Татьяна Акбаровна Салимбой меҳмони бўлди

Татьяна Акбаровна Салимбой меҳмони бўлди
52 views
20 March 2012 - 11:29

2012 йил 15 март куни Тошкентда, бундай мақсадлар учун махсус қурилган бинода криминал “авторитет”лардан бўлмиш Салим Абдувалиевнинг туғилган куни нишонланди. Меҳмонлар орасида Алишер Усманов, “Тайванчик” каби бир қатор таниқли кишилар кўриниш берган. Аммо базмдаги асосий меҳмон – И.Каримовнинг аёли Татьяна Акбаровна бўлган.

Бу ҳақда мазкур тадбирда шахсан иштирок этган таҳририятимиз манбаалари хабар берган.

ЎХҲ тезкор ахборот хизмати