Качалова қурбонлари оиласига ЎХҲ Таъзияси

Качалова қурбонлари оиласига  ЎХҲ Таъзияси
60 views
06 April 2012 - 11:04


ОАВ орқали Москва шаҳридаги Качалово бозоридаги ёнғинда ҳалок бўлган 11 кишининг исми-шарифларини эълон қилди.

Маълум бўлишича ҳалок бўлган 17 нафар фуқаронинг 10 таси ўзбекистонлик, биттаси Тожикистон фуқароси экан бошқалари ҳозирча аниқланмаган.

1. Б.Б. Элбоев, 1974 й.т.;
2. Г.Х. Шодмонқулов, 1973 й.т.;
3. С.Е. Пардаев, 1983 й.т.;
4. П.Б. Астанқулов, 1990 й.т.;
5. И.З. Бердиев, 1987 й.т.;
6. Ж.М. Мақсумқулов, 1991 й.т.;
7. С.С. Мақсумкулов, 1982 й.т.;
8. М.С. Мақсумқулов, 1977 й.т.;
9. У.М. Мақсумқулов, 1986 й.т.
9. С.Х. Ғозиев, 1991 й.т.;
11. Э.Б. Болтабоев, 1975 й.т. Тожикистон фуқароси.

Яна 6 киши кимлиги аниқмас. Бир оиладан тўртта ака укалар бир вақтда куйиб ўлганлар. Муштипар Ота Она тўртта ўғлидан аёллар эридан ва болалар отасидан бир кунда ажралди.

Бу каби муҳожирлик ва хорлик ўзбек халқининг бошига тушган жуда катта мусибатдир. Халқимиз оила боқиш учун ёт элларга келиб турли бало офатларга дучор бўлмоқдалар. Биз бу марҳумларнинг ота оналари, қариндош уруғлари ва ёру дўстларига ўз чуқур қайғу ва таъзиямизни изҳор қиламиз. Ва кўзда ёши билан йиғлаб етим қолган фарзандларига сабр тоқат келажаги порлоқ ҳаёт тилаймиз.

Бу мусофирликда куйиб ўлган 17 та ватандошимизни ва бошқа барча шу каби офатлар натижасида ҳалок бўлган дўстларимизни Аллоҳу Таоло Ўзи мағфиратига олиб шаҳидлар жумласидан қилишини сўраймиз.
Албатта, бу мусибат ўзбек халқининг улкан мусибатидир.

Булар шубҳасиз золим ИАК режими сиёсатининг ноҳақ қурбонларидир.
Биз дардингизга ҳамдардмиз!

Инно Лиллоҳи ва инно илайҳи рожиъун!

ЎХҲ Матбуот Маркази