Бирлашган Араб амирликлари хукумати шайх Ал-Кардовийни хибсга олмоқчи

Бирлашган Араб амирликлари хукумати шайх Ал-Кардовийни хибсга олмоқчи
190 views
15 April 2012 - 14:59

Дубай шахри полицияси бошлиғи Халфан Тамим душанба куни, Юсуф ал Кардовийни хибсга олиш учун Интерполдан рухсатнома олишга уринаётганини билдирди. Энг машхур ислом олимининг Ал Жазира телеканалидаги “Шариат ва хаёт” кўрсатувининг якшанба сонидаги нутқи, полиция махкамаси бошлиғининг шундай дейишига сабаб бўлди. Юсуф ал Кардовий ушбу нутқида, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)хукуматини, Дубайдаги Сурия консуллиги биноси олдида, Башар Асад хукумати харакатини қоралаб пикет ўтказган Суриялик бир гурух фуқароларни адолатсиз равишда депортация қилганликда айблаган эди.

«Бирлашган Араб Амирликлари рахбарияти ўзларини худо деб ўйлашиб, намоишчиларни оддий инсон эканлигини унутишган кўринади.. Улар ўз ватанларини диктатордан қутқариш учун курашаётган юз нафар Суриялик оилани депортация қилдилар. Модомики, хукумат фуқаролик эркинлигига шу тариқа муносабатда бўларкан, демак у Асад хукуматини қўлламоқда ва демак, улар хам нимадандир қўрқишаяпти. Оллохдан қўрқинг ва ўз халқингизга қуллар каби муносабатда кўрсатманг», – деган Қардовий кўрсатув пайтида.

БАА хукуматининг бу баёнотга Дубай полицияси бошлиғи Халфан Тамим орқали берган жавобида шундай дейилади:

« Низо чиқариш мақсадида бизнинг халқимиз ва давлатимиз хақида бундай нопок сўзларни айтаётган кимса билсинки, у жазосиз қолмайди. Шайх ал-Кардовий, инсонлар ўртасига низо солиб юрувчи буюк фитначи сифатида дунёга донг таратиб бўлган. Шунинг учун бизнинг мамлакатимизга кириш унга таъқиқланган. Намоиш ўтказган Сурияликларни депортация қилганимиз туфайли бизни Асад режимини қўллашда айблаш – бу куракда турмайдиган ёлғондир. Аввало шуни маълум қиламизки, намоиш тегишли рухсатсиз ўтказилаётган эди. Бироқ гап бунда эмас. Гап шундаки, бизнинг махсус хизматимиз маълумотига кўра, намоишчилар Бирлашан Араб Амирликлари худудида вазиятни издан чиқариш мақсадида хукуматга қарши иш олиб боришган. Биз шуниндек, сўнги вақтда Қатардан чиқариб юборилган юзлаб хорижликлар хақида ва аслида Қатардаги инсон хақлари вазияти унчалик хам яхши эмаслиги тўғрисида нега лом лим демаётган шайхдан буни сабабини билишни истардик. Бироқ шайх хазратлари ўзининг «хақли ғазабини» дунёдаги хамма “озодлик душманлари”га тўкар экан, негадир, ўзининг бурни остида содир бўлаётган хақсизликларни сезмаяпти. Умуман, ал-Кардовий – бу товламачиларнинг устаси. Унинг фикрича, “Мусулмон биродарлар” харакати концепциясига тўғри келмаган хар қандай нарса тан олинмаслиги керак. Ўзининг обрўсидан фойдаланган холда у араб давлатлари хукуматларига босим ўтказаяпти ва “Биз билан бўлмаганлар, биздан эмас” деган ақида билан уларнинг ички ишларига аралашмоқда Ва кимдир унинг фикрига қўшилмаса, у албатда ўша одамни хар қандай мантқли ва мантиқсиз гунохларда айблаб, унинг номини, Ал Жазида телеканалидаги ёки Жума намозидаги ўзининг ғазабнок нутқларида эслаб ўтади».

Бу ғавғо турли араб мамлакатларидаги интернет фойдаланувчилари ўртасида мухокама мавзусига айланди. Мухокамалардаги баъзи изохларни келтириб ўтамиз:

«Фикримча, ал-Кардовийнинг олим сифатидаи обрўси бирмунча ошириб юборилган. У жуда катта масъулиятни ўзига олган ва бутун дин номидан сўзлайди. Бунинг устига у тез тез ортиқча хиссётга берилиб кетади. Унинг Бирлашган Араб амирликлари хукуматига йўллаган айбловига келсак, бу асоссиздир». Ғазо бўлгаси.

«Мен, Саудия Арабистони ва Форс кўрфазининг хар бир фуқароси сингари, диннинг ортиқча сиёсийлаштиришларига қаршиман. Қардовий, хар доимгидек ўзининг “тарих ижодкори” қиёфасида, одатдагидек, “Менга ёқса бошқаларга хам ёқади” деган хаёл билан бегона давлатларнинг ишларига аралашаяпти». Саудия Арабистони.

«Кардовий Мисрга қайтиши керак. Муборак тахтдан кетди ва энди унга хавф хатар йўқ. Узоқ йиллар мобойнида Қатарда яшаганига қарамасдан, у рухан сиёсий Ислом ғоялари томирига сингиган Мисрлик бўлиб қолаверади. У Мусулмон биродардар ғояларини Форс кўрфази мамлакатларига ёймоқчи, бироқ бу ғоялар у ерда, минтақа ахолисининг ўзгача менталитети боис, узоқ яшамайди».

Рус тилидан Улуғбек таржималади.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi