Хоразмда диндорлар устидан суд жараёни бошланди

Хоразмда диндорлар устидан суд жараёни бошланди
140 views
23 April 2012 - 10:56

Хоразм вилояти “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўз мониторингларида шуни аниқладики, кейинги пайтларда  ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан имон-эътиқодли, ҳеч қандай ёт оқимларга берилмайдиган, фақат ўз мусулмонлик фарзларини бажараётган диндорларни диний экстремизм,  сепаратизм ва ақидапарастлик каби айблар билан  қамоққа тиқиш ҳолатлари тез-тез содир қилинмоқда. Бундай туҳмат ва бўҳтонлар ёш-ёш йигитларнинг ҳеч қандай айби  бўлмаса ҳам, фақат Конституция ва қонунларда белгиланган диний эркинликлардан фойдаланганлари учун азият чекишларига сабаб бўлмоқда.

Жумладан, 18 апрель куни Жиноят ишлари бўйича  Хоразм вилояти судида гурланлик 3 нафар диндор – Исмойил Жуманиёзов, Эргаш Жуманиёзов ва Алланазар Тожимуратовлар устидан маҳкама жараёни бошланди. Шу суд бўйича мониторинг олиб борилиши жараёнида «Нажот»га мурожат қилган Гурлан тумани Шоликор қишлоғида яшовчи, 1980 йилда туғилган Э. Жуманиёзовнинг (тел: 998627651680) сўзларига қараганда, у марҳум отасидан факат намоз ўқишни ўрганган, маҳалладош бўлгани туфайли акаси билан ҳам биргаликда намоз ўқиган. Аммо диний экстремизмга алоқадорликда айбланиб, унга қарши жиноий иш қўзғатилган.  “Айблов хулосасида ёзилганидай, мен ҳеч қандай диний уюшма ёки гурухга қўшилганим йўқ, ҳатто бир айблов хулосасида бир вақтнинг ўзида турли номлар билан номланган бу диний гуруҳларнинг кимлиги ва асли нима билан шуғулланишини асло билмайман. Факат уйдан отамдан қолган, Ўзбекистонда чоп қилинган китоблар топилган.

Бирорта китоб чет элдан келган эмас, барчасида китобларни босган корхонанинг манзили ва муаллифлари кўрсатилган. Мен ажнабий диндорларни мутлақо билмайман. Бу нарсаларни мен тергов ва суруштирув пайтида бир неча маротаба сўзлаб бердим. Аммо терговчи айблов хулосасида ўз фикрини, билганларини қоғозга туширган. Қўлимизга теккан айблов хулосасида ёзилган нарсалар биз айтган нарсаларга мутлақо зид ва бизга юклатилган туҳмат бўлиб қолмоқда. “Нажот” хақ-ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишда ёрдам беришини сураймиз” деб 2012 йил 17 апрель куни ариза берган. Айбланувчилар ва гувоҳлар берган кўрсатмаларга асосан, Исмойил Жуманиёзов, Э. Жуманиёзов, А. Тажимуратовлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244.2-модаси 1-қисми ва 244.1-модаси 3-қисми “а” бандида ги жиноятларни содир қилганлги тўғрисида айблов хулосаси чиқарилган. Кўрсатмаларга назар ташласангиз,  Исмойил Жуманиёзовнинг озгина маъмурий жавобгарликка тортадиган хатти-ҳаракати демаса, А. Тожимуратов ва Э. Жуманиёзовлар фақат намоз ўқишни ўрганганлар, холос. Бу эса жиноят уюшмаганини, аслида уларга қарши айблов махсус уюштирилганини, улар кимларнингдир туҳматлари қурбонига айланганликларини кўрсатади.

Бундан ташқари, Хоразм вилояти “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти мониторингги буйича Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1999-2000 йиллардагидек эътиқод ва дин эркинлигидан қонунан фодйланган диндорлар устидан ИИБлар томонидан ўта кучли суриштрув ишлари олиб борилаётган экан. 1998-2000 йиллар давомида Хоразм вилояти бўйича 167 нафар фуқаро ваҳҳобийлик диний оқимига мансубликад айбланиб, узоқ муддатга қамаб юборилган эди. Ҳозирги кунда шулардан тахминан 60 нафарга яқини қамоқда ўтирибди, шулардан 25 нафарга яқин одамга амнистия эълон қилиниб, қамоқдан озод қилинган. Ўша пайтларда 100 нафагра яқин фуқаро Афғонистонга кетиб, жангарилар сафига қўшилган, қидирувда бўлган 128 хоразмликнинг суратини ҳамма жамоат жойларида кўриш мумкин, улар Констицион тузумни ағдаришга уринишда айблангани ёзиб қўйилган. Қамалганлардан 5 нафарига  отув ҳукми амалга оиширилган.

 Ҳозирги кунда эса Қоракалпоғистоннинг турли районларидан жами 6 нафар, Хоразм вилояти бўйича 11 нафар фуқаро устидан турли ҳуқуқ-тартибот идораларида диний экстремизм масаласи бўйича тергов ва суриштрув жараёни кетаётганидан огоҳ бўлдик.

 

Хайитбой ЯҚУБОВ, Хоразм вилояти “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раиси.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi