Бир модел ўлароқ “Араб баҳори”

Бир модел ўлароқ “Араб баҳори”
64 views
19 March 2012 - 15:39

Таржимондан:
Туркиялик қардошимиз Сўнэр Ўзчелик (Söner Özçelik)нинг мазкур мақоласида кунимизнинг долзарб масалаларидан бири бўлиб турган Араб баҳори феноменини тушунтириш қаламга олинади. Мақолада Араб дунёси деб аталадиган мамлакатларда кейинги икки йилда юз берган ва “Араб баҳори” номини олган жараённи таҳлил этишга ва буни бир модел шаклида тақдим этишга уринилади.
Агар моделни андаза, қолип, схема сингари қарасак ва Араб баҳорини сиёсий муносабатлар (умуман сиёсат)да бир модел (андаза), эканлиги ҳақида сўз кетадиган бўлса, мақола муаллифи ўз матнида бундай хулосани келтирмаган ёки келтира олмаган. Ҳатто мақолада бундай андаза ҳақида жуда оз сўз юритилган. Бу ерда Араб баҳорининг келиб чиқиши олдидан Араб ўлкаларидаги вазият ҳақида кўпроқ гапирилади.
Мақолада либерализм ва унинг аҳамияти, демократиянинг ривожида унинг роли – “либерал демократия” ҳақида ҳам анча узун тушунтириш бор. Унда алоҳида бўрттириб кўрсатилган нуқта ҳам шу либерализм масаласидир.
Шундай қилиб, муаллиф, Араб баҳорининг модел кўриниши ҳақида эмас, унинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари ҳақида бир қатор фикрларни ўртага ташлайди. Биз бу қисқа изоҳимизда ўша фикрларнинг ижобий ва салбий томонларига баҳо беришга ҳаракат қилмаймиз. Зотан бизнинг мақсадимиз ҳам уни кўзда тутмайди. Фақат бир хусусни таъкидлашни истаймиз, яъни мақола  “Бир модел ўлароқ Араб баҳори” деб аталса-да, унинг муаллифи ундай бир моделни лўнда шаклда келтирмайди ёки, айтганимиздай, келтира олмайди.
Бизнинг фикримизча, Араб баҳорини автократик ва деспотик режимлар ҳукмронлигини давом эттираётган мамлакатларда қўллаш ёки уни тақлид қилиш мумкин бўлган модел шаклида тавсия қилиш учун, ўша “баҳор” келган мамлакатлардаги баҳор олдидаги ва халқ оммасининг кўтарилиши вақтидаги вазиятлар, ҳолатлар жуда синчиклаб ўрганилиши ва “етти ўлчаб бир кес” принципида салмоқли хулосалар чиқарилиши лозим.
Мақолада келтирилган фикрлардан ўқувчиларимиз хабардор бўлишлари ва улардан ўзларига лозим бўлган хулосаларни чиқаришлари учун уларга бир маълумот шаклида уни ҳавола қилишни лозим кўрдик.
Марҳамат қуйида қардошимиз С. Ўзчеликнинг мақоласининг туркчадан ўзбекча ўгирилган варианти келтирилади.
(А.Йўляхши) 

Ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликларга эришиш, уларнинг бардавом бўлиши ва яна-да дуруст шаклга келтирилиши маъносида тушуниладиган бўлса, француз инқилоби дарахтининг либерал шохлари жаҳон ўлкаларига бир мунча сифатлироқ шаклда кириб келиши, асосан 19 асрда демократиянинг жамиятлашуви бошланган бир даврга тўғри келиб, у оммавий ҳаракатларнинг сиёсатга ва демократияга сезиларли таъсир кўрсатиш йўлини очди.

Оммавий ҳаракат аслида бир овоз чиқариш, овозни эшиттириш ишидир. Омма кўпинча, ўз ҳақлари ва эркинларини ҳимоя қилишда кучи етарли эмасликларини ҳис этганларида бирлашмалар, жамоалар тузишга киришадилар. Бундай жамоаларга бирлашиш уларни янги бир ҳаво майдонига келтиради, яъни сассиз бўлган нидолар энг аввал бу жамоалар чегарасиз деворларида акс-садо бера бошлайди ва сўнгра “бўлиши керакларни” эшиттириш ва ҳақиқатга айлантириш  учун шахснинг кўз олдида катта бир чанаққа айланади… Қавс очилиши керак бўлса, сўнгги маҳкама, “оддий омма ва ҳокимият” орасида чиқадиган тўқнашувларнинг олдини олиш фикри асосида “ҳаракатларни умумлаштириш”га боришдир. Бу маънода оммавий ҳаракатлардан мақсад, сўз ва кучга эга бўлишдан иборатдир.

Бу ёз, 2010 йилнинг декабр ойи ҳам бунга қўшилади ва бутун 2011 йил бўйича Араб дунёси “баҳорнинг” машҳур маданиятида ўрин олди. Бошқача айтганда бу “баҳор”, омма(оддий фуқаро оммаси)нинг суяги қотган ҳокимият(ҳукумат)га (*1) ва бундай ҳокимиятлар эга бўлиб, омманинг эса бундай ҳақларга эга бўлмаганлигига  қарши чиқишларининг бир кўрсаткичи(символи, тимсоли)дир.  Ҳақлар ҳақида очиқ сўзланса, ишсизлик, озиқ-овқат инфляцияси, сиёсий тизимларнинг эскирганлиги, сўз, фикр ва уларни ифодалаш эркинлиги, порахўрлик, турмушнинг оғирлиги ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.  Аммо бу ерда масалаларни тартиблаш, бирор тартибга солишнинг алоҳида зарурати бордир. Шу билан бирга, бу баҳорни яна-да яхшироқ тушуниш учун Араб мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий яшаш тарзларини яхши билишимиз керак бўлади. Яъни бугунни яхши тушуниб етишимиз учун ўтмишда ҳам бироз юришимиз, натижада сабаб-ва-натижа муносабатларини қуриш билан бугунги биномизни мустаҳкам асос устида иншо этишимиз зарур бўлади. Акс ҳолда, яхшилаб чизилган лойиҳалари бўлмасдан, келажакка ижобий йўналиш беришнинг имкони бўлмайди. Бошқа тарафдан, “ҳодисалар”дан кўпгина “фактлар”га тўқнашилиши ҳам бўлади, албатта. Қисқаси, шу тарихда, шу ўлкада ҳаракатланишлар эмас, балки бу жамоат ташкилоти(қурилиши)нинг ҳокимиятга қарши чиқишидаги сабабий жараёнлар билан замоннинг шу бўлагида натижалар беришини бир жойга тўплаб, Сиёсат билими (Политология) ва Халқаро муносабатлар чизган йўлда илгарилашнинг ва либерал тарбиянинг бизга берганлари доирасида  мақоламизни асослашга ҳаракат қилинади.

 (*1). Халқаро муносабатлар адабиётининг аҳамиятли бўлган қисмларидан бири ҳисобланган Сиёсат илми (Политология фани)га кўра, бу атама(термин) қамраб олган сифатдан тушунилишича, йиллардан буён давом этиб келаётган яқинлашиш бўладиган ўзгаришдан узоқ ва,  системани бўлмаса-бўлмасин қабилида қараб, ўзини илгари сурган ва қисқача “курси(тахт) савдоси” номини олган бир қурулишга ишорат қилади. Шахсий ўрнаклар бера олиши каби мамлакатни бошқарган диктаторларни ҳам ичига олган кенг бир ҳалқани тушуниш ҳам мумкин. 

А. Араб баҳорига кириш

Араб дунёси буюк бир маданиятга эга бўлишига қарамай, 1789 йилги француз инқилобидан кейинги жараённи баҳолай олмаган, глобаллашув ва мингйилликлар даврига кўникишда қийинчиликларга дуч келганини кўрсатиб турибди. Бу вазият умуминсоний, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан тадқиқ қилиниши очиқ бир масаладир. Асрлар давомида давом этиб келаётган қабилачилик тушунчалари, демократик тартибларнинг юзага келишига тўсиқ бўлган ёки демократик усулларга эга бўлсалар-да, улардан фаол ва самарали фойдаланишда камчиликларга йўл қўйилиб, ўзларининг эски сиёсий тузумларидаги одатларини кечиб ўта олмаганлардир.  Кунимизда ҳам кўпгина араб ўлкаларида автократик бошқарув(*2) давом қилмоқда ва бу режимлар остида қолаётган халқ қуллик зеҳниятини ўзгартира олмаяптилар. Бошқа тарафдан, бу мавзу ҳақида сўз кетмаётган бўлса-да, ўлкаларнинг бошларига инқилоб ёки сайловлар  оқибатида келган раҳбарлар, ўзлари ҳукмдор бўлган замон давомида қўлланишган уларга хос харизматик(*3) бошқарув шакллари халқ оммасини истибдод даврига келтирди.

Шахслар ўз ҳақ-ҳуқуқларини ва эркинликларини ҳимоя қила олмайдиган вазиятга туширилди. Айтилган раҳбарларнинг вазифалари нимадан иборат бўлишидан қатъи назар, халқ унга ва ўз тушунчаларига жуда боғлиқ эди ва ишонч системаларида уларнинг ўрни бор эди. Бироқ Араб баҳорига сабаб бўлган ва баҳор воқеалари содир этилган мамлакатлардаги раҳбарлар ўз эътиборидан четда қолдирмаслиги зарур бўлган бир хусус, халқни моддий ва маънавий бўҳронларга келтирмайдиган бошқарувни ўртага қўйиши лозим бўлаётганди. Оддий фуқаро оммасининг мавжуд бўлган таъқиқловчи менталитетга қарши, яшаш(кун кечириш)нинг жамиятдаги синфлашиши оқибатида синфлар орасидаги фарқнинг жуда юксаклиги натижасида  юзага чиққан норозиликлар йиғилиб, бир кучга айланиш ҳолатини фақат ичдан етишди, дейиш қийин.

Ўлка бошқарувини қўлда ушлаб турган қисм(элита) даромадининг (юрт ичкарисида ва ташқаридаги кўчмас ва кўчувчи бутун молу мулклар ҳам ҳисобда) бир жуда кичик бўлаги, бошқа шахсларнинг нари борса умр бўйи қўлига кирадиган даромадларича бўла олиши исботлангандир. Масаланинг қизиқ тарафи, ОПЕК номи билан аталадиган ташкилотга аъзо бўлган араб ўлкаларида манбаларнинг тарқатилишида тенгсизликнинг кўринмаслиги йўқ дейиладиган даражада оздир.

 (*2). Автократия: Конституциявий чекловлари бўлмаган монархистик бошқарув тарзи бўлиб, Сталин автократияси шаклида ҳокимиятнинг фақат бир шахс қўлида тўпланишини ифода этадиган режим кўринишидир. Бу режимда ҳокимиятни бошқарувчи, бутун сиёсий йўналишларни ўз қўлига олган бўлади. Бу режим ҳокимиятни мерос йўлидан бошқа шаклда қўлга киритилиши билан монархиядан фарқ қилади. Автократик режимлар, демократик режимларнинг акси бўлиб, халқ номидан қарорлар олиши, яхши-тўғри-кўркам нарсаларни тарқатишни ва халқ муаммоларини ҳал этишни ўз зиммасига олишини ваъда қилиши билан ажралиб туради.    

(*3). Сиёсат илми (Политология)да раҳбарларнинг харизматик хусусиятларига алоҳида ўрин беради. Харизматик раҳбар одатда, оммавий турғун ва маданий етук тизимлар орасидаги тўқнашувлардан туғиладиган келишмовчиликларни тўғрилай оладиган, ўзини мунозараларсиз оммага қабул қилдира оладиган, оммага бир вазиятни куч билан эмас, балки шубҳага ўрин қолмайдиган шаклда қабул қилдира оладиган, оммани ўз ортидан эргаштира оладиган ақл ва жасорат каби безакларга эга кишидир. Раҳбар рўёбга чиқаришни истагани мақсад, ташқаридан яхши ёки ёмон кўриниши унча ҳам аҳамият касб этмайди. Агар мақсад харизматик раҳбар томонидан ҳимоя қилинаётган бўлса, у яхшидир ва халқ(омма)нинг фойдасига хизмат қиладиган бўлади. Бу масалада камбағалларнинг отаси Макс Веберни унутмаслик лозим.

Араб баҳори, Тунис, Миср, Ливия, Сурия, Баҳрайн, Иордания ва Йаманда кенг миқёсда ўз таъсирини кўрсатди. Бироқ, Мавритания, Саудия Арабистони, Уммон, Ироқ, Ливан ва Марокаш каби мамлакатларда бу таъсир бир мунча паст даражада қолди.  Бутун Араб дунёсида бош кўтарган халқнинг митинглари, мавжуд режимларга қарши чиқишларига сиёсий кучлар тарафидан қўйилган ҳарбий  қаршиликлар оқибатида тўкилган қонлар, 2010 йилнинг 18 декабридан бугунгача бутун дунё матбуотининг, жумладан, Туркия матбуотининг ҳам кун тартибига айланди. Домино тоши(*4) эффектининг биринчи тоши Тунисда Муҳаммад Боуазизий исмли Тунис фуқаросининг ўзини ўзи ёқиб юбориши билан бошланиб кетди. Бу воқеа баҳонасида, ҳаёт қийинчиликларидан шикоятчи бўлган халқнинг кўтарилиши содир бўлди. Ниҳоят, Ясмин (Жасмин) инқилоби (*5) номини олган бу жараён (1987-2011), мамлакатнинг президенти Зайнул-Обидин Бин Али ва 1989-2011 йиллар орасида қисқа муддат президентлик лавозимида ҳам ишлаган, 12 йил Бош вазирлик вазифасини ўтаган ва 10 йилга яқин замон ичида ҳукуматнинг турли хил вазифаларида масъул бўлган Муҳаммад Ғаннушийнинг Тунисдан қочиб кетиши билан ўз ниҳоясини топди. Бу икки шахс замонида мавжуд бўлган полиция тизими ва ҳокимиятда бўлган партия тарқатиб юборилди.

Шу билан бирга, мамлакатда сиёсий жиноятчи ҳисобланганлар қамоқлардан озод қилиниб, фикр эркинлиги жиҳатидан олға қараб улкан бир одим отилди. Биринчи учқун бўлиши нуқтаи назаридан Ясмин Инқилоби диққатга олиниши лозим бўлган хусусдир.  Бошқа ўлкаларда домино тошлари эффектининг таъсири яна айни оммавий нуқсонлар ва тенгсизликлардан келиб чиқмоқдадир. Бу ҳодисаларнинг бир неча араб ўлкаларида содир бўлгани сабабидан жаҳон матбуоти уларга “Араб Баҳори” (Arabian Spring) деб ном бердилар.

 (*4). Домино эффекти: Халқаро муносабатлар адабиётида, ҳар қандай бир ҳодиса ёки воқеалар, бошқа яна шундай (шуларга ўхшаш) ҳодиса-воқеаларнинг бошланиб кетишига туртки бўлиши шаклида қаралади. Бошқа бир назарияга кўра, совуқ уруш даврида бир мамлакатнинг коммунистлар қўл остида бўлиши ва унинг қўшниларига ҳам ёйилиб кетаётганини АҚШ сиёсатчиларининг домино тошларининг навбат билан ёнидаги бошқа тошларни ҳам тушириб юборилишига суянган ўйинга ўхшатишганларидан келиб чиққан атамадир. Масалан, Юнонистондаги иқтисодий бўҳрон Овропа Бирлигидаги мамлакатларни қамраб олиши ёки Тунисда бошланган норозилик ҳаракатларининг бошқа мамлакатларга сачраганлигини ҳам домино эффекти дейишмоқдалар.

 (*5). 23 йиллик ҳукмронлигидан сўнгра, мамлакатидан қочиши билан якунланган ва Туниснинг бир қатор шаҳарларида юзага келган норозилик ва қўзғолонларнинг умумий номидир. Ишсизлик, озиқ-овқат инфляцияси, сиёсий ҳокимиятнинг эскириши, ифода эркинлиги, яшаш шароитларининг ўта ёмонлиги оқибатида эзилган оммага, университетни битирган аммо ишсиз мутахассис, кун кечириш учун мева-сабзовотлар сотиш билан шуғулланаётган кишининг аравачасини полиция тортиб олишига чидай олмай ўзини ёқиб юбориб, бошқа шахсларга ҳам шундай қилиш лозимлигини кўрсатиш билан Ясмин инқилобининг рамзига айланди.        

Халқаро муносабатлар нуқтаи назаридан қараганимизда Араб Баҳори, 1968 йилда содир этилган  Прага Баҳорига тенглаштирилаётганини ҳам кўрамиз. Шу билан бирга, бу ҳодисалар, Араб дунёсининг либераллашуви, матбуотнинг эркинлашуви, истеъмол молларига аҳамият берилиши ва кўп партиявий ҳукумат тузилиши сингари ўзгаришлар ва аҳамиятли тартибланиш талабларини ўз ичига қамраб олгандир. Ҳодисанинг ўзи эса, автократ ва қотиб қолган ҳокимият вақтида муносиб жавоб берилмаган (бера олинмаган) соҳаларнинг кўплиги ва халқнинг энг зарурий эҳтиёжларини ҳам таъмин этолмай қолганлиги сабабли мавжуд режимдан безган омманинг бир бирлашма (жамоа) доирасида ҳаракат қилишидир. Баҳор эса, у ҳаракатларга бир гўзаллик бериш, ҳаётнинг жонланиш хусусиятини кўрсатиш учун ҳаракатнинг исмига тиркалган бир сифатдир. Аслида, гўзал бўлган ҳар бир нарса либерализмда бордир. Аммо амалда бу гўзаллик унча ҳам намоён бўлмаяпти.

Иккинчи ўлка сифатида Жазоирда содир этилган катта норозиликлар ва исёнлар натижасида, 19 йиллик “фақулодда ҳолат”ни бекор қилинишини таъминлади. Билганимиздек, фақулодда ҳолатлар натижасида, исталган бир ўлкада ҳаёт тўхташ ҳолига келади. Бирор мамлакатда содир этилган ҳарбий (ва бошқа хил) тўнтаришлар оқибатида, ўлка қанчалик орқага кетса, фақулодда ҳолатлар натижасида ҳам пайдо бўлиши мумкин бўлган қалтислик(риск)лар олдида халқнинг қўл-оёғи боғлиқ қоладиган ва фақатгина ҳокимиятдан келадиганлар ёки ундан келмаганлар билан ҳаётларини қатл этадилар. Жазоирда бўлгани сингари узоқ муддатли фақулодда ҳолатнинг моддий ва маънавий кулфатларини, Франция мустамлакаси ўлароқ унинг истибдодида қолишини ва ўша мамлакат тарафидан юзага келтирилган мусулмонларнинг оммавий қирғини(геноциди)ни ҳам қўшсак, Жазоирда кечирилган ҳаётнинг нақадар оғир бўлганлигини кўрмаган бўлсак-да, тахмин ва тасаввур қила оламиз, албатта.

Араб баҳори, бир қанча мамлакатларда у ёки бу шаклда сиёсий ва маъмурий чора тадбирлар олинишига сабаб бўлди. Масалан, Иорданияда қирол Абдуллоҳ бин АбдулАзизни мамлакатнинг Бош вазири Ритоий ва унинг кабинетини махсус тартибга олишга мажбур этди. Суданда президент Башир 2015 йилда ўтказиладиган сайловларда ўз номзодини қўймайдиган бўлди. Уммон, Йаман ва Қувайт каби мамлакатларнинг ҳукуматларида сезиларли янгиланишларга кетилди. Бизга  чегарадош бўлган Сурияда эса, мамлакатда юзага келган митингу-намойишлар ва ҳукумат биноларига ҳужумлар натижасида, Асад режими бир қатор тадбирлар олишга мажбур бўлди. Улардан биринчиси, сиёсий махбуслар озод қилинди. Маҳаллий волийларнинг фаолиятлари тўхтатилиши муносабати билан баъзи вакиллар ва ҳукуматдаги мулозимлардан ҳам истеъфога чиқишлар бўлди. Бироқ бу ҳодисалар давомида Сурияда қурбон бўлганларнинг сони 7000 (етти минг)дан ошиб кетди. Ҳали ҳам тўқнашувлар тингани йўқ. Бу ҳодиса ва воқеаларнинг ичида кишининг ғашини келтирадигани Жибутида содир бўлганга ўхшайди. У ерда мухолифатнинг раҳбарлари қамоққа олинди ва мамлакатдан халқаро назоратчилар чиқариб юборилди. Буларга Эронни ҳам қўшиш керак. Бу мамлакатда ҳам мухолифат раҳбарлари қамоққа олинди. Бошқа бир тарафда, яъни Марокко ва Баҳрайнда мос равишда Қирол Муҳаммад VI ва қирол Ҳаммод Ибн Исо Ал-Халифа тарафидан бир миқдор иқтисодий имтиёзларга йўл очилди. Булардан ташқари, Марокашда бир референдум ҳам ўтказилди ва мансабни суиистеъмол қилувчиларга қарши қаратилган одимлар ташланди.

Баҳрайнда қирол Ҳаммод, сиёсий маҳбусларни озод қилди ва баъзи бир вазирлар(министрлар)ни вазифасидан олди. Ироқда ҳам Бош вазир Моликий сайловларда номзодини кўрсатмаслигини эълон қилди. Волийлар ва маҳаллий мансабдорлар истеъфога чиқиб, унга тақлид этдилар. Мисрда эса, мамлакат бўйлаб норозиликлар, оммавий майдонларнинг тўлиб кетиши, биноларнинг йиқитилиши ва ҳибсхоналарга босқинлар ташкил этилиши каби мажбурий сабаблар оқибатида Хусни Муборак ва Аҳмад Шафиқ истеъфо беришга мажбур бўлдилар. Ҳукумат ҳарбийлар қўлига ўтди, парламент тарқатиб юборилди. Давлат хавфсизлик ва тергов хизматининг фаолияти тўхтатилди. Шунингдек давлат ҳокимиятидаги партия ҳам тарқатиб юборилди.

Ҳукуматлари ағдарилган уч мамлакатдан сўнггиси сифатида Ливияни кўрамиз. Бироқ Ливия мисоли алоҳида таҳлил қилиниши лозим. Оқибатда Ливиянинг эски раҳбари Муаммар Қаддофий маҳкамага ҳам тортилмасдан мухолиф кучлари тарафидан қатл этилди. Мамлакатда ҳокимият мухолифлар қўлига ўтди ва муваққат Миллий Кенгаш (*6) тузилди.   Ливия мухолифатига ёрдам ниқоби остида НАТО тарафидан ўтказилган ҳарбий амалиётларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, бу жараён давомида 25 000дан кўпроқ киши қурбон бўлди.

  (*6).  Ливиянинг бугунги ҳукумати, Муваққат Миллий Кенгаш ёки Миллий муваққат Кенгаши деб аталади. У 2011 йилнинг 27-февралида Ливиянинг Бенгази шаҳрида эълон қилинди. Ўша йилнинг 5 мартига келиб, бу Кенгаш ўзини Ливиянинг ягона ҳокимияти деб эълон этди. Бу баёнотдан бир муддат сўнгра, бу Кенгаш тарафидан тузилган янги ҳукуматни  БМТ ва 10 дан кўпроқ давлат тан олди.

 

 Б.  Араб баҳори: Либераллашув ҳикояси

 

“Эркин жамиятни эркин бўлмаган жамиятдан ажратиб турадиган нарса, бирида ҳар бир шахснинг танилган ва кенг бир соҳага, иккинчисида эса, авторитар бир ҳукуматнинг аралашмаган бирор нуқтаси қолмаган соҳага эга бўлишидир.” (Фридрих Август вон Хайек)

Инсоният бутун тарихий ҳаёти давомида маълум бир изланишларда бўлгани ҳақиқатдир. Яшашнинг энг яхшисини топиш ва ўшандай яшаш учун, ўзига турли хил идеологиялар (мафкуралар), яшаш тарзлари етиштиргандир… Улар орасида Либерализм ҳам инсоннинг ҳаётий қадриятлари каби ўрин эгаллайди. Бу либерализм, қисқача эркинликлар асосига  қурилган бир идеология деб таърифланиши мумкин, ва у шахснинг дин, давлат ва унинг тизимлари қарамоғига тушиб қолмаслиги учун курашган бир оқимдир. Либерализмда асосан эркин фикрга ўрин, “шахсий ташаббус”га имкон берадиган, иқтисодда “эркин бозор” принципини қўллаб-қувватлайдиган ва ҳуқуқ устиворлигини таъминлайдиган давлат модели кўзда тутилади. Бунинг натижасида, ижтимоий ҳаётнинг тартибга солинишига йўл очилади деб ишонилади. Либерализмда Давлат модели (тузуми) сифатида энг дуруст режим ўлароқ “Либерал демократия” (*7) танланади ва бу очиқ ва одил сайлов системаси ёрдамида барча кишиларнинг қонун олдидаги тенг ҳуқуқлиликларини ҳимоя қила оладиган режим деб ҳисобланади. Мутлақ монархия, ворислик системаси (ҳокимиятнинг отадан болага мерос ўтиши системаси)га, давлат диний каби “эски” назарияларга ва буларнинг барчасининг асосида ётган ҳамма нарсага кескин қарши бўлиб, шахсларнинг яшаш ва мулк эгалари бўлиш ҳақини, ва уларнинг эркинликларини қабул  ва ҳимоя қилади. Бироқ ижтимоий фаровонликни сақлаш мақсадида, озгина бўлса-да, жамият аъзоларини оталикка олиш хусусининг бўлиши лозим деб ҳисоблайди ва шу билан “классик (тарихий танилган)” либерализмдан фарқ қилишини кўрсатади. Аммо шахслар устидаги бу оталик минимал ҳолга келтиришини тавсия қилади.

 (*7). Бугун умумжаҳон даражасида ҳимоя қилинган инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари, кўпчилик демократик фикрлар ва фалсафий асослар либерализм докторинасида ўрин олгандир. Охир хулосада демократиянинг асосини либерализм ташкил қилади. Либерал иқтисодий тартиб (либерализм) бўлмасдан демократик тартиб (демократия) бўлмайди ва у яшай олмайди.
 Тарихий тажрибалар шуни кўрсатадики, демократик номи берилган баъзи режимларда эркинликлар мавжуд эмас. Марксистик демократия сўзимизга мисолдир. Бугунгача марксистик ёки социалистик деб аталадиган режимлар, демократиядан ва эркинликлардан узоқ бўлган бир тоталитар режимларнинг намунаси бўлгандир.
Янги тарихда кузатилган тажрибалар шуни кўрсатадики, либерализмни қабул қилишга ҳаракат қилган баъзи мамлакатларда демократик бир режим ўрнига автократик (мутлақ ҳокимлик) режим пайдо бўлиб қолмоқда.
Сингапур ва Жанубий Корея каби мамлакатлардаги аҳвол бунга мисол бўла олади. Хулоса ўрнида яна шуни таъкидлаш фойдадан ҳоли бўлмас деб ҳисоблаймиз: Демократия ва либерализм бир-бирларидан ажралмас ва бир-бирини тўлдирувчи қисмлардир. Демократия бир ижтимоий бошқарув шаклидир. Либерализм эса бирор иқтисодий тартиб моделидир. Бирор яхши оммавий тартиб учун либерал бозор иқтисодий системасига суянадиган  демократик бир бошқарув системаси керакдир. Бунинг исми эса, қисқача “либерал демократия”дир. Prof. Doc. C.Can Oktan

Агар либерализм элементлари ҳақида ўйлаб қарасак, Араб баҳорининг ортида турган ҳақиқатларни кўриш ҳеч ҳам қийинчилик туғдирмайди. Одамзод илк даврларидан бошлаб бугунгача ўзлигини (“Мен”ини)  заифлаштирмоқда, умумжаҳоний мақомга чиқиши билан бирга ўзини қаноатлантиришдан тобора узоқлашмоқдадир. Бу вазиятга қарши бўлиш шаклда ўз фаровонлигини ошириш учун бутун кучи билан ҳаракат қилишга уринмоқда. Араб баҳорида ҳам аслида вазият, кишиларнинг  ўзлигини (“Мен”ини) қаноатлантириш мақсадида ҳаракатларда, намойишларда қатнашишдан бошқа нарса эмас.

Бошқа тарафдан, либерализм элементлари орасида кичик бир саёҳат бошлаш масалани яна-да яхшироқ қамраб олиш учун муҳимдир. Биринчиси, “кичик давлат, буюк шахс” шиори остида йиғилишдир. Аммо араб мамлакатларидаги вазият бунинг тамоман аксидир. Аҳамиятлиси давлатдир ва унинг манфаатларидир. Шуниси ҳам борки, шахслар учун қарорлар  олинишида натижаларнинг сўроқ қилиниши ман қилингандир. Натижа эса давлатнинг яхши-ёмон бўлиши, харизматик раҳбарда бўлгани сингари, шахсларнинг фойдасига бўлади. Давлат қўлини ҳамма жойга узата олиши фуқаро учун фақулодда салбий таъсир кўрсатиши барчага маълумдир. Давлат эса, ўз-ўзидан мавжуд бўлмай, фуқаро(ватандош)нинг мавжудлиги оқибатида мавжуддир. Яъни унинг(давлатнинг) мавжудлик сабаби шахсларнинг мавжудлигидир. Шахснинг, халқ ҳамда халқаро даражада ўзлигини билдиришга (овозини эшиттиришга) бўлган эҳтиёжи бор. Бу эса, фақат ва фақат демократиянинг майдонга чиқиши билан мумкин бўлади. Араб дунёсининг биринчи камчилиги “режимий манбаларга асосланади” деб тушунилишидадир. Масалан, автократик системаларнинг замон ўтиши билан деспотизм(зулмкорлик), якка шахс ҳукмронлиги ва диктатурага ўтиб кетишини мамлакатларнинг фақат ички вазиятига боғлаб бўлмайди. Шунингдек, бошқарувчи ва бошқарилувчи орасидаги муносабатларда озчилик тарафидан кўпчиликнинг эзилиши ҳам масаланинг моҳиятини ифодалайди. Бу системада муҳокамага йўл берилмайдиган мутлақ бир чегара бўлган бир жойда Ҳиндистондаги Каста системасига ўхшаб кетади.

Араб ўлкаларида қабилачилик ҳам давом этяпти, бой ва камбағал орасидаги тафовут ҳам кескин ўсиб бормоқда ҳамда ўрта синф факторининг ривожланмаганлиги кузатилмоқда.

Европанинг ривожланишида жуда аҳамиятли бир хусусга эга бўлган буржуа синфи (бошқача буни “ўрта синф” деб атайдилар), мамлакат иқтисодининг юксалишида фойдали бўлиши билан бирга киримларнинг тарқалишида юзага чиқадиган буюк тафовутларнинг олдида бўлиши мумкин бўлган истеҳкомлар билан, оз бўлса-да тўсиқ бўлмоқда. Ўрта синф дейилишига кўра, либерализмдаги бошқа бир нуқта бўлган Эркин бозор иқтисодига тегиниб ўтиш керак бўлади. Эркин бозор иқтисодида иқтисодий фаолиятлар рақобат асосида тўла эркин юритилади. Борди-ю бирорта муаммо чиқса, бу муаммо давлат (давлат ҳокимияти) тарафидан эмас, балки нархлар механизми ёрдамида ҳал этилишига ишонилади, буюртма ва талаб асосий белгиловчи фактор ҳисобланади. Шахсий ташаббусларнинг эркинлиги эса, аниқ мол ва хизматларнинг бозорга лозимлиги учун керакли бўлган воситаларнинг бир жойга келтирилиши ва бир-бирлари билан яқин алоқада ишлашини ташкил этишдан иборатдир. Бу ўринда либерализм, иқтисодий мустақиллик натижаси иқтисодий фаровонликни таъминлайди, деб санайди.  Тунисда биринчи учқунни келтириб чиқарган ёш йигитнинг иқтисодий эркинлиги чекланганлиги, бунгача ҳам мавжуд бўлган иқтисодий тортомоққа бошқаларининг ҳам қўшилишини ва шундай қилиб бутун Араб дунёсини ўраб олган ҳодисалар занжирини келтириб чиқарди.

Буларнинг барчасининг ёнида шахснинг асосий ҳақи ва эркинликлари йўқ деб қараш имконсиздир. 1948 йилда эълон қилинган БМТ Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси, Либерализмнинг эркинликларга берган аҳамияти натижасида, шахс ҳақ ва ҳуқуқлари ва эркинлигини барпо этишда ва унинг давом этишида асосий қурувчи сифатида шаклланганлигини алоҳида таъкидлаган эди. Кимдан сўрасангиз сўранг, бироқ мустақиллик, эркинлик ўзгармас бир тушунча, ғоядир. Либерализмнинг асосини ташкил этган ва унинг энг муҳим элементи бўлган эркинлик, ташқи таъсирларга боғлиқ бўлмаслик, ташқи таъсирларнинг бўлишига учрамаслик, ҳеч бир вақт (зўрлик билан) бошқарилмайдиган тушунча сифатида танилгандир бугун. Ижтимоий ва оммавий соҳада фалсафий тушунчалар билан аралашиб яна-да кўпроқ танилгандир. Эркинлик, ижтимоий ва шахсий ирода, ифода, ва тушунча эркинлиги каби куртаклардан, новдалардан ташкил топади… Инсон ҳақ-ҳуқуқларини поймол этадиган, уларга амал қилмайдиган асосан икки унсур мавжуд. Булар, шахс ва давлатдир. Бирор шахснинг бошқа бир шахс тарафидан жабрланиши, жиноят ҳисобланувчи бир ҳолатдир. Давлат (давлат ҳокимияти) чекланмаган ва аниқ қоида ва қонунларга боғлиқ қилинмаган бўлса, инсон эркинлигига энг катта таҳдид Давлат тарафидан бўлади. Давлатнинг шахс эркинлигини назорат қилиши, энг аввал уларнинг ўзини ифода этишларига тўсиқ бўлади.  Шунинг учун эркин шахснинг  бошқалар ва давлат аралашмайдиган бир ҳуқуқий соҳаси бўлиши лозим. Давлат учун эса, у соҳага ўтолмайдиган бирор чегара қўйилиши керак.

Шу ерда учинчи бир унсур ҳисобланган “ҳуқуқ устиворлиги”ни кўрсатишимиз лозим. Либерализм, ҳуқуқ устиворлигини асос ҳақ-ҳуқуқ ва эркинликларга қўл ва қанот деб қарайди. Чунки энг аҳамиятли бўлгани эркинликлардир. Буларнинг ҳаммасида мустақил маҳкама органларининг бўлиши зарур. Натижа ўлароқ, ҳуқуқ, фақат асосий ҳақ ва эркинликларни қўриш билан қаноатланмай, унинг давомийлигини ҳам таъминлайди. Шундай экан, Муаммар Қаддофийга нисбатан маҳкамасиз ўлим жазоси ижро этилиши сўроқ(тергов) қилинадиган бир хусусдир. Бошқача қилиб айтганда, Қаддофийнинг бу шаклда ўлдирилиши унинг мухолифларининг бу баҳордаги мақсадларига тўғри келмаяпти.

Унутилмаслиги лозим бўлган яна бир ҳолат эса, “иқтисод-сиёсат” тушунчасидир. Бунга кўра эса кишилар орасидаги ишлаб чиқариш муносабатлари: ишлаб чиқариш воситаларининг мулк шакллари, ишлаб чиқаришда қатнашадиган оммавий гуруҳларнинг вазияти ва улар орасидаги мавжуд муносабатлар, моддий мулкларнинг тақсимот ўлчовлари изоҳланаркан, ишлаб чиқаришни ва омма учун истеъмол моллари ишлаб чиқариш ва уларнинг тақсимотини кўзда тутган қонунларни ўртага чиқаради.

Бундай қарашда иқтисод ва сиёсат бир-биридан ажралмас бир жараённи ташкил этади. Халқаро муносабатлар интизомида сиёсатга таъсири бўлган энг аҳамиятли фактор иқтисод, иқтисодий муносабатлардир. Одамзотнинг пайдо бўлишидан бугунга қадар иқтисодий муносабатлар, бир қатор йўлларнинг, тўғрироғи, мақсадга эришиш учун бир метод – сиёсатни кузатишни муаммо ҳолига келтиргандир. Араб мамлакатларида ўртага чиққан норозиликлар ва қўзғолишларнинг асосида ишсизлик, иқтисодий бўҳрон – бирор ўрта синфнинг етиштирилмаганлиги сабабли бой-камбағал орасидаги тафовутнинг ўта чуқурлашганлиги ва бунга боғлиқ тарзда даромад тақсимланишидаги адолатсизлик, озиқ-овқат инфляцияси, молиявий манбаларнинг ёмон бошқарилиши, сиёсий режимнинг шахсни ўзидан узоқлаштириши, эркин ташаббусларга тўсқинлик, фикр ва ифода эркинлигидан бошлаб барча эркинликларнинг назорат остига олиниши, аслида, иқтисодни сиёсатга бошқармоқдадир.

Хулоса сифатида айтилганда, Араб Баҳорининг ҳақиқий мақсади, кўрсатилган бу қийинчиликлардан ошиб ўтиш учун сиёсатда демократик принципларни танлаб, инсон ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоясини асос қилиб олишдир. Шу сабаб билан халқ ичидан чиққан, омма(халқ) билан баробар ва халқ учун ишлайдиган конституциявий ҳокимият тизимини, сиёсий ҳокимиятнинг халққа нисбатан масъул бўлишини исташи билан биргаликда кўрсатмоқдадир. Бошқача бир ифода билан айтганда, Араб баҳори кейинги юз йил ичида бошдан кечирилган либералистик ишлардан бири шаклида қаршимизга чиқмоқдадир. Иккинчи жаҳон урушининг охирида коммунистик режимларга, мазкур баҳорда эса автократик ҳокимиятларга қарши бир уруш очган либерализм, бу мамлакатларда ҳам тарқалади. Система шундай давом этадиган бўлса, ниҳоясига етадиганга ўхшамаяпти.

Söner Özçelik,
akademikanaliz.com
Туркчадан А.Йўляхши таржимаси