Тошкентда ҳаж зиёратига бормоқчи бўлган элликка яқин одамни чув туширган фирибгарлар қўлга олинди

Тошкентда ҳаж зиёратига бормоқчи бўлган элликка яқин одамни чув туширган фирибгарлар қўлга олинди
231 views
22 April 2012 - 19:02

Расмий ўзбек телеканалининг билдиришича¸ Ҳаж зиёратига бормоқчи бўлган элликка яқин одамни чув туширган фирибгарларга нисбатан жиноий иш очилган. Улар орасида Кўкалдош мадрасаси ва банк ходимлари бор.

5 апрел куни Ўзбекистон телевидениеси биринчи канали орқали эфирга узатилган “Ҳаж ва фирибгарлик” кўрсатувида айтилишича, Ҳаж ва Умра маркази вакиллари, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки мансабдорлари ва масжид имом-хатиблари билиб-билмай жиноятчиларга кўмак берган.

Фирибгар – Дин ишлари қўмитаси расмийсининг қўшниси

Кўрсатувда ҳикоя қилинишича, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита расмийси Нусратилла Нодировнинг қўшниси бўлган Аброрхон Музаффаров ўнлаб фуқароларга фириб берган.

“Новза” масжидида жойлашган Ҳаж ва Умра марказига ариза топшириш учун келган фуқаролардан катта миқдорда пул йиғиб олган Музаффаров юқори рутбали қўшниси номини сотган.

Шу тариқа, Музаффаров дастлаб 40га яқин одамдан 128 минг доллар ва 58 миллион сўм маблағ олиб, “бировлар ҳисобидан дабдабали ҳаёт кечира бошлаган”.

Музаффаров Макка ва Мадина зиёратига отланган фуқароларга сафар йўлланмасини навбатсиз тўғрилаб беришга ваъда берган.

Кейинроқ у айни ваъда билан яна ўнга яқин фуқародан 33 минг доллар ва 23 миллион сўм олган.

2011 йилги Ҳаж мавсумида фуқаролардан сафар харажатлари учун пул қабул қилиш Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Янгийўл бўлимига топширилган.

Теледастурда айтилишича, Миллий банкнинг Янгийўл бўлими бошқарувчиси Муроджон Содиқов “лақмалиги ва ишига совуққонлик билан қараши билан” фирибгарга фуқароларни алдашда ёрдам берган.

Фарғона вилояти Ҳаж ва Умра маркази собиқ ходими Абдуваҳоб Маърупов, Тошкент шаҳридаги Бурҳониддин Марғилоний масжиди имом-хатиби Юсуфхон Рустамов ҳам мижоз топишга Музаффаровга қарашиб юборган.

Қаллоблар орасида Кўкалдош мадрасаси ходими ҳам бор

Ҳаж зиёратига орзуманд бўлганларни алдаб, йиққан-терганини ўзлаштирган қаллоблар орасида Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасасида ишлаган Абдухолиқ Жўраев ҳам бор.

Ўзбекистон расмий каналига кўра, Жўраев ўнга яқин фуқародан Ҳаж ваъдаси билан пул олиб, шахсий манфаати йўлида ишлатиб юборган.

Кўрсатув давомида фуқаролар пешона тери билан топган пулини ҳийла-найранг билан олиб қўймоқчи бўлган товламачилардан эҳтиёт бўлиш зарурлиги таъкидланган.

Хусусан, Тошкент шаҳри бош имоми Анвар қори Турсунов мусулмонларни Ҳажга бориш учун пора бермаслик, ноқонуний йўллардан фойдаланмаслик, чегараларни бузмасликка даъват қилган.

Ўзбекистондан ҳар йили 5000 киши Ҳажга юборилади. Амалдаги тартибга кўра, Ҳаж ва Умра зиёрати учун аризалар маҳалла қўмиталарига топширилади. Сафар билан боғлиқ асосий масалалар эса ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссия томонидан ҳал этилади. 2011 йилда Ўзбекистон фуқаролари учун Ҳаж харажати киши бошига 5 миллион 800 минг сўмдан тўғри келган.

Vatandosh

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi