ЎЗИНГИЗНИ ҚУТҚАРИНГ

ЎЗИНГИЗНИ ҚУТҚАРИНГ
227 views
06 April 2012 - 16:02

Сиз каби қатта охурда емланган, узоқ вақт катта мавқеларга эга бўлган миллат кушандаларига гап уқтириш тентаклик бўлса-да бир уриниб кўрмоқчиман. Газанда бўлсангиз-да, булар энди ўтмишда қолди. Ҳозир нималар ҳақида ўйлаяпсиз? Миллатга қилган рецедив жиноятларингиздан пушаймонмисиз, йўқми? Ўтмишингизни минг афсуслар билан хотирага олиб, тавба-ю истиғфор айтяпсизми ё “аввалги жойимга қайтиш имкони бўлганида яна ўшандай ишлардим” деган даббанинг кушанда ҳаёлидамисиз? Шуларни билишга негадир жуда қизиқаяпман. ”Мени ўрнимда бўлганингда ахволингни ўшанда кўрардим” деманг. Ўрнингизда бўлишдан Парвардигорнинг ўзи асрасин. Меҳрибонлигидан ўз ўрнимга лойиқ кўрибди Алҳамдулиллоҳ.
Шаънингизга айтиладиган энг ифлос ҳақоротлар ҳам сизга ҳайф бўлса-да, бундан ўзимни тияйин-да, таклифга ўтай.
Сизга бу таклифни қилишга зарра бўлса-да, асосим бор шекилли деб ўйлайман. Чунки афтингиздан ҳали у даража разил, палид, тубан, маразга кишига ўхшамайсиз. Ҳа, фақат сиртингиз ўхшамайди холос… Чунки бетингизга қараган киши “Наҳотки бу “одам” юртига шунча офат-қайғу келтирган бўлса? Башараси бинойидек-ку!” дейиши аниқ. Тўғри, анавиларга қараганда, юзингизда аллақандай меҳр, нур ва олийжаноблик аломатлари аниқ сезилиб туради. Шундай экан, Аллоҳ суратингиздаги файздан ҳали махрум этмаган чоғи. Балки яширинча ибодатга кириб, туну-кун Аллоҳнинг тоати ибодатида бўлсангиз ҳам, таажжубда қолмайман. Ва албатта қийналган бева-бечораларга, етимларга хайру-эхсон қилаётган бўлишингиз ҳам мумкин. Бу заррача ажабланарли ҳол эмас. Сабаби тушунарли. Аллоҳ гунохларингиздан ўтишини истайсиз. Агар-ки шу холатда бўлсангиз, агар-ки Аллоҳнинг раҳми келиб сизга товба қилиш неъматини ҳадя этган бўлса, унда сиз билан гаплашсак бўлади, сабаби, мансабдан кетиб хасталикка дучор бўлгач шулар ҳақида бафуржа ҳар тарафлама чуқур ўйлаш имконига эга бўлгансиз.
Сиз билан асл нажот йўли ҳақида иймонлашсак бўлар… Нажот топиш имкони нафақат сизда ҳатто сизни шу кўйга солган зотда ҳам бор. Афсуски у нажот топишни истамайди. Яна-да аниқроғи, нажот топиш истагидан шу чоққа қадар махрум этилган. Сиз эса умид қиламанки истайсиз. Лекин сиз содир этган гунохи кабираларни кечирилиши учун, ҳеч бўлмаса гуноҳларингизга нисбатан пропорционал эквивалент яқинроқ даража савоб амалларни қилишингиз керак бўлади. Чунки аввал одам ўлдириб, сўнг етимга ҳадя берган билан гуноҳ кечирилиб қолмайди-ку. Сиз каби минглаб одамларни нобуд қилган, ўнминглаб одамларни ваҳшийларча қийноққа солганлар гунохи ювилиши учун қандай савоб орқали мағфират қилиниши мумкинлиги ҳақида муқим ўйлаб кўрадиган фурсат келмадимикин?”
Гунохимнинг каффорати қандай бўлади?” деган ният туғилса, унинг йўли битта… Ўзингиз ҳаммуаллифликда ясаган зулм машинасини бузиш. Бузибгина қолмай, яксон қилиш. Агар шу ният кўнглингиз тубида яширин ётган бўлса, амалга ошириш фурсати етди. Буни қайси йўл билан бажарасиз, ўзингиз биласиз. Муҳими истак, асосийси нажот топишга бўлган интилиш… Қаттол ҳукмдор сизни ҳозирга қадар тирик қўйган экан, демак сиздан ҳайиқадиган жойи бор. Унга қарши фош этув далил хужжатларингиз етарлидан ортиқ эканига шубха йўқ. Бундан ташқари сиз унинг заиф, қалтис томонларини ва қайси хуфя жиноий ишларидан зир қўрқишини жуда яхши биласиз. Ўз вақтида қанчадан қанча шогирдлар, ошна-оғайнилар, қориндош-у таниш билишларингизни обдан қўллаб яхши ишларга қўйган жойлаштиргансиз. Улар орасида ҳам дами ичида юрган иймонли кишилар йўқ эмас. Ниҳоят қандай қилса уни йўқ қилиш имкониятлари борлигини билмаслигингиз мумкинмас. Ва унга қарши турганларга (кланларни эмас халқ қасоскорларини назарда тутяпман) қандай ёрдам қилиш йўлини ҳам ўйлаб кўришингиз шарт.
Таклифни ўқиётиб балки мийиғида кулаётгандирсиз. Илжайманг… Унчалик энса қотар нарса ёзаётганим йўқ. Қолаверса сиз тортиладиган, ўзингиз ўта хавфда бўлган жазо кунига унча узоқ пайт қолмади. Сиз бундан-да ортиқ ҳавфланишингиз керак бўлган жазолар бор. Йўқ, сизни қиёмат куни билан қўрқитмоқчи эмасман. Чунки Аллоҳ ҳузурида савол-жавоб бўлишига бешак ишонганингизда, шунча пайт мустабиднинг энг суюкли, энг суйган, энг суйкалган кўппагига айланмасдингиз. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз… Нима учун Аллоҳ сиз ва Анвар қори кабиларни ҳануз минг балога гирифтор қилмаган? Буни оми тушунчам билан иккита сабабдан кўраман. Аввало гунохларингизни ювиш учун сизларга имконият бераётгани, иккинчиси эса мавриди келганда тириклик чоғингиздаёқ ибрат сифатида эл-юрт олдида ўта шармисор қилмоқчи.
Сизлар ўлдирган, сизлар вахшийларча қийнаган, сизлар ёт элларга қувғин қилган қанчадан-қанча бебаҳо асл инсонларнинг яқинлари сиздан ўч олиш фурсатини кутиб туришибди. (Интернетдан албатта ”Халқ нидоси” фильмини юклаб олиб кўришни тавсия этаман) Ўч олганда ҳам ўн минглаб жабрдийда аламзадалар орасида, жазодан аввал ўлиб-нетиб қолсангиз “бешикда ётган неварасигача қираман” деган ўзингиз каби жоҳиллар топилмайди дейсизми? Ўғлингизни “игнага ўтирган” деб эшитганман. Бу ҳам сизга шармандали жазолардан бир қатра. Агар халол ризқ билан фарзанд ўстирганингизда шу кўйга тушармидингиз.
Наҳотки шуларни ўйлаб қўрқмасангиз. Ахир инсон боласидан тарқаганмисиз?Сизни ҳам она туққанми? Элнинг оғир-оғир лаънатларидан қачон дахшатга тушасиз? Шуни ҳам унутманг-ки хокимиятга ким келишидан қатъий назар шу кунга қадар давлат томонидан қандай жиноятлар содир этилган бўлса бунга қидириб топиладиган дастлабки айбдор, аввали нишон ва биринчи хўрак ўзингиз бўласиз. Сизни эса фақат халқ ҳимоя қила олиши мумкин, агар Раббим хохласа. Шундай бўлгач бу миллатни халқ бўлишига хисса қўшинг. Ўзингизни, аслингизни, наслингизни қутқарадиган фурсат тугаб бораётганини унутманг. Кўмак бермасангиз-да ИншоАллоҳ зулм барибир тугатилади. Агар-ки иштирокингиз сабаб зулм икки соат аввал тугаса , ёки сиз туфайли янги қурбонлар битта камайса, шу амалингизнинг ўзи гуноҳингиз кечирилишига балки каффорат(гаров) бўлар. . .
Бундан анча йиллар аввал золимни кишанлаб , миллат қахрамони бўлиш таклифини сизга берганларида, бу имкониятни бой бергансиз. Энди эса имкониятингиз жуда оз. Лекин оз бўлсада йўқ эмас.
Танланг… Ё сўнгги имкониятни қўлдан чиқармайсиз… Ёинки…
Қасос куни жуда яқин…
Буни золимнинг хизматида юрган бошқа қалби ожиз-у карқулоқлар ҳам билиб қўйсин…

 

Мардумий

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi