Д Медведев ва В Путинга МУРОЖААТ

Д Медведев ва  В Путинга  МУРОЖААТ
77 views
08 April 2012 - 16:09

Россия президенти Дмитрий Медведевга ва
Ҳукумат раиси Владимир Путинга

МУРОЖААТ

Президент ва Раис жаноблари!

Москвада Качалов бозорида ёниб кул бўлган ўзбеклар тақдири бизни ларзага солди.
Албатта, бу каби фожеъаларда аввалам бор ўз халкини бир парча нон топиш илинжида бегона ўлкаларда саргардон кезишга маҳкум этган ўзбек режими айбдор. Аммо бу бизга таскин бермайди.

Бизни қийнаётган саволлардан биттаси шу: ким бу ишчиларнинхг устидан қулфлаб кетди ва бундай ваҳшийликка Москвадай шаҳри азимда ким рухсат берди?

Россиядан келаётган ўлик муҳожирлар сони кун сайин ошмокда.
Баъзи давлатлардаги фуқаролар урушида ҳам бу қадар инсон ўлгани йўқ.

Россия давлати юксалаётган бу ўлим графигини тушириш учун бирор чора тадбир олмоқчими?

Ўз фуқоролари ҳақ-ҳуқуқларини ўлка ичида топтаётган Ўзбекистон режими бу ҳуқуқларни юрт ташқарисида ҳимоя қилиши хаёлпарастлик албатта.

Аммо демократик жамият қуриш идддаоси бўлган Россия ҳукумати меҳнат муҳожирлари каби камситилган ва хўрланган бир қатламнинг ҳимояси учун бирор программаси борми?

Качалов бозори фожиаси такрорланмаслиги учун меҳнат муҳожирларини Россия ҳудудларидан қувиб чиқариш билангина ҳал қилиш мумкин эмаслиги кун каби аёндир.

Россия буюк давлат ва унга ярашадиган иш – ҳудудларида яшаган ҳар кимнинг, ҳатто муҳожирнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, хавфсизлигини таъминлашдир.

Биз Россия Федерацияси давлатидан шуни кутамиз.

Ўзбекистон Халк Ҳаракати