Сомонни қишда ейсан

Сомонни қишда ейсан
98 views
05 April 2012 - 10:32

(Латифа)

Бир камбағал ўзбек туркман қариндошиникига меҳмонга борибди. Қараса унинг уйида ейишга ҳамма нарсаcи – уни, ёғи, гўшт ва сабзи пиёзлари бор экан.

– Бундай мартабага қандай эришдинг? – деб сўрабди ҳайратини яширолмай ўзбек.
– Ҳеч сўрама, – дебди туркман, – уйда ейишга ҳеч вақоим қолмаганди. Шунда бир култа сомонни олиб президент ўтадиган катта йўлга чиқиб ўтирдим. Туркманбоши кортежи яқинлашиши билан олдимдаги сомонни ея бошладим. Президент кортежни тўхтатиб, олдимга келди “Нега сомон еяпсан?” деб сўради. “Ейишга ҳеч нарсам йўқ бошқа, очман” деб жавоб бердим. Шунда у ёнидаги вазирларига “Бу одамнинг муаммосини шу бугуноқ ҳал қилинглар!” дея буюрди. Эртасигаёқ уйимга бир қоп ун, гўшт, бошқа бир қопда сабзи пиёзлар ташлаб кетишди.

– Нега шу нарса менинг ҳаёлимга келмабди? – дея туркманнинг тутган йўлини такрорламоқчи бўлибди ўзбек. Уйига қайтиб келиши билан режа тузиб, бир қисм сомон олиб Каримов ўтадиган Тошкентдаги президент шоссесига келибди.

Кортеж яқинлашиши билан у ҳам бамайлиҳотир сомонни ея бошлабди. Каримовнинг тансоқчилари уни уриб ҳайдашмоқчи бўлишибди. Бироқ машинадан тушган Каримов бу ғайриоддий манзарадан ажабланиб тансоқчиларини тўхтатибди.

– Нега сомон еяпсан?
– Бошқа егани нарсам йўқ…
– Сомонни қишда ейсан, ҳозир… ана кўча куйда ўт-ўланлар ўсиб ётибди, ўшаларни е! – дебди Каримов.

ponauz.com

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi