Қўғирчоқ

Қўғирчоқ
138 views
26 May 2011 - 15:05

Кузнинг совуқ шамоли тўкаётган хазон остида қўшни қизчанинг қўғирчоғи қолиб кетмоқда. Қўғирчоқнинг кўйлаги тоза, лекин савалаб ёғиб турган ёмғир хўл қилиб улгурган. Очиқ турган кўзларида жажжи кўлмакча ҳосил бўлган. Намиққан сочларини шаббода силкита олмайди. Ялангликда, совуқ томчилар остида ётибди.

Қўғирчоқ қисмати енгил. Ундан оғирроғини қизчанинг онаси ва опаси кўрмоқда. Улар Россияда мардикорликда. Томидан чакки ўтаётган, девори юпун капада. Меҳнати лойли далада. Дам олиши кир кўрпаларда. Ҳар кунлик хавф‑хатарда. Яшаши: “Оч бўлсам ҳам майли, тинч бўлганим яхши”‑ қабилида. Ҳимоясиз, суянчиқсиз, тақдирга тан беришликда.

Қизча бувижониси билан қолган. Икки кундан бери оғриётган кампир иссиқ овқат ҳам, чой ҳам дамлаб бера олгани йўқ. Қизалоқ қуруқ нон чайнаб, совуқ сув ичиб юрибди. Онда‑сонда ташқарига чиқиб ўйнаб келгандек бўлади. Яланг оёқ, сланцида чиқиб келгач анчагача оёқларини тўшак тагига тиқиб ўтиради. Хали алифбони тугатмаган бўлишига қарамай, мактабга бормай қўйди. Онаси келгач давом эттирмоқчи.

Сўнгсўз: Ожизаларимиз қисматини оғирлаштираётган, уларни юртида эъзозламаётган, ўзга юртларда хор бўлишига ачинмаётган аблаҳ, Ўзбекистон ноқонуний президентининг ўзи ҳам, қизлари ҳам, қизларининг қўғирчоқдан яхшироқ мол‑дунёси ҳам роҳат‑фароғатда турибди. Танобини тортиб қўядиган халқ муштини кутиб турибди. Мазлум халқ айтмоқда: “Золимда бор аламим маним, Ўзбекистон ватаним маним!”

Бобурий

Диққатингизни тортиши мумкин

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi