ДИКТАТУРАДАН ДЕМОКРАТИЯГА (1)

ДИКТАТУРАДАН ДЕМОКРАТИЯГА (1)
34 views
19 March 2012 - 13:03

Жин Шарп

1-боб. Диктатура тўғрисида реал тасаввур

Кейинги ўн йилда кўпгина ички ҳамда ташқи диктаторлик тузумлари халқларнинг уюшган қаршилигининг босими остида қулади ѐки заифлашди. Кўпинча чуқур илдиз отган ва мустаҳкамдай туюлган бундай тузумлар одамларнинг баҳамжиҳат сиѐсий,иқтисодий ҳамда ижтимоий бўйсинмаслигига қаршилик кўрсата олмади. 1980 йилда Эстония,Латвия,Литва, Польша, Шарқий Германия,Чехословакия,Словения,Мадагаскар,Мали,Боливия ва Филиппинда халқларнинг асосан можароларсиз қаршиликлари туфайли диктаторлик тузумлари қулади. Непал, Замбия, Жанубий Корея,Чили, Аргентина, Гаити, Бразилия, Уругвай, Малави, Тайланд, Болгария, Венгрия, Заир,Нигерия ва собиқ совет иттифоқининг турли мамлакатларида (бундай ҳолат 1991 йил августда эски тузум тарафдорларининг тўнтариш қилишга уриниши устидан ғалаба қозонишда муҳим роль ўйнади) можароларсиз қаршиликлар демократияни янада яқинлаштирди.
Бундан ташқари сўнгги йилларда Чили,Бирма ва Тибетда ҳам одамларнинг оммавий сиѐсий бўйсинмаслиги намоѐн бўла бошлади (1).

Ваҳолонки,бундай кураш амалдаги диктатура ѐки истилога чек қўя олмади,ушбу ҳолат қатағон тузумнинг шафқатсиз қиѐфасини жаҳон ҳамжамиятига кўрсатди ва аҳолига унга қарши курашиш бўйича муҳим тажрибага эга бўлиш имконини берди. (1) Ушбу матнда фойдаланилган “Сиѐсий бўйсинмаслик” атамаси Роберт Хелви томонидан жорий этилган. “Сиѐсий бўйсинмаслик” сиѐсий мақсадларда қатъий ва фаол қўлланиладиган нозўравон кураш (норозилик,ҳамкорликни ва аралашишни рад этиш) ҳисобланади. Ушбу атама нозўравонлик курашнинг пацифизмга ва ахлоқий ѐки диний “нозўравонлик”га тенглаштирилиши туфайли юзага келган чалкашлик ҳамда нотўғри тушунчага жавоб тариқасида пайдо бўлди. “Бўйсинмаслик” ҳукуматга итоат этмаслик йўли билан ва тобе бўлишдан бўйин товлаш орқали ошкора қарши чиқишни англатади. “Сиѐсий бўйсинмаслик” ушбу (сиѐсий) фолият ҳамда унинг мақсади (сиѐсий ҳукмронлик) қўлланиладиган вазиятни тасвирлайди.

Ушбу термин одатда,аҳолининг диктатуранинг куч манбаларига мунтазам ҳужум қилиши ва шу йўлда стратегик режалаштириш ҳамда норозиликакцияларидан қасддан фойдаланиш орқали ҳукумат муассасаларини унинг назоратидан озод этиш мақсадидаги ҳаракатларини белгилашда ишлатилади. Мазкур ишда сиѐсий бўйсинмаслик,нозўравон қаршилик ва нозўравон кураш атамаларидан бир хил маънода фойдаланилмоқда,зеро,охирги икки атама кенг тоифадаги мақсадлар (ижтимоий,сиѐсий,психологик ва ҳоказо мақсадлар) учун курашга тааллуқлидир. Юқорида зикр этилган мамлакатларда диктатуранинг ағдарилиши жамиятнинг шафқатсиз тузумдан мерос бўлиб қолган қашшоқлик, жиноятчилик, қоғозбозлик ва атроф-муҳитни вайрон қилиш каби бошқа муаммоларини ҳал қилмади. Бироқ бундай якка ҳокимликнинг ағдарилиши зулм қурбонларининг азият чекишини камайтирди ва жамиятни янада кенг сиѐсий демократия,шахсий эркинлик ҳамда ижтимоий одиллик асосида қайта қуришга йўл очиб берди. Давом этаѐтган муаммо Утган ўн йил мобайнида дунѐда демократлаштириш ва эркинликни кенгайтиришга интилиш пайдо бўлди. Сиѐсий ҳуқуқлар ва фуқаролик эркинликлари билан боғлиқ ҳолатнинг йиллик халқаро шарҳини тузадиган Фридом Хаус ташкилоти маълумотларига кўра,дунѐнинг “озод” мамлакатлар рўйхатига киритилган давлатлари сони сўнгги ўн давомида анча кўпайган. Озод Қисман озод Озод бўлмаган 1983 55 76 64 1993 75 73 38 2003 89 55 48 Бироқ ушбу ижобий интилиш ҳанузгача золимона ҳукмронлик шароитида яшаѐтган халқларнинг кўплиги билан чекланган. 1993 йилнинг январь ҳолатига кўра, Ер шари аҳолисининг 5,45 миллиардининг 31 фоизи “озод бўлмаган”,яъни сиѐсий ҳуқуқ ва фуқаролар эркинлиги ҳаддан ташқари чекланган мамлакатлар ва ҳудудларда истиқомат қилган (3).

“Озод бўлмаган” давлатлар тоифасига киритилган 38 та мамлакат ва 12 та ҳудуд қатор ҳарбий диктатуралар (Бирма ва Суданда),анъанавий қатағон монархияси (Саудия Арабистони ва Бутанда),ҳукмрон сиѐсий партиялар (Хитой,Ироқ,Шимолий Кореяда),чет эллик истилочилар (Тибет ва Шарқий Тиморда) томонидан бошқарилмоқда ѐки ўтиш даври босқичида турибди. Айни пайтда кўпгина мамлакатлар тезкор иқтисодий,сиѐсий ва ижтимоий ўзгаришлар ҳолатида турибди. Гарчи ўтган ўн йилда “озод” давлатлар сони кўпайган эса-да,кўпгина мамлакатларнинг бу каби тезкор улкан ўзгаришлар йўлида қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилиши ва диктатуранинг янги шаклларини бошидан кечириш эҳтимоллиги юқорилигича қолмоқда. Ҳарбий гуруҳлар,жиззаки шахслар,сайланган арбоблар,шунингдек,ақидапараст партиялар доимо ўз эркини мажбуран ўтказишга интилмоқда.

Давлат тўнтаришлари эса одат бўлиб қолади. Инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва сиѐсий ҳуқуқлардан кўплаб халқлар фойдалана олмайди. Афсуски,ўтмиш биз билан бирга қолган. Диктатура муаммоси чуқур. Кўпгина мамлакатлар халқлари ўн йиллаб,балким юз йиллаб ички ѐхуд ташқи зулмдан азият чекди. Кўпинча давлат шахслари ва ҳукмдорларига сўзссиз итоат этиш одат бўлиб қолган. Экстремал вазиятларда жамиятнинг ҳукуматга бўйсинмайдиган ижтимоий,сиѐсий,иқтисодий ва ҳаттоки,диний институтлари атайлаб заифлаштирилган,тузумга бўйсиндирилган ѐки ҳаттоки гапга кирадиган янгилари билан алмаштирилган ва давлат ҳамда ҳукумат тепасида турган партиялар томонидан жамиятни бошқариш учун фойдаланилган.

Одамлар кўпинча бир-биридан ажратиб қўйилди,биргаликда озодликка эришиш,бир- бирига ишониш ѐки ўз ташаббуси билан ҳаракат қилишга лаѐқатсиз бўлиб қолди. Бунинг натижасини эса олдиндан айтиш мумкин:аҳоли заифлашиб,ўзига бўлган ишончни йўқотмоқда ва қаршилик кўрсатишга ожиз бўлиб қолмоқда. Одамлар кўпинча диктатурага нисбатан нафратини ва эркинликка интилишини ҳаттоки,оила аъзолари ҳамда дўстларига ҳам айтишдан жуда қўрқиб қолган. Одамлар ошкора қаршилик кўрсатиш тўғрисида ўйлашдан ҳаддан ташқари чўчишади. Лекин бундан қандай наф бор? Бунинг ўрнига улар буҳуда қийналмоқда ва келажакка умидсиз қарамоқда. Замонавий диктатурада аҳвол аввалгидан ҳам ѐмон бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Илгари одамлар қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиларди. Қисқа оммавий норозиликлар ва намойишлар бўлиб турарди. Балким одамлар вақтинча ўз ҳис-туйғуларини ифода этарди. Бошқа пайтларда эса айрим шахслар ва кичик гуруҳлар бирон-бир принцип ѐки ўзининг бўйсинмаслигини исбот қилган ҳолда,мард аммо умидсиз ҳаракатларни амалга оширарди. Бундай хатти-ҳаракатлар олижаноб сабабларга эга бўлсада,одамларнинг қўрқувини ва итоат этиш одатини енгиш учун етарли эмасди. Бу эса диктатурани ағдаришнинг муҳим талаби ҳисобланади. Афсуски,бундай ҳаракатлар ғалаба қозониш ѐки умидларни рўѐбга чиқариш ўрнига азоб-уқубатлар ва қурбонлар сонини кўпайтирди,холос.

Озодликка зўравонлик орқали эришиш

Бундай вазиятларда нима қилиш керак?
Бу борадаги аниқ имкониятлар фойдасиздек туюлади. Негаки,конституциявий ва қонуний тўсиқлар,суд қарорлари ва жамоатчилик фикрини одатда диктаторлар менсимайди. Одамлар шафқатсизлик,қийноқлар,йўқолиб қолишлар ва қотилликларга жавоб тариқасида диктатурага қарши фақат куч қўллаш орқали курашиш мумкин,деган хулосага келишлари тушунарли. Баъзида ғазабланган қурбонлар барча имкониятлар ўзларига қарши бўлишига қарамай,куч ишлатиш ѐки урушнинг мавжуд ҳар қандай воситаси ѐрдамида ушбу иллатга қарши курашиш учун бирлашди. Бундай одамлар кўпинча катта азоб-уқубатлар чекиб ва жонини фидо қилиб,мардонавор курашди. Баъзида улар муайян натижаларни қўлга киритсада,камдан-кам ҳолларда озодликка эришган. Шиддатли қўзғолонлар шафқатсиз қатағонга сабаб бўлиб,бу одамларни аввалгидан ҳам ночор аҳволга солиб қўяди.

Зўравонлик услубларининг афзаллиги қандай бўлишидан қатъи назар шу нарса аниқки,бундай одамлар зўравонлик воситасига таянган ҳолда,золимлар деярли ҳар доим устунлик қилиб келган кураш турини танлайди. Диктаторлар куч ишлатишга аъло даражада қуроллантирилган. Демократиянинг бундай тарафдорлари хатти-ҳаракатларининг давомийлигидан қатъи назар шафқатсиз ҳарбий воқелик охир- оқибат юз бериши муқаррар. Диктаторлар деярли ҳар доим ҳарбий техника,қурол-аслаҳа,транспорт ва қуролли кучларга эгалиги туфайли устун бўлиб келган. Демократлар қанчалик мард бўлмасин (деярли ҳар доим) уларга қарши тура олмаган. Мабодо оддий қуролли қўзғолон амалга ошмайди деб эътироф этилса,айрим муртадлар партизанлар урушини бошлашга қўшилади.

Бироқ партизанлар уруши зулмдан азоб чеккан аҳолига камдан-кам ҳолларда фойда келтиради ѐки ҳеч қандай фойда келтирмайди ҳамда демократияни таъминламайди. Партизанлар ҳаракати айниқса ўз халқи орасида йўқотишлар катта бўлган ҳолларда аниқ ечим бўла олмайди. Бундай ѐндошув тегишли назария ва стратегик таҳлил мавжудлигига,баъзида эса халқаро ѐрдам берилишига қарамай,мағлубиятдан сақлаб қололмайди. Партизанлар уруши одатда узоқ вақтга чўзилади. Бунда кўпинча ҳукумат тепасида турган доиралар аҳолини катта қийинчиликлар ва ижтимоий вайронгарчиликлар эвазига бошқа жойга кўчиради.

Партизанлар кураши ғалаба қозонган ҳолда ҳам,кўпинча муайян ва узоқ вақт салбий структуравий оқибатларга олиб келади. Ҳужум қилинаѐтган тузум кўрилаѐтган қарши ҳаракат чоралари оқибатида зудлик билан янада кучаяди. Агарда партизанлар ғалаба қозонадиган бўлса,янги тузумда кучайган қуролли кучларнинг марказлашган таъсири,кураш давомида жамиятнинг мустақил гуруҳлари ва институтлари,органларнинг заифлашуви ѐки уларга путур етиши натижасида кўпинча олдингисига қараганда якка ҳокимлик янада авжига чиқади. Зеро,жамиятнинг ушбу бўғинлари демократик жамиятни қуриш ва унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида жуда зарур ҳисобланади. Диктатура душманлари бундай вазиятда бошқа имкониятларни кўриб чиқиши лозим бўлади.

Тўнтаришлар,сайловлар,чет эллик қутқарувчилар

Диктатурага қарши ҳарбий тўнтариш қабиҳ тузумни йўқ қилишнинг анча енгил ва тез услуби бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ бундай услубнинг жиддий камчиликлари бор. Энг муҳими ушбу кураш тури ҳам ҳукумат ҳамда қуролли кучлар устидан назорат ҳукмронлигини аҳоли ва намояндалар ўртасида аввалги тузумда бўлганидек,адолатсиз тақсимлайди. Ҳукумат тепасида турувчи баъзи шахс ва тўдаларнинг йўқ қилиниши бошқа гуруҳга уларнинг ўрнини эгаллаш имконини беради. Назарий жиҳатдан бундай гуруҳ чекланган демократик ислоҳотлар учун чидамлироқ ва очиқ бўлиши мумкин.

Аммо бунинг акси бўлиши эҳтимолчилиги каттароқ. Янги тўда ўз ўрнини мустаҳкамлаб олгач,аввалгисига нисбатан янада шафқатсиз ва шуҳрапараст бўлиши мумкин. Албатта,барча умид боғлаган янги тўда демократия ва инсон ҳуқуқлари тўғрисида ташвиш чекмасдан ҳар қандай ҳаракатни амалга оширишга қодир. Бу диктатура муаммосини ҳал қилишнинг маъқул йўли ҳисобланмайди. Диктатурада сайловлар муайян сиѐсий ўзгаришлар воситаси сифатида кераксиз ҳисобланади. Масалан,Совет Иттифоқи ҳукмронлиги остидаги Шарқий блок мамлакатларида айрим диктаторлик тузумлари ҳалқпарварлик таассуротини ҳосил қилиш учун номзодлар кўрсатишга рухсат берган.

Бироқ бундай сайловлар халқнинг диктаторлар томонидан танланган номзодларни маъқуллашини таъминлайдиган референдум томонидан қатъий назорат қилинарди,холос. Диктаторлар кучли тазйиқ остида янги сайловларга рози бўлиши мумкин. Бироқ бу борада улар ҳийла ишлатиб,ҳукумат хоналарига ўз найрангига ўйнайдиган қўғирчоқларни ўтқазиб қўяди. Агарда мухолифат томонидан кўрсатилган номзодлар,1990 йил Бирма ва 1993 йил Нигерияда бўлгани каби,сайловларда иштирок этиш имконига эга бўлса,натижалар эътиборга олинмайди,“ғолиблар” қўрқитилиши,ҳибсга олиниши ва ҳаттоки, ўлдирилиши мумкин.
Ваҳолонки,диктаторлар ҳокимиятни уларни ўз тахтидан ағдариб ташлайдиган сайловларга рухсат бериш учун эгалламайди. Айни пайтда шафқатсиз диктатурадан қийналаѐтган ѐки жазодан қочиш учун сургун қилинган кўпгина жабрланган одамлар мустақил озодликка эриша олишига ишонмайди. Уларнинг фикрича,халқини бошқаларнинг ѐрдами билан қутқариш мумкин. Бундай одамлар ташқи кучларга умид қилади. Улар диктаторни қулатишга фақат ҳалқаро кучлар ѐрдам бериши мумкин,деб ҳисоблайди. Жабрланганлар самарали ҳаракат қилишга қодир эмаслиги ҳақидаги фикр муайян давр учунгина тўғри бўлиши мумкин. Юқорида таъкидланганидек,жабрланган халқ кўпинча курашни хоҳламайди ва вақтинчалик унга қодир ҳисобланмайди. Чунки шафқатсиз диктатурага қарши туришда ўз кучига ишонмайди ва ундан қутилиш йўлини билмайди. Шу сабабли аксарият одамлар бу борада бошқалардан умид қилаши тушунарли. “Жамоатчилик фикри”,Бирлашган Миллатлар Ташкилоти,маълум бир давлат ѐки халқаро иқтисодий ва сиѐсий санкциялар ана шундай ташқи куч бўлиши мумкин. Бундай сценарий қулай кўриниши мумкин,лекин ташқи қутқарувчига умид қилиш жиддий муаммоларни ҳам юзага келтиради. Бундай умид мутлақо буҳуда бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Одатда хорижий қутқарувчи ѐрдамга келмайди,чет эл давлати аралашганда ҳам унга ишониб бўлмайди.

Бу борада хорижий аралашувга ишониш билан боғлиқ бир қанча нохуш жиҳатларни қайд этиб ўтиш мақсадга мувофиқдир: • Хорижий давлатлар кўпинча ўз иқтисодий ѐки сиѐсий манфаатларини таъминлаш мақсадида диктатурага тоқат қилади ѐхуд бевосита ѐрдам беради. • Хорижий давлатлар бошқа мақсадга эришиш учун жабрланган халққа хоинлик қилиши ва унга озод бўлишда ѐрдам бериш бўйича ўз сўзида турмаслиги мумкин. • Айрим хорижий давлатлар мамлакатни иқтисодий,сиѐсий ѐки ҳарбий томондан назорат қилиш мақсадида диктатурага қарши чоралар кўриши мумкин. • Хорижий давлатлар фақат ички қаршиклик ҳаракати диктатурага халқаро ҳамжамият эътиборини жалб этган ҳолда,ушбу шафқатсиз тузумни жойидан қимирлатишни бошлагандан кейингина ижобий мақсадларда фаол аралашиши мумкин.

Диктатура асосан ҳокимиятнинг мамлакат ичида тақсимланиши оқибатида пайдо бўлади. Аҳоли ва жамият диктатурага қарши жиддий муаммолар яратиш учун ожизлик қилади. Негаки бойлик ва ҳокимият унчалик кўп бўлмаган одамлар қўлида бўлади. Гарчи диктатура халқаро ҳамжамият хатти-ҳаракатидан самарали фойдалангани ѐки заифлашгани билан уни давом этиши ички омилларга боғлиқдир. Бироқ халқаро ҳамжамият тазйиқи жуда фойдали бўлиши ва шу тариқа мамлакат ичида кучли қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлаши мумкин. Масалан,бундай ҳолатда халқаро алоқани узиш,эмбарго эълон қилиш,дипломатик муносабатларни узиш,халқаро ташкилотлар таркибидан чиқариш,БМТ органлари томонидан қоралаш ва ҳоказолар катта ѐрдам бериши мумкин. Шунда эса-да,кучли ички қаршилик ҳаракати бўлмаса,бундай чораларнинг кўрилиши даргумон.

Аччиқ ҳақиқатга дуч келиш Хулоса чиқариш осон эмас.

Кам талофат кўриб,диктатурани самарали ағдариш биринчи навбатда тўртта вазифани амалга оширишни талаб қилади: • Жабрланган аҳолининг қатъиятини,ўзига ишончини ва қаршилик кўрсатиш кўникмаларини мустаҳкамлаш даркор; • Мазлум аҳолининг мустақил ижтимоий гуруҳлари ва институтларини мустаҳкамлаш зарур; • Қудратли ички қаршилик кучини ташкил этиш лозим;ва • Озод этишнинг катта оқилона стратегик режасини ишлаб чиқиш ва уни ҳаѐтга моҳирона тадбиқ этиш керак. Озодлик учун кураш ўзига ишониш ва мамлакат ичида курашувчилар гуруҳини мустаҳкамлашни талаб этади. Чарльз Стьюард Парнелл 1879-1880 йилларда Ирландиянинг ўз тақдирини ўзи белгилаш кампаниясида даъват қилганидек:“Ҳукуматга ишонишдан маъно йўқ… Биз ўз ишончимизга таянишимиз даркор… Биргаликда саъй-ҳаракатларингиз билан ўзингизга ѐрдам беринг… ожизларнинг куч-қудратини оширинг… жипслашинг,уюшқоқлик билан ҳаракат қилинг… ва сиз ғалаба қозонасиз. Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз билан муаммо ҳал қилиш учун пишгандагина,ҳа,фақат шундагина у ўз ечимини топиши мумкин”.
(Патрик Сарсфилд О`Герарти,Ирландиянинг иттифоқдаги тарихи,1880-1922.

Лондон:Метуэн,1952,490-491-бетлар). Оқилона стратегия,интизомли ва қатъий ҳаракат ҳамда реал куч-қудрат мавжуд бўлганда диктатура мухолифатнинг мустақил кучи олдида охир-оқибат қулайди. Бироқ бунинг учун камида юқорида қайд этилган тўртта талабни бажариш лозим. Юқорида келтирилганидек,пировард натижада диктатурадан халос бўлиш халқнинг ўз кучи билан озод бўлиш қобилиятига боғлиқ. Муваффақиятли сиѐсий бўйинмаслик,яъни сиѐсий мақсадлар учун нозўравон курашиш мисоллари шуни кўрсатадики,аҳолининг ўз кучи билан озод бўлишга эришиш услублари мавжуд,бироқ бундай услублар тегишли равишда ишлаб чиқилмаган. Бу услубларни келгуси бобларда батафсил кўриб чиқамиз. Аммо дастлаб диктатурани заифлаштириш воситаси сифатида музокаралар масаласини кўриб чиқамиз.

davomi bor.