Ҳибсдаги ҳуқуқбон Ғайбулло Жалиловнинг оиласи билан суҳбат. (audio)

Ҳибсдаги ҳуқуқбон Ғайбулло Жалиловнинг оиласи билан суҳбат. (audio)
24 views
03 April 2012 - 10:31

[soundcloud id=’41864277′]

Қашқадарёлик ҳуқуқбон Ғайбулло Жалиловнинг оиласи 31 март куни қамоқхоналар маъмуриятидан бир мактуб олди ва унга кўра, Ғ.Жалилов Навоий вилоятидаги қамоқхоналардан бирига ўтказилган, лекин унинг айни қайси зонага ташланганлиги номаълум. Туркистон вебрадиоси Ғ.Жалиловнинг аёли Муқаддас Темирова билан суҳбатлашди. Уни Тўлқин Қораевнинг лавҳасида тинглайсиз.

Қашқадарёлик ҳуқуқбон Ғайбулло Жалилов озод этилмади! Ўзбекистон мамлакат Конституциясининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан эълон қилинган умумий афв билан анча-мунча сиёсий маҳбуслар қамоқхоналардан озод қилиниши кутилганди. Аммо умидлар пуч, орзулар сароб бўлиб чиқди. Тошкент режими бир неча ўн нафар диний сабаблар билан айбланган айбсиз айбдорларни озод қилганлиги ҳақида маълумотлар тарқатди ҳам, аммо номи кўпчиликга таниш бўлган сиёсий ва диний маҳбуслар ҳамон турли жазо лагерларида жазо муддатларини ўташда давом этишаяпти. Айни шундайлардан бири Қашқадарёлик ҳуқуқ фаоли, номини юқорида зикр этганимиз Ғайбулло Жалиловдир.

Ҳуқуқбоннинг отаси Хайрулла Жалилов 31 март кунида қамоқхоналар маъмуриятидан бир мактуб олди ва унда таъкидланганидга кўра, Ғайбулла Навои вилоятидаги жазони ўташ муассасаларидан бирига ўтказилган, лекин унинг айни қайси зонага ташланганлиги мактубда айтилмаган. Бу ҳақида ҳуқуқбоннинг оиласи Муқаддас Темирова инсон ҳақларини муҳофаза этувчи ташкилотларга маълумот берган. Қашқадарёлик бу ҳуқуқбон ўз фаолиятини  2003 йилдан бошлаганди. Асосан диний мотивлар билан қамоққа олинганлар ва судланганлар ҳуқуқлари мониторингларида иштирок этиб келиш билан,  ўз кузатувларинии ҳам олиб борган.

2009 йилнинг 5 сентябрь кунида номаълум шахслар томонидан Қарши шаҳрининг Ўлжабоева кўчасида ҳибс этилди ва кейинчалик Ғайбуллога ўн суткалик қамоқ жазоси, жазо муддатини ўтаётган кезда эктримистик ғояларнинг тарқатганлик каби диний мотивлар, ҳамда террористик хуружга тайёргарлик кўрганлиги қўлланилиб куракда ҳам турмайдиган айбловларни қўллаш билан унга  тўққиз йиллик жазога тайинланди. Бу ҳам кам экан шекилли, 2010 йилда тағин уни қора курсига ўтқазиб конституцион тузумга тажовуз қилишлик (Ўз.ЖК нинг 159 ва 244 моддалари) айбини ҳам қўллаб салкам 12 йиллик муддатга жазо тайинланди. Туркистон вебрадиоси Ғайбулла Жалиловнинг аёли Муқаддас Темирова билан суҳбатлашди.

turkiston.tv/radio