Сиз демократияни қандай тушунасиз, эй чиркин кимсалар?!

Сиз демократияни қандай тушунасиз, эй чиркин кимсалар?!
144 views
24 April 2012 - 20:00

Демократия ва эркинлик ҳар қандай давлат ривожланишининг асосидир. Бу оддий ҳақиқатни ҳамма яхши тушунади. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати аъзолари ҳам демократлардир. Бироқ, кейинги пайтда ЎХҲ аъзоларини демократия душманлари деб аташни ёқтирадиган нусхалар пайдо бўлди. Улар ўзларининг қўлбола сайтларида сабаб бўлса-бўлмаса, ЎХҲ аъзолари устига туҳмат ва бўҳтон тошларини отишаяпти.

Эмишки, ЎХҲ раҳбари ва аъзолари демократияга қарши эмиш, ЎХҲ эса, радикал бир гурух эмиш. Бу нусхалар, демократия ва “радикал” сўзларининг маъносини тушунишармикин? Буни билмадимкуя, лекин бу кимсалар Деморкратия деганда ўз ётоқхонасида ит билан ётишни тушунишлари аниқ.

Бу пасткашлар Демократия деганида ғарб мамлакатларида кенг нишонланадиган гей парадлар ва аёлларнинг бир бирлари билан ёки итлар ва бошқа ҳайвонлар билан турмуш қуришлари каби, бир жинсли никоҳларни тушунишса керак. Нафақат ЎХҲ, балки тўла демократик принсиплар асосида ҳукм юритиладиган мамлакатларда яшашаётган нормал инсонлар ҳам эркинликнинг бундай чиркин кўринишларига қарши эканликларини улар қаёқдан ҳам билишсин?!

Масалан, 20 апрел куни Ванкувер шахрида Марихуана куни бўлиб ўтди. Ҳар йили бўлиб ўтадиган бу “байрам” ҳар доимгидай шовқин-сурон ва дабдаба билан нишонлади. Шаҳарга Бритиш Колумбияси провинцияси ва Шимолий Америка штатларидан келган юзлаб бангилар тонг саҳардан Арт Галерея олдидаги майдонга йиғилдилар.

Мен хам бу томошаларни ичидан кузатиш учун ўша майдонга бордим ва кўрганларимни қоғоз хамда фотоапаратга туширдим.

Бу ерда 18 ёшли тажрибасиз гиёҳвандлардан тортиб 50-60 ёшли кўпни кўрган “уста” бангиларни учратасиз. Улар худди эски қадрдонлар каби бир-бирлари билан қучоқлашиб кўришадилар ва ўзлари билан олиб келган марихуанани бир-бирларига илинадилар.

Тикилган чодир-палатка дўконлар олдида одамлар гавжум. Бу дўконларда марихуана эмин-эркин сотилади. Бу ўсимликнинг тасвири туширилган футболкалар, кепка, сумкаларнинг бозори чаққон. Майдон четига қурилган катта саҳнада турли мусиқий гуруҳларнинг чиқишлари, майдон узра тарқалаётган марихуана тутунининг булути ортида аранг кўринади.

Майдон атрофидаги йўллар тўсиб қўйилган ва у ерда тўда-тўда бўлиб ўзаро суҳбатлашиб турган полиция ходимларини кўриш мумкин. Тиббиёт ходимлари ҳам майдон четида ҳар қандай бир кутилмаган ҳолу ҳолатга шай туришарди.

Майдонга келиб, марихуана тутунига тўйган ёш-яланг, куннинг иккинчи ярмига бориб аста-секин шаҳар кўчаларига қараб оқишни бошлайди. Тонгдан буён давом этаётган нашахўрликдан сўнг одамлар ўзларини шаҳар марказидаги катта-кичик емакхоналарга урадилар.

Арт Галерея майдони ва унга туташ кўчаларда кеч соат 6-7-ларга бориб гиёҳвандлар тарқаб кетишади ва шундагина улар қолдирган турли чиқиндиларга кўзингиз тушади. Бир оз ўтиб кўча ювадиган машиналар пайдо бўлади ва яна ярим соат ўтар-ўтмас, майдон ўз ҳолига келади.

Бир полициячининг айтишича, бу йилги “Бангилар байрами” анча тинч ва сокин ўтган. “Ўтган йили кун давомида, гиёҳвандлар аралашган 4-та воқеа содир бўлганди. Бу йил, анча тинч ўтди,” дейди полициячи.
Ғарб мамлакатлари ва энг аввало Шимолий Америкада кенг нишонланадиган бу ғалати “байрам” Америка ва Канаданинг кўп шаҳарларида, енгил гиёҳванд моддаларни легаллаштириш тарафдорлари томонидан оммавий намойишлар бўлиб ўтади.

Шу куни бангилар кўча-кўйда очиқчасига марихуана чекиб юришади.

Ўтган асрнинг 20-йилларида Марихуана кунини нишонлаш анъанага кирган экан. Демократия ва эркинлик керагидан ортиқ бўлган АҚШ, Канада ва Европа мамлакатларидаги бангилар ҳар йилиги апрелнинг 20-числосини орзиқиб кутишади.

Булар ҳам сизингча демократиянинг, эркинликнинг бир кўринишими, унинг моҳиятини англатадими, эй чиркин кимсалар? Бу оламда ҳар бир нарсанинг, одатнинг, хулқу авторнинг ҳам чеки-чегараси бор эмасми?

Биз сиз каби ғаламислардан фарқ қиламиз ва Демократия деганда кўча кўйда очиқчасига наша чекиш ва бузуқчилик билан шуғулланишни тушунмаймиз. Агар ЎХҲ иқтидорга келса, Ўзбекистонда бангилар ва ножинслар байрамлари йўқ бўлиб кетади деган ваҳимада бўлсангиз, бунга асосингиз бор.

Улуғбек. Ванкувер.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi