Бундай кетишда “Келажаги буюк” Ўзбекистонда биров қолмайди!

Бундай кетишда “Келажаги буюк” Ўзбекистонда  биров қолмайди!
51 views
18 April 2012 - 8:55

Кўпчиликка  маълумки  кейинги уч, тўрт йил ичида Россияда ишлаётган Ўзбекистонлик мардикорларнинг сони  жуда тез равишда  ортиб бораяпти. Лекин Узбекистон ОАВ (оммавий ахборот воситаларида) бу туғрисида гапириш бутунлай  маън килинган. Россия ОАВ лари  ҳам бу меҳнат муҳожирлари темасини кам ёритади. Сабаблардан аввалгиси деб Россия ўзини халкининг ғазабини келтириб қўймаслик учун эҳтиёт бўлаётгани бўлса, иккинчи сабаб эса,  дарёдай оқиб келаётган бу мардикорлардан юқори доирадаги амалдорлар жуда кўп фойда олаётганидир. Бундан ташқари, Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари орасида ҳар хил махфий шартномалар ҳам бордек. Юмшоқ қилиб айтилинадиган бўлса, бу бир бирларини ОАВ ларда мутлоқ  танқид қилмаслик ҳақида.

Майли Россияни қўйиб турайлик! Ўзбекистондаги Ислом Каримовнинг режимига, қолаверса шахсан унинг ўзига ҳозирги кунда дунё мамлакатларида камида саккиз миллион ўзбек мардикорлари  борлигини тан олиши ўлимдан-да баттардир! Чунки у киши “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” деб,  мана 24 йилдирки элу халқнинг ва дунё мамлакатларини лақиллатиб юрибди.

Энди ўша мардикорларнинг асосий қисми (тахминан 7 миллион киши) Россияда ишлаетгани учун шу масалага бироз ойдинлик киритайлик. Кўпчиликка маълумки, уларнинг сони  ва Ўзбекистонга юбараетган пуллари  Россияни ҳар хил ОАВ ларда ҳар хил  кўрсатилади, менимча, маълумотлар бунда  атай чалкаштириб берилади. Бугунги кунда Россия ва Ўзбекистон  авиакомпанияларидан олинган расмий малумотларга қарайдиган бўлсак, бир ҳафта ичида Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан Россия шаҳарларига қатнаётган самолетлар рейси 85 тани ташкил этади. Шу жумладан:

           1. Тошкентан -46 рейс   

Москва- 21
Санкт-Петербург-3
Ростов- 2
Краснодар-2
Самара-1
Калининград-1
Казань-2
Уфа-1
Екатеринбург-2
Новосибирск-2
Красноярск-2
Иркутск-1
Хабаровск-1
Мин воды-2
Сочи-3
Тюмень1

2. Андижондан-5 рейс

Новосибирск-1
Санкт-Петербург-2
Москва-2

3. Намангандан-7 рейс

Красноярск-1
Москва-2
Екатеринбург-1
Ниж. Новгород-1
Санкт-Петербург-2

4.Фаргонадан-6 рейс

Санкт-Петербург-2
Москва-3
Казань-1

 5.Каршидан-3 рейс

Москва-2
Санкт-Петербург-1

6.Термездан-1 рейс

Москва-1

 7.Ургенчдан-4 рейс

Москва-2
Санкт-Петербург-2

8.Нукусдан-1 рейс

Москва-1

 9.Самарканддан–5 рейс

Москва-2
Санкт-Петербург-2
Ектеринбург-1

10.Бухородан-4 рейс

Москва-2
Санкт-Петербург-1
Краснодар-1

11. Навоидан-3 рейс

Москва – 2
Санкт-Петербург -1

Бу самолетларни бариси “Боинг” ёки А 320 аэробуслари бўлиб, ўртача ҳисоб бўйича (ҳар бир рейсда 200 одам бўлса) 85 та рейсда 17000 одам келаяпти. Бу бир ҳафта ичида! Бир ойда ушбу рақам 68000 жонни ташкил этади.   

Бундан ташқари ўзбекистонликлар поездларда ҳам келишмоқда. Ўзбекистондан Россия шаҳарларига қатнайдиган поездлар сони бир хафтада 9 тани ташкил этади.

Тошкент-Челябинск-1
Тошкент-УФА-1
Тошкент-Екатеринбург-1
Тошкент-Новосибирск-1
Тошкент-Саратов-1
Тошкент-Санкт-Петербург-2
Тошкент-Москква-2

Ҳар бир рейсда камида 500 одам келаётган бўлса, бир ҳафтада – 4500 мардикор оқиб келаяпти. Бир ойда бу рақам 18000 жонга кўпаяди.

Юқорида келтирилган статистикамиз расмий маълумотларга асосланади. Яна Россия Федерацияси шаҳарларига норасмий қатнайдиган автобусларни ҳам ҳисоблаб кўрайлик. Автобуслар қатнови ҳақида расмий маълумотлар мавжуд бўлмагани учун ҳам мардикорларнинг ўзлари берадиган тахминий ҳисобларга асосланишга тўғри келади. Россияга келган мардикорлардан суруштирилганда қуйидаги маълумотлар оламиз: Автобус рейслари буйича. Самарканд, Бухоро, Урганч, Қарши шаҳарларидан жами бўлиб бир хафтада 4 рейс Икарус русумидаги автобуслар Россия шаҳарларига  қатнаяпти. Асосан Астрахан ва Москва шаҳарларига. Ҳар бир рейсда 75 одам бўлса,   бу бир ҳафтада 300 мардикорни ташкил қилади. Бир ойда эса 1200 ўзбекнинг Россияга пул ишлаш илинжида келаётганини кўрсатади.  Тағин Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларидан Астраханга одам ташийдиган  ҳар хил кичик турдаги микроавтобуслар, ҳамда Несия – таксилар ҳам кўпайиб кетган дейишади. Улар ҳам бўлмаганда бир ойда 800 та мардикорни рус замина олиб келади. Бу мардикорларнинг орасидан анча-мунчаси Астрахан – Санкт -Петербург поезди рейсида ҳам Россиянинг шимолий пойтахти томон мардикорлик сафарига қатнайдилар.  Хуллас, ҳаммасини қўшиб ҳисоблаганда бир ойда:

1. Самолетда – 68 минг
2. Поезда -18 минг
3. Автобус ва машиналарда – 2000

Жами, тахминий ҳисобимизга кўра, бир ойда 88 минг ўзбек мардикори Россияга ишга келаркан. Бу рақам тақрибан, яна икки баробарига ошишини ҳам тахмин қилиш мумкин. Чунки шу йилнинг  15  майидан бошлаб самолет ва поездлар янги ёзги  жадвал бўйича қатнай бошлайди. Шундай қилиб, куз фаслига борганда Ўзбекистоннинг ярми Россияда ишлаб, яшаётган бўлади деб тахмин қилишимиз мумкин.

Бу ерда  кимлардир ўйга ҳам толиши мумкин: Россия томон сафарга отланганларнинг ҳаммаси ҳам мардикор эмаску! Тўғри, масалан Тошкент ва Навоидан келаетган самолетларда  энг кўпи билан 5 -10 тача қариндошларини кўргани келаётган руслар, ёинки русийзабонларни, ҳамда бир, ёки икки нафар росмана командировкага келаётган салобатлик кийинган ўзбекларни кўриш мумкин. Қолган йўловчиларнинг ҳаммаси мардикорлардир! Ўзбекистоннинг пойтахтидан бўлак, бошқа шаҳарларидан келаетганларнинг ҳаммасини мардикорлар ташкил қилаяпти! Ўзбек мардикорларнинг асосий қисмини 18 – 30 ёшлар атрофидаги аёл ва эркаклар ташкил этади. Рақамларга этибор берган бўлсангиз, мардикорларнинг асосий оқими Москва ва Санкт-Петербурни танлашаяпти.

Жумладан, Москвага бир ҳафтада ичида 41 та рейс самолет қатнайди –  бу 8200 одам дегани демакдир. Поезд эса 2 рейс бўлиб бу ҳафтада камида 1000 одамнинг келишини билдираяпти. Жами бўлиб 9200 одам.  Санкт-Петербург 15 рейс – 3000, поезда – 1000.  Жами бўлиб 4000 одам. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда русларнинг ҳазил гаплари орасида Москвобод ва Санкт-Ўзбекистон деган иборалар ҳам пайдо бўлди.

 Шахсан мен Санкт-Петербургда яшаётганим учун аник биламан – Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград областида (аҳолиси 7 миллион) ҳозирги кунда 450  минг ўзбек мардикорлари ишлайди. Москва ва областида эса (аҳолиси 20 миллиондан ортик), тахминан  1 миллион ўзбек мардикори ишлайди ва  бу рақам тағинда ортиб бораяпти.

Умуман олганда,  Россияда ишлаётган мардикорларнинг, ана борингки 7 миллионининг ичидан 5 миллиони яхши иш топиб, пулини ундириб олиб юрган бўлса, Ўзбекистонга уларнинг ҳар бири ҳар ойда энг камида  300 АҚШ доллари миқдорида  пул жўнатади. Бу дегани, бир ойда ўртача ҳисобда Ўзбекистонга 1,2 миллиард АҚШ доллари бормоқда! Бир йилда  бу кўрсаткич 5 миллиард доллардан ортади.  “Мардикор” деган сўз форс-тожик луғатидан олинган сўз бўлиб, ўзбекчасида меҳнатдан қўрқмайдиган, ёки меҳнатга мард маъносини англатади. Бундайларга фақат офарин дейиш керак! Улар Ўзбекистоннинг “буюк келажагига” Каримовдан сўнг ва Каримовдан зиёд ҳисса қўшишмоқда!

 

 Абдухамид Пўлатов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халкаро Жамияти вице-президенти

Санкт-Петербург