“Ало, бўш такси, кечирасиз, бўш эшак борми…”

“Ало, бўш такси, кечирасиз, бўш эшак борми…”
69 views
01 April 2012 - 16:40
Туркиянинг Сомонйўли  канали бугун бир ажойиб хабар тарқатди. (http://www.kure.tv/samanyolu-haber-tv/Canli-yayin-izle/2/) Италиянинг қишлоқларидан бирида инсонлар эшаклардан такси сифатида фойдаланаётган экан. Бу хабарни эшитиб, кулгудан ўзимни тута олмадим. Гап бу инсонларнинг ҳамма қишлоқ аҳли каби эшаклардан ўт ташиш ва шунга ўхшаш ишларда фойдаланиш ҳақида эмас.Гап бу ҳайвонларни расмий идора руйхатидан ўтказиб, худди шаҳарда таксилардан қандай фойдаланилса, улардан ҳам шундай фойдаланиш ҳақида етмоқда. Яъни, эшак жониворга эҳтиёжи бўлган одам унинг эгасига (бевосита ёки телефон билан) мурожаат қилади. Агар “такси“ бўш бўлса, ҳаридор унинг хизматидан пулини тўлаб бемалол фойданала олади. Бу “такси” эгаси ўз молини шундай таъриф қилади: Эшак от емайдиган ўтларни ҳам еб кетаверади, кейин гўнг бўладиган нарсасини ҳам томорқага тўкишни яхши кўради. Италия каби дунёнинг тараққий қилган давлатидан бундай хабарни эшитиб мен кулдим? Сиз-чи? Ахир инсон бир томондан космосга учаяпти, бошқа томондан “сотовой” телефонни қўлига олиб, “ало, бўш такси, кечирасиз, бўш эшак борми”, демоқда-да…
Бу хабарни эшитиб, Насриддин афандининг бир латифаси ҳам ёдимга ҳам тушди: Қўшниси Афандидан, худди бугун итальянлар пуллик ижарага олгани каби, эшак жониворни сўраб келганда, афанди эшак уйда йўқ деган экан. Шунда эшак жонивор охил тарафдан  ҳанграй бошлабди. Қўшниси Афандига: Эшак уйда экан-ку, деганда Афанди шундай деган экан: Сиз кимнинг гапига ишонасиз ўзи, менгами, эшакками?
Хабарчи: Жавлонбой