Туркияда Ўзбекистонни ўзгартириш ниятида анжуман ўтказилди

Туркияда Ўзбекистонни ўзгартириш ниятида анжуман ўтказилди
134 views
24 April 2012 - 12:17

Туркиядаги “Эркин Ўзбекистон” анжумани ташаббускорлари Ўзбекистонда ўзгаришлар қилиш ва мамлакатни тараққийпарвар ўлкалар қаторига қўшишни мақсад қилишганини айтишмоқда.

Ҳозирги тадбир эса, аввало, Ўзбекистондаги аҳволдан Туркия ва жаҳон жамоатчилигини янада кенгроқ бохабар қилишни кўзда тутади.

“Албатта, илк ўринда тинч йўллар билан ўзгаришлар ва ислоҳотларга эришиш мақсад қилинган” – дейди иштирокчилардан Ўзбекистон Халқ Ҳаракати вакили Намоз Нормўъмин -“Акс ҳолда ҳозирги тузумдан халқ жуда чарчаган ва ўз-ўзидан тўлқинланиб кетиши мумкин. Аммо ўшанда биз буни қўллашимизни баён этдик”.

Анжуман ташкилотчилари, асосан, “Эрк” Демократик Партияси ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракатидир.

Бироқ муҳожиротдаги барча ўзбек мухолифати гуруҳлари вакиллари қатнашганлари йўқ.

Ўзбекистонда тижорат юритган ва кейинроқ чиқиб кетишга мажбур бўлган, ўз сармояларини йўқотганини айтаётган турк ишбилармонлари ҳам ушбу тадбирга чақирилганлар.

“Улар Ўзбекистонга ёрдам бермоқчи бўлган одамлар ва анжуманга келиб, мамлакатдаги аҳвол ҳақида ўз фикрлари ва таклифларини айтишди” – дейди Намоз Нормўъмин.

Иштирокчиларга кўра, ҳозир Ўзбекистонда нафақат сиёсий, балки иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ҳам жуда долзарб турибди.

Хориждаги мухолифат вакиллари шу кунларда тўғридан-тўғри юз минг одамга “Эркин Юрт” газетасини етказишаётганин айтмоқдалар.

“Кўплаб ўзбеклар бугун ташқарида. Биргина Россияда 3 миллион ўзбек бор. Демак бу одамлар тўғридан-тўғри маълумотга эришмоқдалар.

Ўзбек-Турк совуқ алоқалари

Бироқ кузатувчиларга кўра, ушбу анжуман ортидан шундоқ ҳам таранг ўзбек-турк алоқалари яна ёмонлашиб кетиши мумкин.

Ўзбекистонда ҳозир турк мактаблари ёпилган, қатор турк тижоратчилари ё чиқиб кетишган, ё ҳибсга ташланганлар. Шунингдек, Ўзбекистон Нурчилар гуруҳини ёшларга таъсир ўтказганликда айблайди.

Туркия ҳозир Ўзбекистон ватандошлари учун визасиз тизим жорий этган. Бироқ Ўзбекистон турклардан виза талаб қилади ва турклар бу визани олиш ўта қийинлигини айтишади.

Шунингдек, Ўзбекистон турк дунёси тадбирларида кўшма тадбирларида ҳам деярли қатнашмайди.

Айрим ўзбеклар эса визасиз бориш имкони бўлса-да, Туркияга дам олиш учун боришга қўрқишларини айтишади.

“Тинч юрайлик, бир ҳафталик дам олиш деб Ўзбекистонга қайтгач, балога қолмайлик”.

 

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi