Таъзия

Таъзия
84 views
02 April 2012 - 19:35


Инно Лиллоҳи ва инно илайҳи рожиъун.
Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз».
Бугун Ўзбекистондан олинган нохуш хабарга қараганда Обидхон қори Назаровнинг Наманганда яшаётган оналари Муҳаррамхон Назарова 73 ёшларида вафот этганлар. Марҳумани эртага қабрга қўйишлари маълум қилинди. Золимлар зулми туфайли Онахоннинг ўғиллари охирги дамда оналарининг ёнида бўлиш имконидан маҳрум бўлдилар. Дийдор қиёматга қолди.
Биз Онахоннинг қабрларини мунаввар қилиб, жаннат боғларидан бир боғ қилишини Аллоҳу Таъолодан сўраб қоламиз. Ва Марҳумани узоқ яқиндаги фарзандларига ва яқинларига Сабри Жамил тилаймиз. Шу билан бирга катта ўғиллари Обидхон Қорига Аллоҳу Таъолодан шифои комил тилаб қоламиз. Имон йўлида оғир синовларга учраган бу хонадон аҳлининг дардига ҳамдардлигимизни изҳор этамиз.

Инно Лиллоҳи ва инно илайҳи рожиъун.
Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз».

ЎХҲ Муассислар Мажлиси аъзолари