Ота диёрининг ошиғи

Ота диёрининг ошиғи
88 views
31 March 2012 - 13:05

ЎХҲ http://www.uzxalqharakati.com/ ва Истанбулда ташкил қилинган “Ўзбеклар бирлиги” жамиятининг http://www.ozbeklerbirligi.org / номли сайтларини тақиб этаётган ва исмини Абузар Қадайиф (унинг электрон адреси: abuzercanov1@gmail.com ) деб кўрсатган туркиялик бир ўқувчимиздан менинг электрон почтамга бир мактуб келди. Уни таржима қилиб Ҳаракатимиз саҳифасида эълон қилиш, ЎХҲ фаолиятини кузатиб боришаётган ватандошлар, Ҳаракатимиз ихлосмандлари ва аъзолари учун ибратли бўлар деган хулосага келдим. Қуйида Абузар Қадайиф мактубининг ўзбекчалашган кўринишини ўқийсиз.

“Ҳурматли A.Йўляхши!
Ҳаммасидан олдин сизга эҳтиромларимни билдираман. Вақти-вақти билан сизнинг ҳаракатингизни ва ижоратларингизни тақиб этаман. Қилаётган ишларингиз тақдирга лойиқдир. Шу сабаб сизга таҳсин айтаман.

Ҳаддим йўқлигини ҳис этган ҳолда сизга ва ҳаракатингизга бир қатор тавсияларим борлигини айтишга журъат қилаяпман. Бироқ тавсияларимни ёзишдан аввал ўзимни қисқача таништиришни истардим. Мен шу кунларда Истабулдаги университетларнинг бирида ҳуқуқ факультетида ўқишни давом қилаяпман. Иккинчи курс талабасиман. Аслим туркдир. Кейинги бир неча йиллардан буён Ўзбекистон, ўзбек музикаси, ўзбек тили ва у ердаги сиёсий вазият билан қизиқиб келаман. Бугун эндигина 19 ёшига етишган ва мен каби Ўзбекистон ҳақида тўла бир маълумотга эга бўлган иккинчи бир кишининг борлигига ишончим йўқ. Тўғрисини сўзласам, Ислом Каримов менга ҳам зарар берди. Э, Ўзбекистон билан алоқаси бўлмаган туркиялик бир кишига қандай қилиб Каримов зарар беради? Деб бошингиз қатмасин. Мана ҳозир мен сизга нима учунлигини изоҳлайман. Мен Odnoklassniki.ru номли социал хабарлашма сайтини тақиб этардим. Унда танишганларимнинг 90% ўзбеклардан эди. Одатда улар билан мен ўзбекча сўзлашардим. Бироз вақт ичида бирор гуруҳ каби жамоа ҳам қурдик ва Каримов ҳақида мақолалар, видеолар, расмлар алмаша бошладик. Аммо нима бўлганини билолмай қолдим, бироқ бизнинг гуруҳимиз ўз-ўзидан ёпилиб қолди. Ана шу ҳолатдан сўнгра, Саудия Арабистони Америка манфаати учун хизмат қилаётгани каби Ўзбекистон ҳам Россия манфаатларига хизмат қиладиган ўлкадир ва бундай ўлкаларда социал хабарлашма алоқаларини қуриш йўли билан бирор инқилоб қилиш, янги бир тартиб ўрнатиш жуда қийиндир деган хулосага ҳам келдим. Чунки бундай ўлкаларда мавжуд авторитар режим ҳақида салбий сўзлаганларнинг ёки у режимга қарши ҳаракатда бўлганларнинг ҳисоблари дарҳол йўқотилади. Мен шуни ҳам кўрдим, яъни интернетда мен танишган ўзбекларнинг орасида Каримовни ёқтирадиган бирорта киши йўқ эди. Аммо уларнинг ҳаммаси Каримов ҳақида очиқ сўзлашдан чекинардилар. Ўзбек жамиятида у одамдан қаттиқ қўрқиш ҳисси бор. Менимча, Андижон қатлиомидан сўнгра бу қўрқиш ҳисси энг юксак нуқтасига чиққан кўринади.

Шуни ҳам таъкидлаб кўрсатишим лозимки, мен ўзбек танишларим билан сўзлашишларим давомида Каримов тарафидан туркларни ўзбек халқига ёмон кўрсатиш сиёсати юргизилаётганига ҳам гувоҳ бўлдим. Энг сўнг Туркуаз маркетини босганларидан кейин халқ ичида у ердаги туркларга бўлган ишонч янада озайганга ўхшайди. Бунга қўшимча, бутун мустамлака замонида ва бугунги Каримов зулми даврида ҳам ўзбекларга, уларнинг турклар бўлганлигини унутишга қаратилган сиёсат юргизилган ва юргизилаётганга ўхшайди. Шу сабабдан бугун ўзбекларнинг жуда оз қисми ўзларини турк ҳисоблайдилар.

Мен, Каримовнинг қандай қилиб ҳокимиятга келганлигини, қизларининг қанақа ишлар билан шуғулланишларини, Ўзбекистондек бир гўзал ўлкани қандай қилиб бир полис давлати шаклига келтирганлигини, унга мухолиф бўлганларни қандай ўлдиргани ёки қамоққа ташлаб қанақа азоблар уюштирганлигини, мамлакатнинг миллий бойликларидан қандай фойдаланаётганини, ўзбек халқини қандай ассимляция қилаётганини, Фатҳуллоҳ Гулан Хўжа ва унинг мактабларига бўлган душманликларининг сабабларини ғоят яхши биламан …

Келинг, энди сизнинг ҳаракатингизга истамоқчи бўлган тавсияларимга келайлик:

Шу онда менга сизнинг ҳаракатингизни билган бирор киши йўқдай туюлади. Мен мана икки йилдир Twetterда ва одноклласникида Каримовга карши пропаганда олиб бораман, аммо бу вақт давомида мен унга мухолиф бўлган бирор гуруҳга дуч келмадим. Ҳатто бу ҳолат мени жиддий бир шаклда ташвишлантириб келади. “Қизиқ, ўзбеклар, ҳарбидан балиққа ўшарканлар. Оғизлари бор, аммо овози чиқмайди,“ дея ўз ўзимга такрорлаб қўяман. Ўзбеклар Каримов исмли бир одамни ёқтирмайдилар, ҳатто жуда ёмон кўрадилар, бироқ унга қарши бирор ҳаракат қилишдан улар нега чекинадилар? Нега ўзбеклар ҳам ташкилотланиб Каримов режимини ўзгартириш учун ҳаракатга ўтмайдилар? Ана шунақа саволларни ўзим ўзимга бериб юраман.

Ҳайрият, сизнинг ҳаракатингиз ҳақидаги хабарга ҳам тасодифан кўзим тушди. Бундан тахминан беш кун олдин интернетдаги видеоларни қараб чиқдим. Митингларингизда қатнашаётганлар орасида биронта ёш кишини кўра олмадим. Унинг устида қатнашчилар жуда оз эдилар. Сайтингизда ўз қарашлари ва таклифлари билан изоҳ ёзганлар ҳам кўринишмайди (бу киши ҳар ҳолда Истанбулда ташкил этилган Ўзбеклар бирлиги жамиятининг сайтини кўрган бўлса керак – таржимон). Аммо буларнинг барчасига қарамасдан сиз тарафдан жасурларча ҳаракат қилиб мухолифларнинг олдида турганингиз учун сизни табрик этаман!

Аслида бизнинг халқимиз (Туркиянинг турклари ҳақида сўз кетаяпти – таржимон) анчагина миллатчидир. Агар Ўзбекистонда туркларга нисбатан қилинган муносабатлар ҳақида яхшироқ хабар топсалар, амин бўлингки, ер тескари ағдарилиб тушган бўларди. Бироқ афсуслар бўлсинки, Ўзбекистонда давом қилаётган Каримов исканжалари, зулми ва Шарқий Туркистонда ўтказилаётган Чин исканжаси ва зулми ҳақида бизнинг халқимиз ҳеч нарса билмайдилар, билсалар ҳам жуда оз нарсалар биладилар. Бунинг сабабларидан бири эса, бизнинг давлатимиз ҳар қанча мустақил ҳисобланса-да, ҳали ҳам Россияга, Чинга ва Америкага боғли бўлиб қолаётганлигидир. Шунинг учун у тупроқларда яшаётганларнинг аҳволи ҳақидаги маълумотларга турк мабуотида иложи борича кам ўрин ажралатилади. Масалан, Фаластинда бир бомба портласа, табиий шаклда Туркияда дарҳол ер остин-устин бўлади: митинглар, ҳаракатлар, намойишлар, кўргазмалар ва юришлар бир-бирининг орқасидан ўтказилади … Айнан шунақа нарсаларнинг Ўзбекистондаги режимга, зулмга қарши ҳам ўтказилишини хоҳламайдилар. Айтилганидек, масалан, Ўзбекистондаги Каримов автократиясидан Россия, Америка ва ҳатто Чин жуда мамнундирлар. Биз ҳам ундай буюк давлатларга боғли бўлганлигимиз учун у ерлардаги вазиятнинг усти ёпиқлигича қолиб келмоқда.

Натижа ўлароқ айтилса, Каримов диктатурасини бюрократик йўл билан аламаштириш мумкин эмаслиги аниқдир. Чунки бошимизда ва олдимизда минг бир хил балолар, тўсиқлар бор.

Менимча, Каримов алмаштирилиб, унинг ўрнига у тупроқларнинг ҳақиқий соҳиби ўзбек халқи келишининг ягона йўли бор!!!!

У йўл эса, бир халқ ҳаракатини бошлатишдир. Аммо бу ҳаракат сўзда эмас, балки ҳақиқий маънодаги бир халқ ҳаракати бўлиши лозим. Бу ҳаракат ҳақида ҳамма эшитиши, яъни Twitter-да, Facebook-да, odnoklassniki-да ва бошқа сайтларда унинг ҳақида хабарлар бўлиши ва тарқатилиши керак.

