АҚШ қайси йўлни танлайди?

АҚШ қайси йўлни танлайди?
111 views
15 April 2012 - 15:48

Агар АҚШ Ўзбекистондаги ҳозирги сиёсатини диктатор ИАКни қўллаш билан
давом эттирса ўзига нисбатан ўзбекларнинг нафрати ва ишончсизлиги
кучайиши ва Ўзбекистон ва минтақадаги ўзбекларнинг
қўллаб-қувватлашидан бутунлай мосуво бўлади.
Бу мақола Марказий Осиë бўйича етакчи АҚШ таҳлилчиларидан бири
ҳисобланмиш Марта Олкотт фикрларига (Озодлик, 09.03.2012) бир
муносабат сифатида ҳам қабул қиласиз қадрли ўқувчи.

Қисқача ўз тасаввуримдаги АҚШ давлатини сизларга таништирсам. Минг
афсуслар бўлсинким, бугунги кунда АҚШ бу жаҳон геосиёсий саҳнасида ўз
қудратини куч ва босим ўтказиш билан қуролли босқинлар ва урушлар
орқали ёлғон сиёсат олиб борувчи яхудийлар қўлидаги ўйинчоқ демократик
давлатга айланиб бормоқда. Буларга исбот қилинмаган даъволар билан
Афғонистонда бошланган уруш, омммавий қирғин қуролларига эгалик
даъвосида Ироқда қилинган қирғин, ўз қуролларини аёллар ва гўдакларда
синаш сиёсати, Араб халқлари эркинлигига қарши тиш тирноғи билан
курашишини мисол қилиш мумкин.

“Исломнинг қалби бўлган бу ҳудуд¸ айнан исломий фундаментализм
ривожидаги муҳим минтақадир”¸ деди Олмаотада қилган чиқишида Олкотт
хоним. (Озодлик 09.03.2012) Хўш, бундай чиқиб баёнот беришдан мақсад
нима? ИАКни қўллашни давом эттириб унинг тагига пахта қўйишми ёки
АҚШнинг ўз сиёсатини намоён қилишими? АҚШ учун бир нечта вариант
мавжуд:

Вариант А. ИАКни қўллашни давом эттириш. Оқибатлари: Халқнинг норозили
ва АҚШга нисбатан ғазаби, нафрати, ишончсизлиги ошишидир. Шунингдек,
ўз манфаатлари ва жаҳонга жар солиб “демократия ўчоғи” иддаоларининг
бир чақага арзимаслиги намоён бўлишидир.
Ҳолатни янада мураккаблаштиришга олиб келишига сабаб бўлувчи Олкотт
хоним каби “таҳлилчилар” эса “агар буюртмачи топилса¸ улар (яъни
қуролли гуруҳлар) ҳужумларни уюштирувчи ëлланма куч сифатида ҳаракат
қилишга тайëр. Зотан бу кучлар ўзларини глобал жиҳодий ҳаракатнинг бир
бўлаги деб биладилар. Менимча¸ бундай таҳдидга полиция кучларини
кўпайтириш орқали жавоб бериш тўғри бўлади¸” деб баёнот бериши анча
хавотирлидир. (Озодлик, март 2012)

Олкотт хоним бу гуруҳларнинг қўлига қурол олишига сабаб жаноб ИАК
юритаётган сиёсат эканлигини англаш учун яна неча йил тадқиқотлар олиб
бориши зарур экан? Ва худди шу режимни қулатиш йўли билан бу
гуруҳларни сиёсий саҳнага қайтариб уларга ҳам сўз эркинлиги бериш
керак эканлигини америкалик оқ танли аёлга тушуниш қийин бўлаяптими…?!

Яқин кунларда Флорида штатида оқ танли маҳалла кузатувчиси томонидан
ёш қора танли ўсмир ўлдирилганлигига қармасдан уни ҳибсга олиш ҳам
минглаб АҚШликлар кўчага чиқиб қилган талаблари асосидагина айблов
эълон қилишга эришилди. Фақатгина 1960 йилларда қора танлиларга
транспорт воситаларида оқлар билан бирга юриш рухсат берилган бўлсада,
АҚШ жанубида қора танли бўлган учунгина улар билан суҳбатлашишдан бош
тортган оқ танлиларга шахсан гувоҳ бўлганман. Хўш, расизм даражаси
бунчалик кучли давлатдан чиққан маслаҳатчи диктатор режимга ўз вахший
аскарларини кўпайтириш маслаҳатини қандай тушуниш мумкин?

Вариант Б. Халқни қўллаш, яъни халқ намоёндалари томонидан тузилган
ЎХҲни қўллаш демакдир. Бу билан араб давлатларидада содир бўлган
инқилобларнинг бирида, яъни Мисрда бўлаётган ҳодисаларга жаноб Обама
қандай муносабат билдиришни билмай лол қолиб уялиши ҳолатининг олдини
олиш ҳам мумкин.
Бу вариант Ўзбекистонда диктатура тузумини тугатиб, халқни хақиқий
демократия шаротида эркин сайловлар ўтказиб, ўз йўлини эркин танлаш
шароитини яратади. Бунда диктатор ИАКни қўллайдиган айёр Хитой ва
шовинист Россияга нисбатан АҚШга бўлган аҳолининг ишончи ортади ва
манфаатлари қўллаб-қувватланади. Бу инқилоб рўй бериши яқинлашиб
бораётганлиги кўпчиликка сир эмас, бу муддат 2014 йилдан аввалроқ
бўладими шу муҳим бўлса керак.
Демак, жаҳон геосиёсий саҳнасида ўзгаришлар шиддат билан юз бераётган
вақтда яна бир диктаторни қўллаш бу албатта катта сиёсий хатодир ва
АҚШ араб давлатларидаги қилган хатоларни такрорламаслиги зарур.

Nodirabegm

12 апрел 2012.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi