ДИКТАТУРАДАН ДЕМОКРАТИЯГА 7

ДИКТАТУРАДАН ДЕМОКРАТИЯГА 7
68 views
23 March 2012 - 11:01

Жин Шарп

7-боб. Стратегияни режалаштириш

Қаршилик ҳаракати етакчилари муваффақият қозониш эҳтимоллигини ошириш учун жабрланган одамларни бирлаштириш,диктатурани заифлаштириш ва кейинчалик йўқ қилиш ҳамда мустаҳкам демократияни ташкил этиш бўйича кенг қамровли ҳаракат режасини тузиши лозим. Бундай режани тузиш учун эса вазиятни ва самарали ҳаракат қилиш йўлларини синчковлик билан ўрганиш керак. Бундай пухта таҳлил озодлик учун курашишнинг бош стратегиясини ҳамда айрим ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқишнинг негизини ташкил этиши мумкин. Ҳолбуки,бош стратегия ва айрим ҳаракатлар стратегияларини ишлаб чиқиш алоҳида-алоҳида жараѐнлар ҳисобланади. Айрим кампаниялар стратегиялари бош стратегия тайѐрлангандан сўнггина батафсил ишлаб чиқилиши мумкин. Айрим кампаниялар стратегиялари бош стратегия мақсадларига эришиш ва мустаҳкамлаш учун ишлаб чиқилади.

Қаршилик стратегиясини ишлаб чиқиш кўплаб масала ва вазифаларни ҳисобга олишни талаб этади. Бу ерда бош стратегия даражасида ҳам,айрим ҳаракатлар стратегияси даражасида ҳам ҳисобга олиниши лозим бўлган бир қанча муҳим омилларни қайд этиб жоиз. Бироқ ҳар қандай стратегик режалаштириш қаршилик ҳаракати режасини ишлаб чиқувчиларидан қарама-қаршиликдаги вазиятини чуқур тушунишни,жумладан,жисмоний,тарихий,ҳукуматга тегишли,ҳарбий,маданий,ижтимоий,сиѐсий,психологик, иқтисодий ва халқаро омилларни кўриб чиқишини талаб қилади. Шунингдек,стратегиялар маълум бир кураш ва унинг сабабларидан келиб чиқиб,ишлаб чиқилиши мумкин. Авваламбор,демократия етакчилари ва стратегия ишлаб чиқувчилардан иш мақсади ва муҳимлигини баҳолаш талаб этилади. Мақсадлар учун курашиш ўзини оқлайдими ва нима учун? Курашнинг ҳақиқий мақсадларини аниқлаш зарур. Юқорида зикр этилганидек,диктатурани ағдариш ѐки мавжуд диктаторларни ҳокимиятдан четлаштиришнинг ўзи кифоя эмас.

Демократик бошқарув тизимига эга озод жамиятни ташкил этиш мазкур қарама-қаршиликларнинг мақсади ҳисобланади. Ушбу масалани аниқ тушуниш бош стратегияни ва ундан келиб чиқадиган хусусий стратегияларни ишлаб чиқишга таъсир кўрсатади. Чунончи,стратегияларда қуйида келтирилган саволларга ўхшаш кўплаб асосий саволларга жавоблар бўлиши лозим: • Озодлик йўлида қандай асосий тўсиқлар турибди? • Қандай омиллар озодликка эришишга ѐрдам беради? • Диктатура қандай асосий кучларга таянади? •

Диктатуранинг қандай заиф томонлари бор? • Диктатура кучларининг манбалари қай даражада заиф? • Қандай кучлар демократлар ва аҳолини қўллаб-қувватлайди? • Қарама-қаршиликка жалб қилинмаган томонлар қандай мақомга эга,диктатурага ҳам,демократик ҳаракатга ҳам ким ва қандай усуллар билан ѐрдам беради ѐки ѐрдам бериши мумкин?

Воситаларни танлаш

Стратегияларни ишлаб чиқувчилар жорий зиддият пайтида фойдаланиладиган асосий кураш воситаларини бош стратегия даражасида танлаши лозим. Бу борада курашнинг оддий ҳарбий ҳаракатлар,партизанлар уруши,сиѐсий бўйсинмаслик каби ва бошқа муқобил усулларига хос устунлик ва чеклашларни ҳам баҳолаш керак. Стратеглар бу каби танловни амалга оширгач,қуйидаги саволларга эътибор қаратиши лозим:Танланган кураш тури демократик кучлар имкониятларига мос келадими? Танланган кураш усуллари жабрланган аҳолининг кучли томонларидан фойдаланадими?

Курашнинг ушбу услублари диктатуранинг заиф томонларига мўлжалланганми ѐки унинг кучли томонларига ҳужум қиладими? Танланган воситалар демократларга ўз кучларига ишонишга ѐрдам берадими ѐки учинчи томон ѐхуд ташқи таъминотчиларга боғлиқ бўлишни талаб этадими? Танланган воситалар диктатурани қулатишда қандай ҳисса қўшиши мумкин? Бу воситалар қарама-қаршиликларнинг ривожланиши натижасида юзага келадиган қурбонлар сони ва вайронгарчиликлар кўламини камайтирадими ѐки чеклайдими?

Танланган воситалар диктатурани шартли равишда ағдариш натижасида пайдо бўлган ҳукуматга қандай таъсир кўрсатади? Самарасиз деб топилган ҳаракат услублари ишлаб чиқилган бош стратегиядан ўчириб ташланиши лозим. Олдинги бобларда сиѐсий бўйсинмаслик курашнинг бошқа услубларига қараганда муайян устунликка эга эканлигини таъкидлаб ўтдик. Стратеглар аниқ вазиятни текшириб,сиѐсий бўйсинмаслик юқорида келтирилган саволларга ижобий жавоб бера олиши ѐки олмаслигини аниқлаши лозим.

Демократияни режалаштириш

Шуни эсдан чиқармаслик керакки,бош стратегиянинг диктатурага қарши курашининг асосий мақсади нафақат диктатурани тугатиш,балки янги диктатура таъсир ўтказа олмайдиган демократик тизимни ўрнатишдан иборат. Танланган кураш воситалари ушбу мақсадларга мос келиши учун жамиятда самара берадиган ҳокимиятни тақсимлашда ўз ҳиссасини қўшиши керак. Диктатура шароитида аҳоли ва фуқаролик ташкилотлари жуда заиф,ҳукумат эса ҳаддан ташқари кучли бўлади. Янги ҳукмдорлар ушбу мутаносибликни ўзгартирмас экан,ўзлари ҳам хоҳласа,шундай диктаторлар бўлиши мумкин.

Шу сабабли “сарой” ва давлат тўнтаришлари номақбул ишлардир. Сиѐсий бўйсинмаслик эса самарали кучни жамиятни диктатурага қарши сафарбар қилиш йўли билан тенг тақсимлашда ўз улушини қўшади. Бу масала бешинчи бобда батафсил келтирилган. Мазкур жараѐн турли йўллар билан кечиши мумкин. Курашнинг куч ишлатилмайдиган имкониятларини ишлаб чиқишда диктатурага зўравонлик билан жазолаш чоралари орқали аҳолини бундан буѐн бўйсиндириш ва қўрқитиш имконини бермаслиги назарда тутилади.

Аҳоли диктатор ҳокимиятига қаршилик кўрсатиш,баъзида эса ҳокимиятининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш учун кучли воситаларга эга бўлади. Бундан ташқари,халқ кучини сиѐсий бўйсинмаслик орқали жалб қилиш жамиятнинг мустақил ташкилотларини янада кучайтиради. Бир марта қўлланилган самарали куч тажрибаси эсдан тез чиқмайди. Курашда орттирилган билим ва тажриба жамиятнинг ҳукумат тепасига келиши мумкин бўлган диктаторларга осонгина бўйсиниш эҳтимоллигини пасайтиради. Кучлар нисбатидаги бундай ўзгариш пировардида мустаҳкам демократик жамиятни ўрнатиш эҳтимоллигини анча оширади.

Ташқи кўмак

Бош стратегияни тайѐрлаш жараѐнида диктатурани ағдаришда ички қаршилик ва ташқи тазйиқнинг нисбий ролини баҳолаш лозим. Ушбу таҳлилда асосий кураш кучлари мамлакатнинг ичида ҳаракат қилиши кераклиги қайд этилган эди. Халқаро ѐрдам даражаси ва мавжудлиги ички кураш билан кучайтирилади. Қўшимча сифатида диктатурага нисбатан инсонпарварлик,ахлоқий ва диний асосларда жаҳон жамоатчилигининг салбий фикрини шакллантириш мумкин. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан диктатурага қарши дипломатик,сиѐсий ва иқтисодий санкциялар қўллашга йўналтирилиши мумкин.

Бундай санкциялар иқтисодий эмбарго ва қурол-яроқ етказиб бериш бўйича эмбарго кўринишига эга бўлиши,дипломатик муносабатлар даражасини пасайтириши ҳамда дипломатик алоқаларни узиши,диктаторлик бошқаруви мавжуд мамлакатларга иқтисодий ѐрдам ва инвестициялар жалб қилинишини тақиқлаши,диктаторлик ҳукуматини турли халқаро ташкилотлар ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органлари таркибидан ўчириши мумкин. Бундан ташқари демократик кучларга бевосита молиявий ѐрдам ва алоқа воситалари билан таъминлаш кўринишида халқаро кўмак берилиши мумкин.

Бош стратегияни ишлаб чиқиш

Бош стратегияни ишлаб чиқувчилар вазиятни баҳолаш,воситаларни танлаш ва ташқи ѐрдам ролини аниқлашга мувофиқ қарама-қаршиликнинг ривожланиш имкониятларининг умумий хомаки режасини тайѐрлаши лозим. Бундай умумий режа жорий вазият,кутилаѐтган озодлик даври ва демократик тизимни ўрнатиш даврини қамраб олиши керак. Ишлаб чиқувчилар бош стратегияни тайѐрлашда кўплаб саволларга жавоб бериши зарур. Қуйидаги саволлар сиѐсий бўйсинмасликнинг бош стратегиясини ишлаб чиқишда эътиборга олиниши лозим бўлган муайян омилларни ифода этади:Узоқ муддатли курашни нимадан бошлаган маъқул? Жабрланган аҳоли дастлаб чекланган кўламда бўлсада,диктатурага қарши чиқиши учун ўзига етарли даражада ишонч ва кучга қандай эга бўлиши мумкин?

Аҳолининг қаршилик кўрсатиш ва курашиш қобилияти вақт ўтиши ва тажриба эгаллаши сайин қанчалик ошиши мумкин? Қатор чекланган кампанияларнинг жамият устидан демократик ҳокимият ўрнатиш ва диктатурани чеклаш мақсадлари нималардан иборат? Диктатурадан қутулиб қолган мустақил ташкилотлар борми ва улардан озодлик учун курашда фойдаланиш мумкинми?

Жамиятнинг қандай ташкилотлари диктатура назоратидан озод этилиши мумкин,қандай ташкилотлар демократлар томонидан ўз мақсадларига эришиш ва диктаторлик бошқаруви давом этган шароитда ҳам демократик соҳаларни ташкил этиш учун қайта ташкил этилиши керак? Қаршилик давомида уюшган кучни қандай мустаҳкамлаш мумкин? Иштирокчиларни қандай ўргатиш мумкин? Кураш жараѐнида қандай ресурслар (пул,ускуналар ва ҳоказолар) талаб этилади? Аҳолини сафарбар қилишда қандай рамзий белгилар самарали бўлади?

Диктаторлар ҳокимиятининг манбалари қандай ҳаракатлар ѐрдамида ва қандай босқичда аста-секин кучсизлантирилиши ҳамда тугатилиши мумкин? Курашаѐтган аҳоли бир пайтнинг ўзида куч ишлатмасдан зарур тартибни ўрнатган ҳолда,ўз курашида қандай иштирок эта олади? Жамият кураш жараѐнида ўзининг асосий эҳтиѐжларини қандай қондиради? Зиддиятнинг ривожланиш жараѐнида ижтимоий тартиб қандай сақланади? Демократик қаршилик кучлари ғалабага эришишда ўтиш даври имкони борича осон бўлиши учун собиқ диктаторлик жамиятининг институционал базасини ташкил этишни қандай давом эттиради? Диктатурага қарши озодлик ҳаракатларининг ҳаммаси учун стратегияни ишлаб чиқишнинг намунали режаси бўлмаслигини ва уни тайѐрлашнинг иложи йўқлигини эсдан чиқармаслик лозим.

Диктатурани ағдариш ва демократик тизимни ўрнатиш бўйича олиб бориладиган ҳар бир кураш бир-биридан нима биландир фарқ қилади. Бир-бирига тамомила ўхшайдиган вазиятлар бўлмайди,ҳар бир диктатура бир қанча ўзига хос хусусиятга эга бўлади,шунингдек,озодлик учун курашаѐтган аҳолининг имкониятлари ҳам фарқ қилади. Бош стратегияни ишлаб чиқувчилар нафақат мазкур қарама-қаршиликдаги вазиятни,балки кураш учун танлаб олинган воситаларни ҳам чуқур тушуниши лозим. Бош стратегия пухта ишлаб чиқилгандан сўнг ундан кенг омма фойдаланиши мақсадга мувофиқдир.

Ҳаракатларда иштирок этиш истагини билдирган кўп сонли тарафдорлар умумий концепция ва айрим кўрсатмаларни эсдан чиқармаса,катта интилиш билан ҳаракат қилади. Бундай билимлар уларнинг маънавий руҳига,иштирок этишга тайѐргарлиги ва тўғри ҳаракат қилишига ижобий таъсир кўрсатади. Умумий стратегиянинг асосий қоидалари ҳар ҳолда диктаторларга маълум бўлади,асосий қоидаларни билиш эса улар томонидан шафқатсиз жазоларни яширин ҳолда камайтиришига олиб келиши мумкин. Негаки,бу қатағонлар уларнинг ўзларига қаратилган сиѐсий акс таъсирга эга бўлиши мумкин. Бош стратегиянинг айрим хусусиятларидан хабардор бўлиш диктаторлар қароргоҳида ҳам яширин ҳолда келишмовчилик ва хоинликка олиб келиши мумкин.

Демократик кайфиятдаги гуруҳлар диктатурани ағдариш ва демократик тизимни ўрнатиш бўйича бош стратегик режани қабул қилгач,унинг рўѐбга чиқишида қатъият кўрсатиши лозим. Бошланғич умумий стратегиядан фақат айрим ҳоллардагина четга чиқиш содир бўлиши мумкин. Ишлаб чиқувчилар танланган бош стратегия нотўғри тузилганига тўлиқ ишонч ҳосил қилгач ѐки кураш шароити жиддий ўзгаришларга дуч келганда,бош стратегияни ўзгартириши мумкин. Бундай ҳолат юзага келган тақдирда ҳам,ушбу ўзгартишлар фақат бош стратегия такроран жиддий текширилгач ва айнан шунга ўхшаш янги стратегик режа ишлаб чиқилиб,тасдиқлангандан сўнгина амалга оширилиши лозим.

Кампания стратегиясини режалаштириш

Диктатурани ағдариш ва демократияни ўрнатиш учун мўлжаллаб ишлаб чиқилган бош стратегия қанчалик оқилона ва истиқболли бўлмасин,ўз-ўзидан амалга ошмайди. Бунинг учун диктаторлик ҳокимиятини барбод қилишга қаратилган кампанияларни ўтказишнинг айрим стратегияларини ҳам ишлаб чиқиш зарур. Бундай стратегиялар ўз навбатида,диктаторлик тузумига ҳал қилувчи зарбани берадиган барча тактик манѐврларини ўз ичига олади.

Тактика ва ҳаракатларнинг айрим услублари шундай танлаб олиниши керакки,улар ҳар бир аниқ стратегиянинг мақсадларига эришишда ѐрдам бериши лозим. Бу ерда фақат стратегик даражадаги масалалар муҳокама қилинмоқда. Асосий кампанияларни режалаштирадиган стратеглар бош стратегия ишлаб чиқувчилари сингари танлаб олинган кураш усулларининг ўзига хос хусусиятларини ҳар томонлама идрок этишлари даркор. Сиѐсий кураш режасини ишлаб чиқувчилар ҳарбий стратегияни ишлаб чиқиш учун кучлар тузилмаси,тактика,моддий-техника таъминот,қурол-яроғ,географик шароитларни билиши лозим бўлган армия офицерлари каби зўравонликсиз курашнинг ўзига хос хусусиятлари ва стратегик тамойилларини унутмаслиги лозим. Бироқ нозўравон курашни билиш,ушбу қўлланмада келтирилган маслаҳатларга амал қилиш,бу ерда қайд этилган саволларга берилган жавоблар ҳам стратегияни ўз-ўзидан шакллантира олмайди.

Стратегияни ишлаб чиқиш билимлар билан мустаҳкамланган ижодкорликни талаб қилади. Қаршилик кўрсатувчи айрим кампанияларнинг стратегияларини,шунингдек,озодлик учун курашнинг узоқ муддатли ишланмаларини режалаштиришда сиѐсий кураш стратеглари кўплаб вазифа ва муаммоларни кўриб чиқишлари лозим. Яъни: • Кампанияларнинг аниқ мақсадлари ва уларнинг бош стратегияни амалга оширишдаги улушини аниқлаш. • Танланган стратегияларнинг рўѐбга чиқиши учун энг мос келадиган аниқ услублар ѐки сиѐсий қуролни танлаш. Алоҳида стратегик кампаниянинг ҳар бир умумий режасида курашда фойдаланиладиган тор доирадаги тактик режаларни аниқлаш лозим.

Уларни диктатура ҳокимияга тазйиқ ўтказиш ва унинг манбаларига тўсқинлик қилишда қўллаш учун керак бўлади. Шуни унутмаслик керакки,асосий мақсадларга эришиш тўғри танланган ва жорий этилган айрим кичик ҳаракатлар натижаларидан иборат бўлади. • Иқтисодий масалалар умумий сиѐсий кураш билан боғлиқ бўлиши шарт ѐки шарт эмаслигини ѐхуд қандай боғлиқ бўлиши кераклигини аниқлаш. Агарда иқтисодий услублар курашда кенг қўлланадиган бўлса,диктатура ағдарилгандан сўнг уларнинг оқибатларини бартараф этишга эътибор қаратиш лозим. Акс ҳолда,демократик жамиятга ўтиш даври давомида тезкор қарорлар қабул қилинмаса,умидсизлик ва норозиликлар юзага келади.

Бундай ҳолатлар иқтисодий офатга нуқта қўйишга ваъда берадиган диктаторлик кучларнинг қайта тирилиши учун шароит яратади. • Қаршилик кўрсатиш курашини бошлаш учун энг яхши бошқарув тузилмаси ва алоқа тизимини олдиндан аниқлаш. Кураш жараѐни давомида қаршилик кўрсатиш ҳаракати иштирокчилари ва аҳолининг узлуксиз бошқарувини таъминлаш учун қарорлар қабул қилиш ва алоқа тизимининг қандай воситаларини қўллаш мумкин? •

Қаршилик ҳаракати янгиликларини асосий омма,диктаторлик кучлари ва халқаро оммавий ахборот воситаларига етказиш. Баѐнот ва репортажлар ҳар доим далилларга қатъий асосланган бўлиши даркор. Бўрттириш ва асоссиз баѐнотлар қаршилик ҳаракатига бўлган ишончни йўқотади. • Қарама-қаршиликнинг ривожланиши жараѐнида ўз аҳолиси эҳтиѐжларини қондириш учун амалий,ижтимоий,маърифий,иқтисодий ва сиѐсий фаолиятни ўз имкониятларига асосланган ҳолда режалаштириш.

Бундай лойиҳалар қарама-қаршиликда бевосита иштирок этмаѐтган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин. • Айрим кампания ѐки озодлик учун умумий курашни қўллаб-қувватлаш учун ташқи ѐрдамнинг маъқул турини аниқлаш. Ички кураш ташқи омилларга боғлиқ бўлмаслиги учун ташқи ѐрдамни қандай жалб қилиш ва ундан қандай фойдаланиш мумкин? Бу борада ѐрдам бериши мумкин бўлган ва маъқул келган ташқи гуруҳларга,масалан нодавлат ташкилотлар (ижтимоий ҳаракатлар,диниий ва сиѐсий гуруҳлар,касаба уюшмалари ва ҳоказолар),ҳукумат ѐки БМТ ва унинг турли ташкилотларига эътибор қаратиш лозим.

Бундан ташқари,қаршилик кўрсатиш стратегиясини ишлаб чиқувчилар диктаторлик ҳокимиятига оммавий қаршилик пайтида ўз кучи билан тартибни сақлаш ва ижтимоий эҳтиѐжларни қондириш учун чоралар кўриши лозим. Бу муқобил ва мустақил демократик тузилмаларни ташкил этиши ва ҳақиқий талабларни қондириши билан бир қаторда,тартибсизлик ҳамда қонунга риоя қилмасликка чек қўйишга қаратилган даъватлар ва шафқатсиз жазоларга ишонишни пасайтиради. Ҳамкорлик қилишни рад этиш ғоясини тарқатиш Аҳоли томонидан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш ғоясининг қабул қилиниши диктатурага муваффақиятли қаршилик кўрсатишда муҳим омил ҳисобланади.

“Маймунлар ҳукмдори” масалида (3- бобга қаранг) қайд этиб ўтилганидек,асосий ғоя оддий:кўпчилик тобе бўлган одамлар жазо чоралари мавжудлигига қарамай ҳамкорликдан бош тортса,золимона тизим ўз-ўзидан заифлашиб,кейинчалик йўққа чиқади. Диктатура шароитида яшаѐтган одамлар ушбу концепция тўғрисида турли манбалардан билиб олган бўлиши мумкин. Шундай бўлган тақдирда ҳам,демократик кучлар ҳамкорлик қилишни рад этиш ғоясини режали равишда тарқатиши ва оммалаштириши лозим. Жамиятда “Маймунлар ҳукмдори” ҳикояси ѐки шунга ўхшаш воқеалар кенг тарқалиши ва яхши ўзлаштирилиши мумкин.

Одамлар ҳамкорлик қилишдан бош тортишнинг асосий концепциясини қабул қилганидан сўнг уларда диктатура билан ҳамкорлик қилишдан воз кечиш тўғрисида бўладиган даъватларнинг муҳимлигини тушуниш имконияти пайдо бўлади. Шунингдек,улар бошқа вазиятларда ҳам ҳамкорлик қилишдан бош тортишнинг кўплаб шаклларини ўзлари ўйлаб топиши мумкин. Демократлар диктатура шароитида қаршилик кўрсатишга тааллуқли ғоялар,янгиликлар,йўриқномалар билан алмашиш бўйича уринишларнинг мураккаблиги ва хавфлилигига қарамай,кўпинча бу ишларни амалга ошириш мумкинлигини исботлайди.

Ҳаттоки,фашистлар ва коммунизм тузуми пайтида ҳам қаршилик кўрсатиш ҳаракати аъзолари нафақат айрим шахслар,балки ноқонуний газеталар,варақалар,китоблар,кейинчалик эса аудио ва видеокассеталар чиқариш орқали кўплаб одамлар билан алоқа қилиш имконига эга бўлган. Қаршилик кўрсатиш бўйича умумий йўриқномалар олдиндан ишлаб чиқилган стратегик режалаштириш ѐрдамида тайѐрланиши ва тарқатилиши мумкин. Бу йўриқномаларда аҳоли норозилик билдириши ва ҳамкорликни чеклаши мумкин бўлган ҳолатлар ҳамда шароитлар,шунингдек,ушбу ҳаракатларни амалга ошириш жоиз бўлган услублар баѐн этилиши мумкин. Ҳозир эса,аҳоли демократия етакчилари билан алоқанинг ва аниқ йўриқномаларни чиқариш ѐки олишнинг иложи йўқлигига қарамай,баъзи муҳим вазиятларда қандай ҳаракат қилиш кераклигини билиб олади.

Бундай йўриқномалар ҳам сиѐсий полиция томонидан обрўсизлантирадиган тадбирларга чорлаш мақсадида чиқариладиган сохта “қаршилик кўрсатиш йўриқномалари”ни аниқлаш услубларини ўз ичга олган.
Қатағон ва қарши чоралар

Стратегияларни ишлаб чиқувчилар диктатура томонидан демократик қаршилик ҳаракатига жавоб тариқасида қўлланиши мумкин бўлган чоралар ва жазолар,айниқса зўравонлик даражасини баҳолаши лозим. Бу борада юзага келиши мумкин бўлган кучайган жазоларга қандай қарши туриш,бартараф этиш ѐки улардан қутулиб қолиш йўлларини аниқлаш керак. Тактикадан келиб чиқиб,айрим ҳолларда аҳоли ва қаршилик ҳаракати аъзолари намойишларда иштирок этиш билан боғлиқ бўлган хавф тўғрисида тасаввурга эга бўлиши учун уларни ушбу хавф тўғрисида огоҳлантириш лозим.

Агарда жиддий жазо чоралари қўлланадиган бўлса,қаршилик ҳаракатининг жароҳатланган аъзоларига тиббий ѐрдам кўрсатишга тайѐрланиш лозим. Кампаниянинг мақсадига эришиш имконини бериш билан бир қаторда шафқатсиз жазолар қўлланиши эҳтимоллилигини камайтирадиган тактика ва услублардан фойдаланиш стратеглар учун жазолардан огоҳ этишнинг яхши услуби ҳисобланади. Мисол учун,диктатурага қарши намойишлар ва тантанали юришлар жуда самарали бўлиши билан бирга унда иштирок этаѐтган минглаб одамларнинг қурбон бўлишига олиб келиши ҳам мумкин.

Бироқ намойишчилар бу тарзда ўз жонини қурбон қилгани билан диктатурага иш ташлашлар,фуқаро ходимлар томонидан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш бўйича ўтказиладиган кенг кўламли тадбирлар сингари таъсир ўтказа олмайди. Агарда фожеали оқибатларга олиб келадиган фитнали қаршилик ҳаракати таклиф этиладиган бўлса,ушбу ҳаракатни ўтказишдан фойда бўлиши ѐки бўлмаслигини жиддий ўйлаб кўриш лозим. Бу борада қаршилик кўрсатиш ҳаракати иштирокчилари ва аҳоли кураш жараѐнида ўзини тартибли тутадими ва зўравонликни қўлламайдими,улар зўравонлик ишлатишга ундовчи иғволарга учмайдими,деган саволлар юзага келади. Режаларни ишлаб чиқувчилар куч ишлатилмайдиган ҳаракатларда тартибни сақлаш учун қандай чоралар кўриш мумкинлигини кўрсатиши ва шафқатсизликлардан ҳимоя воситасини ташкил этиши лозим.

Шу ўринда савол туғилади:кафиллик,сиѐсий баѐнотлар,тартиб-интизомга риоя қилишга чорловчи варақалар,тажовузкорлик кайфиятидаги шахслар ва гуруҳларнинг намойишлар ҳамда бойкотларга даъватлари каби чораларга йўл қўйилиши мумкинми ва улар ўз самарасини берадими? Шунинг учун етакчилар ғаламисларнинг намойишчилар орасида куч ишлатиш кераклиги тўғрисида иғво тарқатиш билан шуғулланадиган гумашталаридан эҳтиѐт бўлиши керак.

Стратегик режага содиқлик

Демократик кучлар батафсил стратегик режа тузилгандан сўнг диктаторларнинг бош стратегия ва муайян кампания стратегиясини рад этишга ундовчи аҳамиятсиз чораларига эътибор бермаслиги лозим. Негаки,бу асосий фаолиятни кераксиз муаммоларга қаратишга олиб келади. Диктатуранинг янги шафқатсизликларига қарши дарҳол пайдо бўлган ҳеч қандай ҳис-туйғу ѐки фикрлар демократик қаршилик ҳаракатини унинг бош стратегияси ѐки кампания стратегиясидан чалғитмаслиги даркор. Бу золимликлар демократик кучларни ўзининг пухта ишлаб чиқилган режаларидан воз кечиш ва ҳаттоки,диктаторларга бу курашда ѐрдам берувчи зўравонликларни содир этишга ундаш учун махсус тайѐрланган бўлиши ҳам мумкин.

Муҳим тадқиқотларнинг тўғрилиги ва демократик кайфиятдаги кучларнинг вазифалари эътироф этилган пайтдан бошлаб ишлар аста-секин олдинга силжий бошлайди. Тактика ва оралиқ мақсадларда ўзгаришлар албатта,юз беради ва яхши етакчилар ҳар доим янги имкониятларни ишга солишга тайѐр туришлари лозим. Бундай тафсилотлар бош стратегия ва муайян кампания стратегияси мақсадларига зид бўлмаслиги керак. Танланган бош стратегия ва муайян кампаниялар стратегияларини режа асосида амалга ошириш маълум даражада муваффақиятга эришишда ѐрдам беради.

davomi bor.