Нопок келишув: Ўзбек диктатор Британиянинг қўл оёғини боғлади

Нопок келишув: Ўзбек диктатор Британиянинг қўл оёғини боғлади
116 views
08 April 2012 - 13:32

Лондонда чиқадиган “The Indepent” газетаси 8 апрель бозор кунги сонида “Нопок келишув: Ўзбек диктатор Британиянинг қўл оёғини боғлади” номли бир мақола эълон қилди.

Мақола Англия Афғонистондан мингларча тонна ҳарбий жиҳозларни олиб чиқиш учун дунёнинг энг ваҳший диктатори билан келишувни қабул қилди, дея бошланади. Афғонистондан чиқиш йўлини ўз манфаати учун фойдали, деб билган Президент Ислом Каримовнинг Англиянинг қўл -оёғини боғлаб қўйганлиги таъкидланади.

Охирги ойда, дейилади мақолада, Англия ва АҚШ Ўзбекистон билан дипломатик алоқаларни кучайтирди. Мудофа Вазири Philip Hammond музокаралар ўтказиш учун февраль ойида Тошкентга борди. “The Independent on Sunday” келажак ойда ҳам бу икки давлат юқори лавозимли раҳбарларининг кетма -кет Ўзбекистонга сафар қилишини билдирган.

Англиядаги жамоатчилик ташкилотлари инсонларни ваҳшийларча қийнаш, мусулмонларга зулм қилиш ва болалар меҳнатини суъистемол қилиш билан донг таратган диктатор билан яхши муносабатда бўлиш Англия Бош Вазири David Cameron нинг инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш масаласида обрўйига путур етказиши мумкин, дея танқид қилганлар. Мақолада Ислом Каримовнинг 2005 йилги Андижон воқеаларида ўз халқини қатиом қилгани ҳам айтиб ўтилган.

Human Rights Watch ташкилотининг Ўрта Осиё мутахассисларидан Steve Swerdlow бугун-эрта портлаб кетиши мумкин бўлган дунёнинг энг даҳшатли диктаторликлари билан апоқ-чапоқ бўлиш Англиянинг манфаатига эмасдир, деб айтган. Amnesty International ташкилотининг вакили Джон Dalhuisen ҳам икки давлат ўртасидаги бундай музокараларнинг фойдасидан зарари кўплигини таъкидлаган.

Мақолада Ислом Каримовнинг 22 йилдан бери халқаро майдонда ваҳший бир диктатор сифатида яккамахов ҳолга тушиб қолгани таъкидланади. Аммо дейилади, мақоланинг давомида, Покистон билан бўлган муносабатларнинг совуқлашуви Ўзбекистонни НАТО кучларини Афғонистонда олиб чиқишда алтернатив ҳолига келтирди.

Мақолада шунингдек, Ўзбекистон диктатори Ислом Каримов “ваҳшийларнинг ваҳшийси”, дея аталган ва унинг таржимаи ҳолидан қисқа маълумотлар берилган. Унинг 74 ёшда эканлиги, болалар уйида тарбия топганлиги айтилган. Шунингдек, Ислом Каримов ўзидан кейин Президентликка Ўзбекистон халқи энг кўп нафратланадиган, бойлик ва шон-шуҳратга муккасидан кетган тўнғич қизи Гулнорани тайёрлаётгани ҳам айтиб ўтилган.

Мақоланинг тўлиқ матни билан танишинг:

 

independent.co.uk

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi