Олис келажак ҳақида ўйлар ёхуд “Ўзбекистон келажаги буюк давлат. Келажак қачон келади? “

Олис келажак ҳақида ўйлар ёхуд “Ўзбекистон келажаги буюк давлат.  Келажак қачон келади? “
99 views
27 March 2012 - 15:00
          Юқорида зикр этилган “Ўзбекистон-келажаги буюк давлат” ибораси  22 йилдан буён ҳукм сураётган жаноб Каримовнинг режимини асословчи сохта афоризм бўлиб келмоқда.
         22 йилдан бери Ўзбекистон халқи мана шу чўпчакни эшитиб чарчамади.  Бутун давлат ҳудуди мана шу шиор билан “безатилган”,  телевидение ва радио орқали деярли ҳар соатда янграйди,  ҳар бир газета сонида мана шу сўзлар қайд этилади,  ва жаноб Каримовнинг ҳар бир жилдлик китобида қайтадан ёзилади.  ҳаттоки,  айтиладиган расмий аллаларга ҳам шу сўзлар қўшилган.  Аммо А. Орипов таъбири билан айтганда “такрор айтилганда рангсиздир калом”. Чунинг учун ҳам бу сўзларнинг қадри кундан кунга тушиб бормоқда.
             Гоҳида ўйлайман,  келажак бу нима? У қачон келади? ёки у саробми?
Келажак агар 10 йил бўлса,  жаноб Каримовга 1990-йилдан 2000-йилгача мутлақ ваколат берилди. (Тўғрироғи берилмади,  олинди) бироқ натижа қани? Агар келажак 2 0йил бўлса, мана 22 йил ўтди! Натижа йўқ.  Кўпчиликнинг кўзи ялтироқ нарсаларга ўч бўлади.  одамлар,  сиз кўраётган айрим қурилган биноларни қуриш учун аслида бир йил ҳам кўплик қилади.
Таққослаш учун айтишимиз мумкинки, Сингапур мустақил бўлганидан 25 йил давомида (1965-1990) юксак ривожланиш даражасига етди.  Аҳоли жон бошига даромад тақсимоти бўйича дунёда 9-ўринга чиқди.  Тўғри бунга  айрим объектив ва субъектив омиллар ҳам таъсир кўрсатган.  Бироқ мен ишонаманки,  барча нарса тўғри бошқарув усулига боғлиқ.
Хулоса ўрнида демоқчиманки,  чолда юрган одам саробни кўрса, унга етишга ҳаракат қилади.  Охир унинг сароб эканлигини барибир англаб етади.
         Дўстлар, биз ҳам 22 йил келажакнинг орқасидан юрдик изладик,  лекин топмадик. Энди ишониш керакки,  бу сароб,  шунчаки,  олис келажак ҳақидаги ўй.
Сўнги сўз:  узоқдаги ҳолвадан қўл етадиган нон яхши…
Зиё ўғли