Кўкнорига кўнгли кетган милиционер

Aнчадан бери МХХ биз каби зулмга қарши курашаётганларни безовта қилаётгани йўқ.

Кўкнорига кўнгли кетган милиционер
121 views
22 March 2012 - 9:11

Aнчадан бери МХХ ходимлари биз каби зулмга қарши имкон қадар курашаётганларни безовта қилаётганлари йўқ. Аввалига ўйладим-ки, ҳар лаҳзада кузатувга тушиб қоладиган биз каби тўғрилик изловчилар ўта эхтиёткорлик билан ишлаётгандирмиз-ки, улар назаридан ўзимизни четда олиб қолaоляпмиз.

Анчагина вақт ўтди. Золимга қарши хиёл қалтисроқ ҳаракатлар қилишга тўғри келди. Очиғи буни улар сезмай қолиш эхтимоли кам эди. Бироз чўчиб “совчилар”ни анчагача кутдим. Улардан дарак бўлмади. Нега бундай бўлаётганидан яна хайрон бўлдим. Яна ўйладим-ки биз шохида юрсак МХХ ходимлари баргида юради,улар арқонни бу сафар анча узоқ ташлаб қўйишган деб.

Вақт ўтди яна тинчман. Ростдан тинч эканимни билиш учун,турли махаллий минбарлардан эксперимент тариқасида илгариларига нисбатан юртдаги ноҳақликлар ҳақида очиқроқ ва кескинроқ сўзладим. “Афсус”… Яна тинчман…

Зерикканимдан сиқилиб кетдим. Нега-ки аваллари анча илимилиқ гапни суваб андавалаб сўзлаган нутқларим учун дарров қуда тарафдан ё ташриф бўларди,ё фарзандларим орқали “маданиятли” қилиб нозик таъсир сездиришлар билдириларди. Ва албатта шундан кейин анчагача “қадамимни ўйлаб босардим”.

Бошқа мухолиф фикрли кишиларимиз ҳам негадур анчадан бери тинч эканликларини айтиб қолишди. Бу ахволотлар мени хайрон қолдирди. Нахот-ки МХХ ходимларининг кўзи очилган бўлса. Наҳот-ки ҳақ ноҳақ қаерда эканини ажратиб олган бўлсалар. Агар шу ўйлаганларим рост бўлиб чиқса,демак улар мухолифатни йўқ қилиб,тўғри сўз кишиларни таъқиб қилиб,қувғинга солиб,қамаб,ўлдириб оқибат нимага эришганликларини англаб қолган бўладилар-ку. Демак шулар рост бўлса улар нафақат миллат балки ўз келажаклари зурриётларининг ўқ илдизига болта уриб бўлганларини энди билиб қолган бўладилар-ку. Диёнат томизғиси қолган бўлади-ю. Илохим бўларни кўзи очилгани рост бўлсин.

Шулар ҳақида ўйларканман Совет давридаги бир воқеа ёдимга тушди.

Дадамиз (ўз дадамни назарда тутяпман. Чунки дада деганда ҳозир аксарият миллатимиз оналарини умуман кўрмаган танимаган ИАКни назарда тутишади) туркона хонаки дори сифатида уйда озгина ерга шудгор қилиб кўкнори экиб ўстирар эдилар. Кунларнинг бирида кўчадан ўтиб кетаётган участка инспектори капитан очиқ турган дарвозадан ховлимизда чамандек очилиб гуллаб турган кўкнориларга кўзи тушади. Ва албатта дадамга ховлимизда ўсиб очилиб турганган ўсимлик наркотик модда эканини,уни атайлаб ўстириб парваришлаган шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик қўлланилишини тушунтириб,кўкнориларни юлиб ташлашларини талаб қилади. Ўша даврларда фронт ветеранлари ва республика миқёсидаги зиёлилар “аллада азиз,тўрвада майиз”дек эъзозланарди. Жaзога тортиш у ёқда турсин мана ман деган валломатлар ҳам дадам каби одамларнинг юзига тик қарай олишмасди.

Дадам капитанни бу гапига пинак қоқмай,кўкнорини шифобахш ҳусусиятлари ҳақида сўзлайдилар. Капитан ўйланиб қолиб сўнгра,кўкнорини алохида шудгор қилиб экмай,уни камайтириб ховлининг у ер бу ерларига унча-мунча маданий кўчатлар экилган ерларни ораларига кўринмайдиган қилиб экиб,биров сўраса ўзи униб чиққан деб айтишларини ўргатди. Дадам капитан яхши тушунмади деб кукнорини ўта фойдалилигини роса тушунтирадилар. Хусусан ичбуруғи, уйқусизлик. Эмизикли аёлларни кўкрагига сут келмаслиги, мастит ва турли шамоллаш хасталикларига кўкноридан ўтадиган шифобахш дори йўқ эканини тушунтириб, махалламиздагилар, қориндош уруғлар тарафидан бу дорига талаб катта эканини айтиб, махсулотни қисқартира олмасликларини айтадилар. Ана шунда капитан кайсидир қориндошини қаеридир ери оғришини айтиб дадамдан кўкнорини фойдаси борми йўқлигини сўрайди. Дадам индамай кўкноридан қилинган дорини олиб чиқиб қандай ичилишини ўргатадилар. Ўшандан бошлаб капитаннинг оиласидами яқинлариданми бирор киши хасталикдан шифо топмаётган бўлишса,у дархол бизникига зинғиллаб келадиган бўб қолганди. Баъзида кўкнори озроқ қолиб уруғликка асраб қўйганлари учун капитанга кўкнори бермасалар у аразлаб “шуни қўпроқ эксангиз бўлмасмиди домла. Энди бошлиғимни ичбуруғини қандай тўхтатамиз” деб нолиб қўярди.

Ўйлайманки МХХ ходимлари бу воқеи қиссадан хисса чиқариб оларлар.

Оддий ҳаёт қонуни бор. Агар-ки мухолифат юртдаги иллатлар нуқсонлар ҳақида сўзлар экан бу кони фойда. Тундрада бўрилар буғи подасини қувиб қочолмай касалмандларини тутиб еб, профилактика вазифасини ўташади. Агар-ки бўриларни отиб қуритсалар, касаллик бутун тўдага юқиб пода қирилиб кетиши ҳеч гапмас. Яхшими-ёмонми ҳар бир мамлакатни ўз турмуш тарзи бор. Шу боис инсониятдан ёмон томонларини яшириб,фақат яхши томонларини кўз-кўзлаб ўз ҳаётимизни ҳар-хил безак бўёқлар билан жимжимадор қилиб уни бир-бирига мос келмайдиган матохлар билан ямаб-ясқаб ўтириш кечириб бўлмайдиган холдир. Ахир ҳар бир ҳалқ ўз ҳаётини бошқа мамлакатларда рўй берган кўтарилиш,тараққиёт билан таққослаб кўради ва таназзул сабабларини қидиради. Агар таназзул сабабларини тўғри топса,энди ўша хатоларни такрорламасликка интилади,тўғри йўлга тушишга ҳаракат қилади. Давлат рахбарининг хаддан ташқари шафқатсизлиги, берахм адолатсизлигидан жафо кўрган халқнинг аксарияти уни қарғаб-қарғаб йиғлайди. Бу қарғишлар охир-оқибат унинг учун ҳозирги ҳосиятсиз баландликдан ажал комига учиб кетишини,унинг аянчли чинқириғини эшитган инсон ҳам,йиртқич ҳайвон ҳам қўрқувдан даҳшатга тушини кўз олдларига келтирсинлар. Афсуски,ниҳоятда кечикиб айтиладиган истиғфордан,аччиқ товба тазаррудан ҳеч қандай фойда бўлмаслигини МХХ ходимлари ҳам яна бир карра билиб ўйлаб қўришсин.

Тошкентлик С 

uzbekistanerk.com/

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi