Клинтон: Сурия режими тинчлик режаси бўйича ваъдасини бузди

Клинтон: Сурия режими тинчлик режаси бўйича ваъдасини бузди
105 views
01 April 2012 - 12:51

01.04.2012
1 апрел куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида очилган “Суриянинг дўстлари” номли анжуманда чиқиш қилган Клинтон АҚШ Сурия мухолифатига мулоқот учун имконият яратаётгани ва “сиёсий ҳаракат дастури”ни ишлаб чиқишга даъват қилаётганини билдирди.

Анжуманда АҚШ Давлат котибидан олдин сўзга чиққан Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон халқаро ҳамжамиятни сурияликларнинг ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Эрдўғон “агар БМТ Хавфсизлик кенгаши масъулиятни зиммасига олмаса, сурияликларнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини халқаро ҳамжамият тан олишдан бошқа чораси қолмаслиги”ни таъкидлади.

“Суриянинг дўстлари” анжуманида 60дан ортиқ Ғарб ва араб давлатлари вакиллари иштирок этмоқда.

Музокараларда БМТ ва Араб Лигаси махсус вакили Кофи Аннан таклиф қилган тинчлик режасини амалга ошириш учун Дамашққа босимни кучайтириш чоралари муҳокама қилинмоқда.

Анжуман бошланиши арафасида мухолифатдаги Сурия миллий кенгаши раҳбари Бурҳон Ғалиун мухолифатнинг Озод Сурия Армияси жангчиларини қуроллантиришга чақирди.

Ғалиун Сурия халқи анжуманда “дадил қарор” қабул қилинишини кутаётганини урғулади.

Бурҳон Ғалиун БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан таклиф қилган тинчлик режаси борасидаги келишувни Сурия президенти Башар ал-Ассад бажармаслигини таъкидлади.

– Биз Аннан ва Араб Лигасининг тинчлик режасини қутладик. Бироқ биз режим аввалгилари каби бу режани ҳам бажармаслигига шубҳа қилмаймиз, – деди мухолифатдаги Сурия Миллий кенгаши раиси.

Кофи Аннаннинг Сурия бўйича тинчлик режаси уруш ҳаракатларини дарҳол тўхтатиш, ҳукумат ва мухолифат ўртасида музокаралар бошлаш ва жабрланган аҳолига халқаро гуманитар ёрдам етказишни назарда тутган.

Истанбулдаги анжуман бошланишидан бир кун олдин, яъни 31 март куни Сурия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Жиҳод Макдиси ҳукумат кучлари исёнчиларни мағлубиятга учратганини эълон қилди.

Макдиси ҳукумат аскарлари шаҳарларда вазият барқарор бўлганидан сўнг олиб чиқилишини таъкидлади.

озодлик сайти

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi