Талабаларга мурожаат

Талабаларга мурожаат
25 views
16 March 2012 - 19:23


Ҳурмати укажонлар, сингилжонлар!

Oлий ўқув юртларида талабалардан олинадиган йиллик тўлов миқдори яна ортирилди. Бунга мос равишда ўқишга кириш, имтиҳон ва “зачет”лардан олинадиган поранинг ҳам миқдори оширилaди.
Шу тарзда Каримов режими сизни ёшлигингизнинг “олтин йиллари”дан бошлаб зулм, ёлғон ва порахўрликка ўргатмоқда. Бугун режимга хизмат қилаётган маъмурлар ҳам бу жирканч иллатни талабалик йилларида ўрганганлар.
Сиз ҳаётингизнинг бу босқичида илм-касб билан бирга Тўғрилик, Адолат, Ҳалоллик каби инсоний фазилатларни ўрганишингиз ўрнига сизга порахўрлик, зулм ва юзсизликни ўргатишмоқда.

Бу вазиятда ҳаммамиз бир тан, бир жон бўлиб Ўзбекистондаги диктатурани ағдариш учун ҳаракат қилишимиз керак. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати мана шу мақсадда тузилди. Сизларни сафимизда бирлашишга, диктатурага қарши курашга чорлаймиз!

Йўқолсин Каримов диктатураси!

Йўқолсин зулм, порахўрлик ва сохтакорликлар!

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Тарғибот бўлими
www.uzxalqharakati.com