Ўзбеклар, ўзбек халқи Каримовдан қўрқмасликлари шарт. Унинг ҳам сиз ва мен каби одам боласи эканлигини яхши билишлари лозимдир.

Ҳа, бу одамга қаранг-а, ҳатто кеча Каримовга қарши сўзлашганларнинг интернетда қурилган гуруҳи ўз-ўзидан ёпилиб қолди деб турган киши, бу интернетга бунчалар кўп ишонади,дйишингиз мумикин, албатта. Аммо дўстлар, менинг фикримча, бир нарса устида қанча кўп ва давомли ишласанг, у нарса барча тўсиқларга қарамай ҳақиқатга албатта айланади.

Масалан, Twitter-да “trend topic” исми берилган бир нарса бор. Балки биларсиз, у мана будир: Дунё бўйича Twitter-да энг кўп ёзилган сўз(калима) Twitter-нинг бош саҳифасида кўрсатилади. Мен ҳам бу рўйхатга учта калима киритгандим. У ердаги гуруҳлашган дўстларимга “xyz” сўзини қўллаб фикрлар ёзайлик деб таклиф киритгандим, Улар ҳам шундай қилишдилар. Ундан сўнгра уларни тақиб этувчилар ҳам бу калимани қўлландилар. Оқибатда бу калимани қўллаганларнинг сони минглаб кишига чиқиб кетди. Бироз кейинроқ дунёда биринчи ўринга кўтарилди. Энди сизлар ҳам бир ўйлаб қаранглар-да, ”dictatorkarimov”, ”freedomforuzbekiston”, ”killerkarimov” каби калималарнинг дунё кун тартибига келишини ташкил қилсангиз, биласизми бу қандай акс садо беради??? Бу ҳолда Ўзбекистонда қанча тақиқлар бўлишига қарамай, социал хабарлашма ёрдами билан дунёнинг Ўзбекистон билан қизиқишини уйғотиш мумкин бўлади. Бу ҳолда ҳеч бўлмаганда дунёдаги бошқа инсонлар Ўзбекистон исмли бир ўлка борлигини ва у ерда бир диктатор ҳам борлигини, халқига зулм қилаётганини билиб олишадилар …

Худди Миср, Ливия, Тунисда бўлгани сингари …

Айтганимдек, Ўзбекистонда бўлаётганларни халққа эшиттириш лозим. Буни ҳам турли хил тўсиқларга қарамасдан интернетда бажариш мумкин.

Кармиов балки ўз мамлакатида баъзи сайтларга тўсиқ қўйиши мумкиндир. Аммо Twitter, facebook, odnoklassniki, Youtube … бор. Буларни ёпиш Каримовнинг қўлидан келмайди.

Энг сўнгги тавсиям: Турли хил İP адреслардан интернетга боғланган 100-та компютер ва уларни яхши қўллай оладиган усталик билан ташкиллаштирилган 100 киши бир ой ичида Ўзбекистонни қўйинг, ҳатто Америкада инқилоб ясай олади. Менинг бу сўзларим балки бироз муболағага ўхшаб кетар, аммо мен шундай бўлишига ишонаман. Мен сизга бу ишнинг бутун тафсилотларини ҳам сўзламоқ истайман-да, бироқ буни ёзиш йўли билан бажаришим анча қийин бўлаяпти.

Яна бир масала, масалан, музика, музика ҳам одатда одамларни тетиклантиради. Ўзбекистон халқ ҳаракатининг ўзига хос бир музикаси бўлиши лозим деб ўйлайман. Аммо у шундай бир музика бўлиши керакки, уни тинглаганингда қулоғингда саси доим сақланиб қоладиган, кўзларни чароғлатадиган, Ўзбекистоннинг ҳақиқий эгаси, унинг халқи эканлигини англатадиган, аждодларнинг қилганларини хотирлатадиган, диний исломни юксак кўрсатадиган марш каби бир музика бўлсин.

Бундан буён қурол ва сиёсат билан адолат ўз ўрнига тушмайди. Америка, Россия ва Каримов билан савашадиган қуролимиз йўқ. Уларга мухолиф бўладиган вакилларимиз ҳам йўқ …

Бизнинг ягона манбамиз халқдир. Ҳар қандай автократик режим ҳам халқ бор жойда бор ва албатта халқ билан мавжуддир. Автократиянинг ҳам суянч манбаси афсуски халқдир. Шунинг учун автократияга унинг суянчи – халқ қарши чиқадиган бўлса, у бирозгина вақт ҳам жойида туролмайди, туролмай қолади. Халқни ташкилотлаштирадиган ва уни маълумотлар билан таъминлайдиган ягона имкон ёки куч ҳам бу яна интернетдир …

Бир кун келиб у тупроқларни мен ҳам кўрарман, иншооллоҳ. Каримовсиз Ўзбекистонни ўзбек халқи бошқара бошлаган у Ота диёримизни жону таним билан чин кўнгулдан кўринишни истайман …

Оллоҳ ҳаракатингизга ёр ва ёрдамчи бўлсин.
Чуқур ҳурмат ва эҳтиромларимни билдириб қоламан …