“Чўлпон” мухолиф ёшлар ташкилоти Тошкентда фаоллашмоқда

“Чўлпон” мухолиф ёшлар ташкилоти Тошкентда фаоллашмоқда
105 views
27 March 2012 - 9:37

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг расмий нашри бўлмиш “Эркин юрт” газетаси Ўзбекистон ичкарисида кенг ёйилмоқда. Бунда режимга мухолиф ёшлар алоҳида фаоллик кўрсатмоқдалар. Бугун “Чўлпон” ёшлар ташкилоти Юнусободдаги “Мегапланет” тижорат маркази олдида “Эркин юрт” газетасининг навбатдаги сонини тарқатганлар.

“Бугун йигитларимиз қатъий ният қилиб, ўзимизни Аллоҳга топшириб чиқдик, ва балки шу сабабдир, ҳар қандай қўрқув ва хавф-хатар кетди”, дейди ташкилот фаолларидан бири Тошкентлик мухбиримиз билан суҳбатда. Тарқатилган газетанинг бош саҳифасида ЎХҲнинг таксичи ва киракашларга чақириғи чоп этилган (“Эркин юрт”нинг 21-сони – таҳр.) ва газета саҳифалари автопаркдаги автомобил ва таксиларнинг ойналарига ёпиштирилган.
Олинган бошқа хабарларга кўра, бундан хабар топган милиция дарҳол етиб келган ва воқеаларга мутлақо алоқаси бўлмаган мардикорларни қўлга ола бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, “Чўлпон” ёшлар ташкилоти шу йилнинг 16 январида Тошкентда ўзининг илк манифестини тарқатган эди. Манифестда, жумладан, шундай дейилади:
“Бугун (16 январь – таҳр.) Ўзбек режими Тошкент шаҳридаги талабалар намойишини ўққа тутганига 20 йил тўлди. 1992 йилги Талабаларни ўққа тутилиши Ўзбекистон Мустақиллиги эълон қилинганидан кейинги қисқа муддатли эркинлик даврини тугаши бўлди… Бугун ким 1992 йил январида туғилган бўлса 20 ёшга киради. БИЗ – 1990 йиллардаги мард талабаларни издошимиз. Ва биз ҳам ОЗОДЛИК – талаб қиламиз.”
“Чўлпон”  ёшлар ташкилотининг Фейбукдаги саҳифаси https://www.facebook.com/profile.php?id=100003596233982

ЎХҲ тезкор ахборот хизмати
Суратларда: Тошкентдаги “Мегапланет” савдо маркази ёнида “Эркин Юрт” газетаси.