31 март – куннинг долзарб мавзулари шарҳи (audio)

31 март – куннинг долзарб мавзулари шарҳи (audio)
162 views
31 March 2012 - 15:31

30 март куни “Эркин юрт” газетасининг навбатдаги 23 сони чоп этилди. Ўзбекистон халқ ҳаракати чиқараётган ушбу босма нашр бир неча бор Тошкентда оммавий тарқатилгани, одамлар гавжум жойларда деворларга ёпиштирилгани, сочиб кетилгани айтилади Интернетдаги аксарият нуфузли манбаларда. Камолиддин Йўлдош тарқатишнинг бошқа муқобил манбалари ҳам туғилаётганини айтади.
[soundcloud id=’41551340′]
Каримов сўнги вақтларда Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий мулоқот фаоллашганини айтмоқда. Расмий маълумотларга кўра АҚШ қўмондони Жеймс Меттис билан Каримов ўртасида, Афғонистондаги вазият ва икки томонлама ҳарбий-техник ҳамкорлик музокаралари олиб борилган.

АҚШ қўмондони Жеймс Меттиснинг сафари сўнгги пайтларда Обама мулозимларининг Тошкентга ташрифларининг навбатдагисидир. Америка демократия ва инсон ҳуқуқларини кун тартибидан олиб ташлагани йўқ дея иддао қилаётган бўлишсада, Обама маъмурияти Ўзбекистондаги авторитар тузум билан асосан ўз ҳавфсизлиги нуқтаи назаридан ҳамкорлик қилмоқда
2014 йил Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишга тайёрланаётган Қўшма Штатлар учун Ўзбекистоннинг аҳамияти янада ошган.
АҚШ қўмондони ташрифидан бир кун аввал Қўшма Штатларнинг Диний эркинликлар бўйича элчиси Сюзан Кук ўзбек расмийлари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан мамлакатдаги диний эркинликларнинг вазиятини муҳокама қилган.

Бироқ Кук хоним билан учрашган инсон ҳуқуқлари фаоли Сурат Икромов, Би Би Сига берган интервьюсида бу учрашувдан қониқиш ҳосил қилмаган.
АҚШ Давлат Департаменти бир неча йилдирки, Ўзбекистонни диний эркинликлар борасида алоҳида хавотир уйғотаётган давлатлар рўйхатига киритиб келади аммо Демократияни ривожлантириш ўзбекистонликларнинг ўз ишидир дея хулоса қилади, таҳлилчилар фикрига таянган ҳолда Би Би Си.

1 апрелдан Ўзбекистонда коммунал хизматларнинг барча турлари, шунингдек жамоат транспортлари йўлкиралари оширилади, дея хабар тарқатди Uznews.net.
Жумладан, иссиқ сув ва марказий иситиш тарифлари 15,5% га, совуқ сув эса 10% дан сал кўпга ошади. Ой бошидан бошлаб бир киловатт соат энергия ҳозирги 91,1 сўм ўрнига 97,5 сўмга ёки 7 фоиздан сал кўп миқдорга ошади.
Бир кубометр газ 14% га – 94,5 сўмдан 107,7 сўмга кўтарилади.
Жамоат транспорти йўлкираси ҳозирги 600 сўм ўрнига 700 сўмга, яъни 16 фоиздан зиёдга оширилади.

Ўзбекистондаги коммунал нархларнинг илгариги оширилиши ярим йил аввал юз берган эди. 2011 йилнинг 1 октябридан совуқ ва иссиқ сув мутаносиб тарзда 7% ва 6% га оширилганди. Электроэнергия 15%, табиий газ — на 18,2% ошган эди. Тошкент шаҳар жамоат транспорти йўлкираси ҳам бир йил илгари оширилган. Бир марталик йўлкира 20%, 500 дан 600 сўмга ошган эди.
Коммунал хизмат нархлари Ўзбекистонда 1 январда 20% га оширилган, илгариги бир квадрат майдонга 150 сўм ўрнига 180 сўм қилиб белгиланганди.

Сабаблари кўрсатилмасдан Ўзбекистондан депорт қилинган журналист Виктория Ивлева Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси олдида 2 апрел куни норозилик пикети ўтказишини билдирган. Ўзбекистонда “қора рўйхатга” киритилгани айтилаётган журналист Виктория Ивлева кейинги ойда мамлакатга киритилмаган иккинчи ҳорижий журналистдир. Россиянинг Лукойл ширкати Ўзбекистондаги газ ҳавзаларини ўзлаштириш лойиҳалари учун 500 миллион доллар кредит олиш ҳақида шартнома имзолади. Озодлик хабарига кўра Ўзбекистон ҳукумати бу лойиҳалар амалга оширилишини аллақачон маъқуллаган.

—-
Ўзбекистон жанубий Тожикистон йўналишидаги темир йўл участкасини демонтаж қила бошлади, дея хабар беради CA-NEWS ахборот агентлиги. Ўзбекистон томони ўз ҳаракатини Ғалаба станциясини Тожикистон чегарасига яқинроқ жойга кўчириш нияти билан изоҳлаган. Тожикистон расмийлари Ўзбекистон темир йўлчилари демонтаж бошланишидан олдин Тожикистонлик ҳамкасбларини хабардор қилмаганини айтмоқда. Душанбе расмийлари ўзбекистонлик темир йўлчилар ҳаракатини халқаро юк ташиш қоидаларига зид дея баҳолаган. Тожикистон темир йўлларига кўра, ҳозир Ўзбекистон ҳудудида жанубий Тожикистонга етказилиши керак бўлган 130 дан ортиқ юк ортилган вагон ушлаб турилибди.

—-
Гудбай Лондон. Ўзбекистон Олимпиа терма жамоаси Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида Олимпия саралаш босқичидаги ҳал қилувчи ўйинда Уммонга имкониятни бой бериб Лондон Олимпиада ўйинларида қатнашиш орзусини чиппакка чиқарди. 2-1 ҳисобида Ўзбекистон фойдасига ҳал бўлган Сурия билан бўлган ўйиндан кейин Ўзбекистон учун дуранг натижа ҳам кифоя эди. Бироқ бундай бўлмади. Уммон футболчилари ғалаба қозонишди. Ҳисоб 2-0. Ўзбек футбол ишқибозларининг олимпиа термасини Лондонда кўриш орзуси шу тарзда чиппакка чиқди.

Turkiston.TV/RADIO

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi