М.Солиҳ: “Каримов режими қулаш арафасида турибди” (BBCга интервью)

М.Солиҳ: “Каримов режими қулаш арафасида турибди” (BBCга интервью)
54 views
22 March 2012 - 8:09

[soundcloud id=’40497303′]

Мухолифатдаги “Эрк” партиясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳ томонидан интернетда тарқатилган мақолага кўра, Президент “Каримов режими қулаш арафасида турибди”.

“Қулаш олдидан” сарлавҳали мақолада, шунингдек, Ўзбекистонда ҳокимият учун кураш охирги вақтларда “кланлар” ўртасида жадаллашгани даъво қилинган.
“Ҳокимиятда режим барқарорлигига ишонган бирор бир бўғим йўқ. Ўз келажажагига ишонган бирорта ҳам маъмур йўқ. Йирик фасод машинасининг мурватлари бўлган маъмурлар бугунги кун билан яшамоқда ва фақат ўз ҳамёнларини давлат ҳисобига тўлдиришга ошиқмоқда,” – деб ёзади Муҳаммад Солиҳ.
“Эрк” раҳбарининг таъкидлашича, собиқ давлат маслаҳатчиси Равшан Муҳиддиновнинг яқинда 15 йиллик қаттиқ тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм этилиши, жорий ҳокимиятда “ўхшаш жазодан ҳеч ким кафолатланмаганини яна бир бор исботлади”.
48 ёшли Муҳиддинов 2011 йил июнида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот, хавфсизлик ва куч тизимлари фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган, бироқ жорий йил февралида қатор оғир иқтисодий жиноятлар, хусусан хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш ва катта миқдордаги коррупцияда айбдор деб топилганди.
Муҳаммад Солиҳга кўра, айнан мана шу ҳолат яқинда МХХ раҳбари ва ИИВ раҳбарини ўз вазифаларидан озод этишни сўраб, яриза ёзишга мажбурлаган, бироқ Президент Каримов уларнинг аризаларини қабул қилмаган.
“Фарғона ва Самарқанд кланлари бугунги кунда қандайдир таъсирга эга эмаслар. Саҳнада фақат Тошкент клани қолмоқда,” – деб ёзади М.Солиҳ
Унга кўра, айнан “Тошкент клани”даги бўлинган гуруҳлар ўртасида ҳокимият учун кураш кучайган.
М.Солиҳнинг ёзишича, охирги маълумотга кўра, Президент Каримов ўз вориси ҳақида “аллақачон” бир қарорга келган.
“Бу Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов бўлади. Чунки у, Каримов фикрига кўра, келажакда Бош вазир лавозимига белгиланган қизи Гулнорага анча тоқатлидир,” – деб ёзади М.Солиҳ.- “ҳозирги Бош вазир Мирзиёевга ҳам жой аниқланган: у Тошкент вилояти ҳокими бўлади.”
М.Солиҳ мазкур маълумотни “биринчи қўллардан” олганини ёзади.
Би-би-си “Эрк” партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ билан боғланиб, мақолада зикр этилган хулосага келишига унда қандай асос борлигини сўради.

bbc.co.uk/uzbek/