ШҲТ нинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг (МАТК) йиғилиши

ШҲТ нинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашининг (МАТК) йиғилиши
29 views
27 March 2012 - 18:40

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Минтақавий аксилтеррор тузулмаси Кенгашининг 20-йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Хитойнинг махсус хизматлари расмийлари иштирок этди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ШҲТнинг Тошкентдаги йиғилишида ташкилотнинг Террорчиликка қарши минтақавий тузилмасининг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоб қилини шунингдек, террорчилик, айирмачилик ва экстремизмга қарши кураш борасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.

2008 йилдан бошлаб штаб-квартираси Тошкентда жойлашган Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгаши Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг доимий фаолият юритаётган идораси саналади.

2002 йил 7 июн куни таъсис этилган МАТТ Кенгаши ташкилотга аъзо давлатларнинг тегишли идоралари ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириб боришини таъминлаб келмоқда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо.