ИАК Режимининг пайтавасига қурт тушаяпди

ИАК Режимининг пайтавасига қурт тушаяпди
19 views
22 April 2012 - 18:36


Ассалому алайкум Ҳаракатимизнинг кундалик янгиликлари билан қизиқиб ва биз билан деярли бир оиладек бўлиб қолган, Ўзбекистонимизнинг ҳақиқий мустақиллигиниг тарафдорлари бўлмиш биродарлар, опа – сингиллар.
Мана бугунги кунда Ҳаракатимиз томонидан бу мустабид режимнинг найранглари кундан – кунга фош этиб борилиши баробарида улар ҳам жим ўтиришмаяпти.
Яъни иложи борича ниманидир режимнинг сирларини фош қиладиган нарса эканига заррача шубҳа туғилгудек бўлса бас, дарров унинг илдизини қуритишга киришилмоқда.
Ману бугунги кунда эса миллионлаб фуқароларимизнинг кундалик ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб қолган социал тармоқларга қарши кураш бошланди.


Буни эса ҳар ҳафталик адади юз мингдан зиёд бўлган ўзининг юз минглаб ўқувчиларини топган “ДАРАКЧИ” газетаси бошлаб берди.
Унда айтилишича гўёки, социал тармоқлар Ўзбекистон фуқароларининг ҳаётига хавф солармиш.
Яъни у ерда айтилишича, ўзи ҳақидаги маълумотлар социал тармоқларга жойлаштирилгач кимлардир ундан фойдаланиш имконига эга бўлиши мумкин экан ва яна ўзига боғлаб олиб ундан қутулишнинг сира ҳам иложи йўқлиги айтилган.
Хуллас, мана бу ёғини ўқиб хулоса чиқариш эса ҳар кимнинг ўзининг хоҳиш иродасига боғлиқ.
Каминанинг фикри эса шуки. нима бўлганда ҳам социал тармоқлардан фойдаланиб ҳозиргача бирон бир зиён кўрмадик.
Аксинча ундан режимнинг жиноятларини фош қилувчи жуда кўп маълумотлар олиб турибмиз. Ва дунёдан бохабар бўлаяпмиз.


Қолаверса.. у шунчаки ОАВларниНГ бир – бирларига яқинлаштирувчи бир восита ҳамдир.
Ва яна ҳар ким ўзи хоҳлаган фикрини ёки гапини билдириши мумкин бўлган ҳақиқий мустақил бир мунозара майдони дейиш ҳам мумкин.

Тошкентлик мухлис Собиржон.