Во ажаб

Во ажаб
105 views
22 April 2012 - 18:53


Ватанимиздан келиб бошпана изловчилар сони кундан кунга ошиб бораётганлиги сабаблими ёки, баъзи бир ватандошларга бераётган маслаҳатларим туфайлими Аллоҳу аълам кейинги кунларда кўпдан кўп ватандошларимиз хонадонимиз меҳмони бўлмоқдалар.

Куни кеча шу каби бир ватандошимиз билан суҳбатлашиб турар эканман ўзимча жуда ҳам олиб қочадиган туридан экан бу ватандошимиз деб ўйланиб қолдим. Чунки унинг менга гапираётган сўзларига ишониш жуда ҳам қийин яъни мумкин бўлмаган нарса деб фикрладим.

Аммо меҳмоним ватанимиздаги юқори қатламларни барча шарт шароитларидан ва қинғир қийшиқ ишларидан хабардор эди.
Каримов режимининг тизимларини халқимизга қилаётган зулмлари ва ноқонуний ҳаракатлари ҳақида сўзлаб туриб, “ака биласизми Ўзбекистон яқин икки йил ичида темир панжаралар билан ўраб олинаркан яъни, ҳақиқий қамоқхонага айлантирилар экан” деб қолди.

Мен эса “эй ука, лоф ҳам эви биланда энди бизни ҳеч нарсадан хабари йўқ деб ўйлама” дедим.
Меҳмонимни шу сўзимдан сўнг бир оз кайфияти тушганини сездим гапни бошқа мавзуларга олиб гаплашдим, аммо суҳбатимиз ковушмади.

Мен ноқулай вазиятдан чиқиш учун ошхонага чой олиб келиш баҳонасида чиқиб кетдим.
Холодилникда бўлган қўлбола тортни бўлакларга бўла бошладим. Катта залда ўтирган меҳмонни хурсандлик билан “Назар ака тез келинг, мана мени сўзимни исботи” деганини эшитдим ва шошилиб залга кирдим.

Меҳмон К+ каналини титерида ёзилган сўзларни кўрсатиб ўқинг ака деди. Мен ўқигунимча эса титер ўтиб бўлди.
Меҳмон эса ана энди ўтиринг ака мен сўзимни исботини ўқинг деди.
Нима гап ўзи? Десам, у йўқ айтмайман, ака бир неча дақиқа кутинг ўзингиз ўқиб кўрасиз деди.

Бир неча дақиқадан сўнг эса телеэкранда рус тилида
«Республика Узбекистан без согласия Кыргызстана начала строить огорождение расстоянием на 600 км» титир ёзув пайдо бўлиб ўтди.

К+ каналини қайта қайта кўриб қараб туришдан бошқа иложим қолмади.

Ахир бу каби гапга ким ҳам ишониши мумкин?
Миналанган майдонларни кўргандик. Тиканли симларни ҳам кўргандик. Аммо бутун бошли давлатни темир бетонли девор билан ўраб олиш каби калта фаҳмликни дунё кўрмаган ва эшитмаган бўлса керак деб, ўйланиб колдим.
Сиз нима деб ўйлайсиз?!

Дўст Назар.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi