Ҳақ-ҳуқуқингни талаб қилсанг, балога қоласан!

Ҳақ-ҳуқуқингни талаб қилсанг, балога қоласан!
197 views
24 April 2012 - 14:38

“Нажот” ўз монитрингларида тўплаган маълумотларга кўра, кўпинча ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилаётган, ҳукуматнинг, амалдорларнинг камчиликлари, қонунга, инссонпарварликка зид хатти-ҳаракатларини танқид қилган фуқаролар тазйиққа, туҳматга учраб келмоқдалар. Урганч туманидаги Жалолиддин Мангуберди фермерлар уюшмасига қарашли ҳудудда яшовчи Озот Масобиров шулардан биридир.

Озот Масобиров 1998 йилнинг 5 февраль куни Хоразм вилояти ИИБ тамонидан ўтказилган терроризм қарши тозалаш тадбири натижасида уйи тинтув қилиниб, шу уйга милиция ходимининг ўзи томонидан қирқма милтик ташланиши оқибатида ноҳақдан УзР ЖКнинг 248-1-моддаси билан судланиб, икки йил қамоқда ўтириб келган. Шуниси қизиқки, Озоднинг қамалишга сабаб бўлган, далил тариқасида Озоднинг уйидан олинган “тегишли номерга эга” ушбу милтиқ, кейинчалик яна бошқа бир хоразмликнинг умри қамоқда ўтишига замин бўлган.

Озод Масобиров қамоқдан қайтганидан сўнг уни ноҳақ қамашганини айтиб, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Унинг қамалишига сабаб бўлган милтиқ билан бошқа биров ҳам қамалганини билиб олган. Адолат талаб бу инсон ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилши, ўтган ишларнинг изини кавлаштириши, ички ишлардаги ходимларнинг жиғига тегиши уларга ёқмаган, Озодни қандай усул билан бўлмасин жавобгорликка тортишни пайига тушиб олишган. 2010 йилда ўз енгил машинасида ҳаракатланиб келаётган ногирон тел. (+998914292466) Озот Масобировни ДАН ходимлари тўхтатиб, нега биз буюрган жойда тўхтамадинг, деб, уни дўппослаб, дўқ уриб қўрқитиб, милиция маҳкамасига ва прокурорга олиб боришган. Фактсиз ҳужжат тузишган. Озод МАсобиров ноҳақ қўл кўтарган милиция ходимларини жазога тортишни талаб қилган. Прокурор эса Озотни УзР. ЖК.219-1-моддаси билан айбдор деб топиб, ишни судга оширган. Яхшиямки, Озот Масобиров қарши қўзғатилган ушбу жиноят иши амнистия туфайли тўхтатилган.

Тел.(+99862625188684)Озот Масобировнинг ҳақгўйлиги, адолатни талаб қилиши бугунги кунда яна бошига бало бўлмокда. 2012 йилнинг 2 апрель куни Урганч тумани газ тармоқлари бўлимидан ходими Рўза Мулаева ёнидаги шериги Зоҳид Ҳожиев билан бирга Озотнинг уйига бостириб кирган. Дарҳол газ пулини тўлашни талаб қилган О. Масобиров, ҳозир бунинг иложи йўқлигини, кейин тўлашини маълум қилган. Аммо назоратчилар бунга кўнмай, Озот ва унинг оиласи шаънига ҳар хил ёмон гаплар айтиб, ҳакорат қилишган. Бу ҳақоратлар Озотнинг нафсониятига тегиб, назоратчилар ноқонуний уйга кирганликлари ва бемаъни ҳакоратлари учун жавоб беришларини билдирган. У шу куни маҳаллий милиция нозирига шикоят аризаси билан мурожаат қилган. Лекин ички ишлар ходими ундан аризани қабул қилиб олишни атайлаб пайсалга солган, кимнингдир яқиндан берган кўрсатмаси ёки ёрдами биланми, иккинчи томоннинг (газ пулини йиғувчи ходимларнинг), бизни Озот Масобиров ҳақорат қилди, деган аризани дарҳол қабул қилиб, иш суриштрув ва тергов маҳкамасига ўтказиб юборган. Ҳуқуқи топталаётганидан қийналган Озот Масобиров 2012 йил 17 апрелда “Нажот”га уни ҳимоя қилишни сураб ариза билан мурожат қилди.

“Нажот”га ёзилган арзномада Урганч туманидаги Жалолиддин Мангуберди фермерлар уюшмасида яшовчи Озот Масобиров 1962 йилда туғилганлиги, туғма ногиронлиги, 11 нафар фарзанди борлиги, турмуш ўртоғи ҳам ногирон экани, ҳозирда ер олиб деҳқончилик қилиб кун кечриши, кўп вақти меҳнатда ўтиб, сиёсатга, ҳукумат ишларига аралашмаётгани ва шубҳали шахслар билан ҳам гаплашмаганини ёзма равишда билдириб ўтган.

“Нажот” у тўғрида ўтказилган монторингдан хулоса чиқариб, Озот Масобиров адолатсизлик қурбони бўлган деб эътироф этади ва Хоразм вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари Ўзбекистон Республикаси қонунлари доиросида иш юритишларини, унга бўлаётган олдиндан атайин тайёрланган мазкур айбловларни қайта ўрганиб, қонун доирасида ҳал қилишларини сўрайди. Бундан ташқари, “Нажот”, Озот Масобировга доир масала бўйича ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи халқаро ташкилотларга алоҳида мурожаат қилишини,билдиради.

 

Хайитбой ЯҚУБОВ, Хоразм вилояти “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раиси.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi