ДИКТАТУРАДАН ДЕМОКРАТИЯГА 8

ДИКТАТУРАДАН ДЕМОКРАТИЯГА 8
48 views
23 March 2012 - 18:42

Жин Шарп

8-боб. Сиёсий кураш амалиёти

Аҳоли ожизлик ва қўрқувни ҳис этганда дастлабки вазифалар хавф-хатар билан боғлиқ бўлмаган ишончни мустаҳкамлайдиган хатти-ҳаракатлардан иборат бўлиши лозим. Бундай ҳаракатлар,масалан ўзига хос бўлмаган тарзда кийиниш,оммавий мурдатлик намойиши сифатида хизмат қилиши ва жамиятга норозилик тадбирларида бевосита иштирок этиш имконини бериши мумкин. Бошқа ҳолларда эса,сиѐсат билан боғлиқ бўлмаган (юзасида) арзимас воқеалар (масалан,тоза сув таъминоти учун кураш) гуруҳ фаолиятига эътибор жалб қилиши мумкин. Бу борада стратеглар кенг жамоатчилик эътиборини ўзига жалб қила оладиган ва тақиқлаш қийин бўлган фаолиятни танлаши керак.

Мазкур чекланган кампаниялар муваффақияти нафақат маълум бир норозиликни бартараф этиш,балки катта имкониятларга эга бўлган аҳоли онгини ўзгартиришдан иборат. Узоқ муддатли кураш кампанияларининг аксарият стратегиялари диктатурани бевосита ва тамомила йўқ қилишга эмас,балки муайян мақсадларга эришишга қаратилиши лозим. Ҳамма кампания ҳам ўз ҳаракатида аҳолининг барча қатламининг иштирок этишини талаб этмайди. Қаршилик ҳаракати стратеглари бош стратегияни амалга оширишга мўлжалланган маълум бир кампаниялар изчиллигини ишлаб чиқишда узоқ муддатли курашнинг бошида,ўртасида ва натижани қўлга киритиш олдидан ўтказиладиган кампаниялар бир-биридан қандай фарқ қилишини тасаввур қилишлари керак. Танланадиган қаршилик кўрсатиш Курашнинг бошланғич даврида турли аниқ мақсадларга эга айрим кампаниялар фойда келтириши мумкин.

Бундай кампаниялар бирин-кетин амалга оширилиши,баъзида эса уларнинг икки ѐки учтаси қисман бир вақтда содир этилиши мумкин. “Танланадиган қаршилик кўрсатиш” стратегиясини режалаштиришда диктатурани сиқувга олишни ифодаловчи чекланган доирадаги специфик муаммоларни ѐки норозиликларни аниқлаш даркор. Бу муаммолар кампанияларнинг умумий стратегия доирасидаги оралиқ стратегик мақсадларига эришиш учун қулай мақсадлар бўлиши мумкин. Оралиқ стратегик мақсадлар демократик кучларнинг жорий ѐки режалаштирилган кучи даражасида эришиб бўладиган бўлишлари керак. Бу жанговар руҳни сақлаш учун фойдали кетма-кет ғалабаларни қўлга киритишга ѐрдам беради,шунингдек,узоқ муддатли курашда кучлар нисбатида ижобий ўзгаришларни таъминлайди.

Танланадиган қаршилик кўрсатиш стратегиялари асосан аниқ ижтимоий,иқтисодий ѐки сиѐсий муаммоларга қаратилиши зарур. Бундай танлов ижтимоий ва сиѐсий тизимнинг диктаторлар назорати остида бўлмаган баъзи қисмларини сақлаб қолиш,уларнинг назорати остидаги айрим қисмларни қўлга киритиш ѐки диктаторларнинг айрим мақсадларга эришишига тўсқинлик қилиш учун амалга оширилади. Юқорида қайд этилганидек,танланадиган қаршилик кўрсатиш кампаниялари агар имкони бўлса,диктатуранинг битта ѐки бир қанча заиф жойига зарба бериши керак. Шу тариқа демократлар ушбу таъсир кўрсатиш борасида кўпроқ самарага эга бўлиши мумкин. Дастлаб,стратеглар биринчи кампания стратегиясини режалаштириши лозим.

Унинг чекланган мақсадлари нимадан иборат бўлади ва танланган бош стратегияни амалга оширишга қандай ѐрдам беради,деган саволларга жавоб топиши керак. Бу борада агар имкони бўлса,иккинчи,балким учинчи кампания стратегияларининг хомаки режасини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу барча стратегиялар танланган бош стратегияни амалга оширишга қаратилиши ва унинг умумий кўрсатмалари доирасида ўтказилиши даркор.

Рамзий даъват

Диктатурани йўқ қилиш бўйича янги кампанияни бошлашда дастлабки у ѐки бу даражадаги аниқ сиѐсий ҳаракатлар ўз кўлами билан чекланган бўлиши мумкин. Бу ҳаракатлар қисман аҳоли кайфиятини текшириш ва унга таъсир кўрсатиш,шунингдек,ҳалқни ҳамкорликдан бош тортиш ва сиѐсий бўйсинмаслик йўли билан курашни давом эттиришига тайѐрлаш мақсадида ишлаб чиқилиши керак.

Дастлабки хатти-ҳаракатлар рамзий норозилик кўринишига эга бўлиши ѐки ҳамкорликдан чекланган даражада ѐхуд вақтинчалик воз кечиш тадбири бўлиши мумкин. Агар ҳаракат иштирокчилари камчиликни ташкил этса,дастлабки тадбир масалан,рамзий аҳамиятга эга жойга гуллар қўйишга айланиши мумкин. Иккинчи томондан,тадбирда кўпчилик одам иштирок этса,фаолиятни тўхтатиш ѐки бир қанча дақиқа сукут сақлаш кўринишига эга бўлиши мумкин. Бошқа вазиятларда эса,бир қанча одам очлик эълон қилиши,рамзий аҳамиятга эга жойда намойиш уюштириши,талаблар томонидан машғулотларда бойкот эълон қилиниши ѐки муҳим идора олдида ўтирган ҳолда иш ташлаш эълон қилиниши мумкин.

Диктатура шароитида бундай тажовузкорона хатти- ҳаракатларга нисбатан кескин жазо чоралари кўрилади. Диктатор саройи ѐки сиѐсий полиция маҳкамаси олдида айрим рамзий намойишларни уюштириш хавфлилиги сабабли кампанияни бошлаш тавсия этилмайди. Дастлабки рамзий норозилик намойишлари баъзида кенг кўламли миллий ва халқаро жамоатчиликни ўзига жалб қилади. 1988 йил Бирмадаги оммавий кўча намойишлари ѐки 1989 йили Пекиндаги Тяньаньмань майдонида талабаларнинг йиғилиши ва очлик эълон қилгани бунга мисол бўла олади. Ҳар икки ҳолатда ҳам намойишчилар орасида қурбонлар кўп бўлгани боис стратеглар кампанияни режалаштиришда жуда эҳтиѐткор бўлиши лозим. Бундай намойишлар маънавий ва руҳий жиҳатдан катта аҳамиятга эга эканлигига қарамай уларни диктатурани ағдариш жараѐнида қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки улар маълум маънода рамзий ҳисобланади ва диктаторлик ҳокимиятида вазиятни ўзгартиришга ѐрдам бермайди.

Одатда,курашнинг дастлабки босқичида диктаторлик ҳокимияти манбаларини тез ва тўлиқ тўсиб қўйишнинг иложи йўқ. Тузумни ҳамкорлик қилишдан оммавий ва қатъий бош тортиш орқали ағдариш ва унга қаршилик кўрсатиш учун бутун жамият ва унинг деярли ҳамма ташкилотининг жалб қилиниши талаб этилади. Бундай ҳолат ҳали юз бергани йўқ ва бу каби натижага эришиш ниҳоятда қийин вазифа. Шу сабабли аксарият ҳолларда ҳамкорлик қилишдан тўлиқ бош тортиш ва бўйсинмаслик бўйича тезкор кампания диктатурага қарши курашаѐтган кампаниялар учун амалга ошириб бўлмайдиган стратегия ҳисобланади.

Жавобгарликни тақсимлаш

Танланадиган қаршилик кўрсатиш жараѐнида асосий кураш фронти бир қанча вақт аҳолининг битта ѐки бир қанча қатлами билан таъминланади. Бошқа мақсадларни кўзлайдиган кейинги кампанияларда эса асосий кураш фронтига аҳолининг бошқа қатламлари жалб қилинади. Масалан,талабалар ўқув жараѐнидаги сабаблар бўйича намойишлар уюштириши,дин уламолари ва диндорлар эътиқод эркинлиги муаммосига эътиборни қаратиши,темир йўл ходимларининг хавфсизлик қоидаларига тартибли равишда амал қилиши темир йўл тизими ишини сусайтириши,журналистлар газеталарни ўз мақолаларининг босилиши тақиқлангани сабабли уларнинг ўрнига ҳеч нарса қўймасдан чоп этиш орқали цензурага қарши чиқиши,полиция демократик мухолифатнинг қидирувдаги аъзоларини топиш ва ҳибсга олишда ҳар доим муваффақиятсизликка учраши мумкин.

Қаршилик давом этаѐтган бир пайтда қаршилик кўрсатиш кампанияларини аҳоли қатламлари ва муаммоларга боғлиқ ҳолда режалаштириш аҳолининг маълум қатламининг фаоллигини пасайтириб қўйиши мумкин. Танланадиган қаршилик кўрсатиш айниқса,диктатуранинг таъсир доирасида бўлмаган мустақил ижтимоий,иқтисодий ва сиѐсий гуруҳ ҳамда ташкилотларнинг мавжудлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилишда жуда муҳимдир. Ҳокимиятнинг ушбу марказлари ташкилий базаларни ифодалайди ва аҳоли улар орқали диктатура назоратига тазйиқ ўтказиши ѐки қаршилик кўрсатиши мумкин. Кураш жараѐнида бу марказлар диктатурага зарба берадиган асосий мўлжаллардан бирига айланиши мумкин.

Мўлжални диктаторлар ҳокимиятига қаратиш

Узоқ муддатли кураш давомида дастлабки стратегиялар кенг кўламли ва жиддий тус олганда,стратеглар диктаторлар ҳокимияти манбаларини чеклаш йўлларини аниқланиш лозим. Бундан кўзланган мақсад аҳолининг ҳамкорлик қилишдан бош тортишидан фойдаланган ҳолда,демократик кучлар учун янги ва янада қулай стратегик вазиятни яратиш ҳисобланади. Стратеглар демократик кучларнинг таъсир доираси кенгайишига қараб,ҳамкорлик қилишдан воз кечиш ва итоатсизлик кўламини кенгайтириш орқали диктатура ҳокимиятининг манбаларини чеклашни режалаштириши,диктатурани сиѐсий жиҳатдан кучсизлантириб ва охир-оқибат йўқ қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйиши даркор.

Бу борада демократик кучлар томонидан аввал диктатурага бўйсинган тарафдорлар ва гуруҳларни заифлаштириш жараѐни пухта режалаштирилиши керак. Уларнинг ѐрдами тузум томонидан амалга оширилган шафқатсизликларни фош этиш,диктаторлар сиѐсатининг фожиали иқтисодий натижаларини намойиш этиш орқали кучсизлантириладими ѐки диктатура ағдарилиши мумкинлигини англаш йўли билан заифлаштириладими?

Диктатура тарафдорларини ҳеч бўлмаганда ўз фаолиятида “бетараф” бўлиб қолишга ишонтириш зарур ва уларни демократик ҳаракатнинг фаол тарафдорларига айлантириш мақсада мувофиқ бўлади. Сиѐсий бўйсинмаслик ва ҳамкорлик қилишдан бош тортишни режалаштириш ҳамда амалга ошириш жараѐнида диктаторнинг барча асосий тарафдорлари ва маслаҳатчилари,жумладан уларнинг ички гуруҳлари,сиѐсий партияси,полицияси,тўралари ва айниқса армиясига жиддий эътибор қаратиш ўта масала муҳим ҳисобланади.

Демократик кучларнинг тажовузкор ҳарбийларга таъсир ўтказиш мумкинлиги тўғрисида хулоса чиқарган ҳолда,диктаторларнинг қуролли кучлари – ҳам аскарлари,ҳам офицерларининг содиқлик даражасини синчковлик билан баҳолаш лозим. Яъни,армияга чақирилган кўплаб оддий аскарлар бахтсиз ва жабрланган бўлиши,кўпчилик аскар ва офицерлар тузумдан шахсий,оилавий ѐки сиѐсий сабабларга кўра норози бўлиши,яна қандай омиллар уларни демократик кучлар таъсирига тушишга мажбур қилиши мумкинлигини аниқлаш керак.
Озодлик курашининг бошидаѐқ,диктаторларнинг қўшинлари ва амалдорлари билан муносабат ўрнатишнинг алоҳида стратегиясини ишлаб чиқиш зарур. Демократик кучлар қўшинларни сўзлар,рамзлар ва хатти- ҳаракатлар ѐрдамида озодлик кураши серҳаракат,қатъий ва шиддатли бўлишига ишонтириш керак.

Армия кураш уларнинг ҳѐтига таҳдид солиш учун эмас,балки диктатурани йўқ қилиш учун ишлаб чиқилган ўзига хос хусусиятга эга эканлигини англаши лозим. Пировардида бундай саъй-ҳаракатлар диктаторлар армиясини руҳан парчалаш ва уларнинг демократик ҳаракатни афзал кўришига қаратилади. Бу каби стратегиялар полиция ва давлат хизматчиларига нисбатан ҳам қўлланиши мумкин. Бироқ диктаторларнинг ҳарбийлашган тузилмаларининг раҳмини келтиришга ва бўйсинмасликка даъват қилишга ўринишлар қуролли кучларни мавжуд диктатурани ҳарбий тўнтариш йўли билан тез ағдаришга қизиқтириш сифатида қабул қилинмаслиги керак. Бундай сценария бўйича баривож демократиянинг пайдо бўлиши даргумон. Негаки,тўнтариш аҳоли ва ҳукмдорлар ўртасидаги кучлар нисбатини ўзгартирмайди.

Шу боис армиянинг хайрихоҳ офицерларини диктатурага қарши ҳарбий тўнтариш ҳам,фуқаролар уруши ҳам фойда бермаслигини қандай бўлмасин тушунишга мажбур этишни режалаштириш лозим. Хайрихоҳ офицерлар қуролли кучларда норозилик ва бўйсинмасликни тарқатиш,буйруқларни атайлаб самарасиз қилиш,яширин тарзда рад этиш ва жазоларда иштирок этишдан бош тортишни қўллаб-қувватлаган ҳолда,демократик курашда муҳим роль ўйнаши мумкин. Шунингдек,ҳарбийлар демократик ҳаракатга зўравонликсиз ѐрдамнинг турли услубларини қўллаши мумкин. Жумладан,ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаши,ахборот,озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш,тиббий ѐрдам кўрсатиш ва ҳоказолар. Армия диктаторлар кучларининг ўта муҳим манбаларидан бири саналади. Чунки у итоатсиз аҳолига бевосита ҳужум қилиш ва уни жазолаш учун интизомли қисмлар ҳамда қуролдан фойдаланишга қодир. Бўйсинмаслик ҳаракати стратеглари полиция,бюрократлар аппарати ва қуролли кучлар тўлиқ диктатура томонида бўлса ва уннинг бўйруқларига итоат этса,уни ағдариш жуда қийин бўлишини эсдан чиқармаслиги лозим.

Шу сабабли демократик ҳаракат стратеглари диктаторларнинг ҳарбийлашган тузилмаларининг содиқлигига путур етказиш стратегияси ўта муҳимлигини эътиборга олиши даркор. Демократик кучлар қуролли кучлар ва полиция хизматчиларининг норозилиги ва бўйсинмаслиги уларнинг ўзи учун ҳам жуда хавфли эканини унутмаслиги керак. Чунки улар ҳар қандай бўйсинмаслик ҳаракати учун шафқатсиз жазоланиши ва ҳар қандай қўзғолон учун қатл этилиши мумкин. Демократик кучлар аскар ва офицерларни зудлик билан ғалаѐн кўтаришга чорламаслиги лозим. Бунинг ўрнига,агарда улар билан алоқа ўрнатилган бўлса,дастлабки босқичда қўллаш мумкин бўлган “яширин бўйсинмаслик”нинг кўплаб хавфсиз турлари мавжудлигини аниқ тушунтириш зарур. Масалан,полиция ва ҳарбийлар буйруқларни самарасиз бажариши,қидирувдаги одамларни топмаслиги,қаршилик кўрсатиш ҳаракати аъзоларини жазо чоралари,ҳибсга олиш ѐки шаҳардан чиқариб юбориш масалалари режалаштирилаѐтганидан огоҳлантириши,шунингдек,юқори мансабдорларга муҳим ахборотни бермаслиги мумкин.

Норози офицерлар мансаб бўйича ўзидан юқори турган командирларнинг жазо чораларини ўтказиш бўйича топшириқларини эътиборга олмаслиги,аскарлар намойишчиларга қаратаса эмас,балки баландга ўқ узиши,давлат хизматчилари эса зарур ҳужжатлар ва йўриқномалар солинган папкани йўқотиб қўйиши,секин ишлаши,“касал бўлиши” ва “тузалгунича” уйда ўтириши мумкин.

Стратегияни ўзгартириш

Сиѐсий бўйсинмаслик стратеглари бош стратегия ва муайян кампаниялар стратегияларининг бажарилиши самарадорлигини мунтазам баҳолаб бориши зарур. Масалан,кураш кутилгандан кўра қониқирасиз олиб борилаѐтган бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда стратегияга қандай ўзгартишлар киритиш талаб этилаѐтганини ўйлаб кўриш керак. Ҳаракат кучини ошириш ва ташаббусни қўлга олиш учун қандай ишларни амалга ошириш лозим? Бундай вазиятда муаммони аниқлаб,стратегик баҳолашни ўтказиш,балким курашиш вазифасини аҳолининг бошқа гуруҳига топшириш,қўшимча куч манбаларани сафарбар қилиш ѐки бошқа ҳаракат йўналишини ишлаб чиқиш талаб этилади. Шундан сўнг зудлик билан янги режани амалга ошириш лозим. Иккинчи томондан,агар кураш кутилгандан кўра муваффақиятли кечаѐтган ва диктатура тахмин қилиганга қараганда эрта ағдариладиган бўлса,демократик кучлар диктатурани фалаж қилиш учун кутилмаган ғалабалардан қандай фойдаланиши ва олға интилиши мумкин? Бу масалаларни келгуси бобда муҳокама этамиз

давоми бор.