“Эрк” лидери укасига чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

“Эрк” лидери укасига чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди
25 views
16 March 2012 - 14:23

Қашқадарё вилоят суди апелляция ҳайъати журналист ва мухолифатчи Муҳаммад Бекжонга чиқарилган янги беш йиллик ҳукмни яқинда тасдиқлади. 

Мухаммад Бекжонга (Бекжановга) ҳукм, 24 январ куни, деярли 13 йил маҳкумликдан кейин озодликка чиқишига бир неча ҳафта қолганида Қашқадарё вилоятининг Косон шаҳар суди томонидан чиқарилган эди.

Қарши колонияси маъмурияти Жиноят кодексининг 221 моддаси “Жазони ўташ муассаси қонуний талабларига бўйсунмаслик” бўйича янги жиноий иш очди.

Кеча, 15 март куни, апелляция суди чиқарилган ҳукмни тасдиқлади.

Бекжонов ва унинг ҳимояси янги ҳукмга протест киритиш учун яна бир имкониятдан фойдаланишмоқчи. Ҳозирги кунда Бекжоновнимнг адвокати Ўзбекистон Олий Судига шикоят тайёрламоқда, бу ишни мазкур маҳкама назорат тарибида кўриб чиқади.

Мухолифатдаги “Эрк” партияси лидери, қувғиндаги Муҳаммад Солиҳнинг укаси, партия газетасининг собиқ бош муҳаррири, Муҳаммад Бекжон биринчи жазо муддатини 1999 йили олган. Суд уни 15 йилга ҳукм этган. 2003 йили амнистияга кўра унинг муҳлати 3 йилу 8 ойга қисқартирилган.

Мухаммад Бекжонов партияга аъзолиги ва фаолияти учун турма жазоси қўлланилган “Эрк” газетасининг ягона журналисти эмас. У билан бирга унинг икки укаси ҳам қамалган – Комил Бекжонов қамоқдан амнистияга кўра 2003 йили, Рашид Бекжонов эса 2011 йилнинг мартида озодликка чиқарилган.

«Эрк»нинг яна бир журналисти Юсуф Рўзимурадов ҳам панжара ортида қолмоқда. У ва унинг қариндошлари ўртасидаги алоқа беш йил бурун узилган, журналистнинг тирикми ёки йўқлиги номаълум.

Uznews.net