Ўзбекистон: Нафақаси қирқилган гўдаклар чорасиз шароитда ўсмоқда

Ўзбекистон: Нафақаси қирқилган гўдаклар чорасиз шароитда ўсмоқда
176 views
22 April 2012 - 15:14

“Болалари нафақаси қирқиб ташланган кўплаб оилалар фарзанди бетоб бўлиб қолса, дори-дармон ололмайди ва ё ҳатто сунъий сутга ҳам пул тополмайди”.

Хоразмдаги “Нажот” ташкилоти ҳисоботи болалар нафақаси бекор қилинган аксар ёш хонадонлар шароитини ана шундай тасвирлайди.

“Бизга кўплаб ёш оилалар мурожаат қилишади” – дейди вилоятдаги аҳволни ўрганган “Нажот” раҳбари Ҳайитбой Ёқубов – “Маҳалла қўмиталари келиб, совет давридан қолган уйга ва ёки қайнотанинг эски телевизорига қараб, гўдакларнинг нафақаларни қирқиб ташлашмоқда”.

“Лекин ёш оилаларда баъзан тўйда тушган гиламу кўрпа-ёстиқдан бошқа нарса бўлмайди. Эркаклар ишсиз ва мунтазам даромад манбаи йўқ. Кўплаб хонадонлар нима қилишни билмай, бизга мурожаат қилишмоқда”.

Ташкилот бу борада кўплаб мисолларни келтиради.

Хивалик Дилсўз кўкрагига вирус тушгани учун боласини эмиза олмайди. Шифокорлар ёзиб берган махсус сунъий сутнинг ҳар қутисига ўртача 40 минг сўм (20 АҚШ доллари) тўлаб сотиб олиш учун эса пули йўқ.

“Аммо фуқаролар йиғини вакиллари келиб, Совет даврида шифер қилинган 30 йиллик томни рўкач қилиб, болалар нафақасини бермасликка қарор қилишди”.

Қўшкўпир туманида яшовчи Анжирбиби эса оиласидаги 42 йиллик эски автомашинани баҳона қилиб, боласига нафақа беришмаганини, айтган.

Фаолларга кўра, Ўзбекистондаги болалар нафақаси тақрибан 38 мингдан сўмдан бошланиб, 78 минг сўмга ҳам етади. (Ўртача 15-40 АҚШ доллари).

Сўнгги йиллари маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳар бир оиланинг моддий аҳволига қараб, нафақа белгилашаётгани айтилади. Аммо нафақа белгилаш жараёнида баъзан таъмагирлик ва порахўрлик ҳоллари борлиги ҳақида даъволар мавжуд.

“Порахўрлик борлигини қаерддан билиш мумкин? Мана телевидение ва матбуотда ҳам бу борада айтиб туришибди” – дейди Ҳайитбой Ёқубов.

Ўтган йил давомида “Нажот”га юздан зиёд оила айнан болалар нафақаси қирқиб ташланаётганидан шикоят қилиб, мурожаат этган.

“Лекин уларнигн ҳеч бири ҳамон нафақа ололмаяпти”.

Фаолларга кўра, жуда камдан-кам ҳолларда, Тошкентдаги юқори муассасаларга мурожаат этишга қурби етган яккам-дуккам хонадонлар болалар нафақаларини тиклашга мушарраф бўлишади холос.

Пойтахтдан минг километр узоқдаги Хоразмдан Тошкентга шикоят билан келиш эса, боласига сунъий сут ва ё дори олиб беролмаётган ота-она учун деярли имконсиз бўлиши мумкин.

“Нажот” гуруҳи Янгибзордаги бутун хонадони ишсизликдан қийналаётган Рўзика-онанинг неваралари энди нафақадан ҳам маҳрум қилинганини қайд этади.

“Теливизорда биздек камбағалларга ёрдам кўрсатилишини кўп айтишади” – дея ҳайрон бўлади Рўзика-она.

Негаки амалда унинг оиласига ёрдам кўрсатилмайди.

 

bbc.co.uk

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi